Ўзбекистонлик тадбиркорлар Беларусда маҳсулот етиштириб, уни Ўзбекистонга экспорт қилади

© Sputnik / Денис Абрамов / Медиабанкка ўтишПроизводство молочной продукции в Пятигорске
Производство молочной продукции в Пятигорске - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.07.2026
Oбуна бўлиш
Мамлакатда Ўзбекистон бозорига гўшт етказиб бериш мақсадида қорамол парваришлаш йўлга қўйилмоқда.
ТОШКЕНТ, 13 июл — Sputnik. Беларусь президенти Александр Лукашенко ўзбекистонлик инвесторларга Витебск вилоятида ер майдонлари ва қишлоқ хўжалиги объектларини таклиф қилди. Унинг айтишича, мазкур ҳудудда гўшт, сут ва парранда маҳсулотлари ишлаб чиқариб, уларни кейинчалик Ўзбекистонга экспорт қилиш мумкин. Бу ҳақда БЕЛТА ахборот агентлиги хабар берди.
Ушбу йўналишдаги ишлар аллақачон бошланган. Беларусь қишлоқ хўжалиги вазирининг маълум қилишича, мамлакатда Ўзбекистон бозорига гўшт етказиб бериш мақсадида қорамол парваришлаш йўлга қўйилмоқда.

Беларусь ТИВ маълумотларига кўра, ҳозир мамлакатда ўзбек сармояси иштирокидаги 100 тадан ортиқ компания фаолият юритмоқда. Ўзбекистонда эса Беларусь капитали иштирокидаги 200 тадан зиёд корхона ишлаяпти.

Иқтисодий ҳамкорликнинг кенгайиши фонида ўзбекистонликларни Беларусда ишга жойлаштириш масаласи ҳам муҳокама қилинмоқда. Лукашенконинг маълум қилишича, 200 нафарга яқин Ўзбекистон фуқароси Витебск вилоятига ишлаш учун боришга тайёр.
Беларусь раҳбари мамлакатнинг айрим ҳудудларида ишчи кучига эҳтиёж юқори эканини таъкидлади. Корхоналар ўзларига қанча ходим ва қайси мутахассислик эгалари кераклигини олдиндан белгилайди, номзодлар эса шу талаблар асосида мақсадли танланади.
Тайёр мутахассисларга устуворлик берилади. Зарур ҳолларда ходимларни Беларуснинг ўзида қўшимча ўқитиш ҳам кўзда тутилган.
Лукашенко Ўзбекистондан келадиган ходимларни оилалари билан қабул қилиш, улар учун уй-жой ва муносиб яшаш шароитларини яратиш, шунингдек, маҳаллий фуқаролар билан тенг ҳуқуқларни таъминлаш тарафдори эканини билдирди.
9 июль куни Ўзбекистон ва Беларусь ҳукуматлари фуқароларни ташкилий асосда танлаш ва вақтинчалик ишга жойлаштириш бўйича битим имзолаган.
Ҳозир Беларусда 7 минг нафар Ўзбекистон фуқароси расмий ҳисобда туради. Уларнинг бир қисми иқтисодиёт тармоқларида меҳнат қилса, катта қисми мамлакат олий таълим муассасаларида таҳсил олмоқда.
Узбекистан и Беларусь подписали декларацию о стратегическом партнерстве - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.07.2026
Ўзбекистон ва Беларусь стратегик шериклик декларациясини имзолади
Янгиликлар лентаси
0