Мирзиёев Грузия бош вазири билан стратегик шериклик кенгайтиришни муҳокама қилди

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев и Ираклий Кобахидзе приняли участие в церемонии открытия памятника Алишеру Навои в Тбилиси
Шавкат Мирзиёев и Ираклий Кобахидзе приняли участие в церемонии открытия памятника Алишеру Навои в Тбилиси - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.09.2026
Oбуна бўлиш
Грузиянинг Поти ва Анаклия портлари инфратузилмасидан самарали фойдаланиш орқали транспорт жиҳатидан ўзаро боғлиқликни кучайтиришга алоҳида эътибор қаратилди.
ТОШКЕНТ, 25 сен – Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Грузия бош вазири Ираклий Кобахидзе билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан самимий табриклаб, унга мустаҳкам соғлиқ, Грузия халқига фаровонлик ва бардавом равнақ тилади.
Етакчилар Ўзбекистон президентининг жорий йил 2-3 июль кунлари Грузияга давлат ташрифи якунлари бўйича эришилган келишувларни амалга ошириш доирасида Ўзбекистон – Грузия стратегик шериклик муносабатларини янада кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди.
Ўзаро савдо ҳажмини ошириш, саноат кооперациясини кенгайтириш, шунингдек, Грузиянинг Поти ва Анаклия портлари инфратузилмасидан самарали фойдаланиш орқали транспорт жиҳатидан ўзаро боғлиқликни кучайтиришга алоҳида эътибор қаратилди.
Нима учун Ўзбекистон ва Грузия ҳамкорлиги янги босқичга кўтарилмоқда? - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.07.2026
Матбуот маркази
Нега Ўзбекистон ва Грузия ҳамкорлиги янги даражага кўтарилмоқда – видео
Янгиликлар лентаси
0