https://sputniknews.uz/20260924/uzbekistan-pacific-ocean-davlat-aloqa-60697973.html
Ўзбекистон Тинч океанидаги 83 та оролдан иборат давлат билан дипломатик алоқа ўрнатди
Ўзбекистон Тинч океанидаги 83 та оролдан иборат давлат билан дипломатик алоқа ўрнатди
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон Тинч океанидаги орол давлат — Вануату билан дипломатик муносабатлар ўрнатди. Мамлакат 83 та оролдан иборат бўлиб, иқлим ўзгариши ва денгиз сатҳи кўтарилиши хавфига қарши халқаро майдонда фаол курашиб келади.
2026-09-24T11:09+0500
2026-09-24T11:09+0500
2026-09-24T11:09+0500
дипломатик муносабатлар
бмт
дипломатия
сиёсат
ўзбекистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/09/18/60697597_0:109:1165:764_1920x0_80_0_0_5c69906b992255eca2731447e9a38fce.jpg
ТОШКЕНТ, 24 сен — Sputnik. Ўзбекистон Тинч океанидаги Вануату Республикаси билан дипломатик муносабатлар ўрнатди. Бу ҳақда "Дунё" ахборот агентлиги хабар берди.Қўшма коммюнике 22 сентябрь куни Нью-Йоркда Ўзбекистоннинг БМТдаги доимий вакили Улуғбек Лапасов ва Вануатунинг БМТдаги доимий вакили Одо Теви томонидан имзоланди.Томонлар БМТ ва унинг ихтисослашган муассасалари доирасида ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилди.Вануату ҳақидаВануату — Тинч океанининг жанубий қисмидаги Меланезияда жойлашган орол давлат. У 83 та вулқон ва маржон оролидан иборат. БМТ маълумотларига кўра, мамлакат аҳолиси қарийб 335 минг кишини ташкил этади, пойтахти — Порт-Вила.Қизиқ жиҳати, Вануатуда 100 тадан ортиқ маҳаллий тил мавжуд. 83 та оролдан 65 тасида аҳоли яшайди.БМТ маълумотига кўра, Бутунжаҳон хавф индексида Вануату иқлим ва табиий хавф-хатарларга нисбатан дунёдаги энг заиф давлат сифатида қайд этилган.Вануату иқлим ўзгариши масаласини халқаро ҳуқуқ даражасига олиб чиққан давлатлардан бири.
https://sputniknews.uz/20260419/ruanda-diplomatik-aloqa-uchrashuvlar-antalya-forum-56976022.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/09/18/60697597_1:0:1165:873_1920x0_80_0_0_7735029f867b5e04a5355774fbf3666f.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дипломатик муносабатлар, бмт, дипломатия, сиёсат, ўзбекистон
дипломатик муносабатлар, бмт, дипломатия, сиёсат, ўзбекистон
Ўзбекистон Тинч океанидаги 83 та оролдан иборат давлат билан дипломатик алоқа ўрнатди
Ўзбекистон Тинч океанида жойлашган Вануату Республикаси билан дипломатик муносабатлар ўрнатди. Қўшма коммюнике Нью-Йоркда имзоланди
ТОШКЕНТ, 24 сен — Sputnik. Ўзбекистон Тинч океанидаги Вануату Республикаси билан дипломатик муносабатлар ўрнатди. Бу ҳақда "Дунё" ахборот агентлиги
хабар берди.
Қўшма коммюнике 22 сентябрь куни Нью-Йоркда Ўзбекистоннинг БМТдаги доимий вакили Улуғбек Лапасов ва Вануатунинг БМТдаги доимий вакили Одо Теви томонидан имзоланди.
Томонлар БМТ ва унинг ихтисослашган муассасалари доирасида ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилди.
Вануату — Тинч океанининг жанубий қисмидаги Меланезияда жойлашган орол давлат. У 83 та вулқон ва маржон оролидан иборат. БМТ маълумотларига кўра, мамлакат аҳолиси қарийб 335 минг кишини ташкил этади, пойтахти — Порт-Вила.
Қизиқ жиҳати, Вануатуда 100 тадан ортиқ маҳаллий тил мавжуд. 83 та оролдан 65 тасида аҳоли яшайди.
БМТ маълумотига
кўра, Бутунжаҳон хавф индексида Вануату иқлим ва табиий хавф-хатарларга нисбатан дунёдаги энг заиф давлат сифатида қайд этилган.
Вануату иқлим ўзгариши масаласини халқаро ҳуқуқ даражасига олиб чиққан давлатлардан бири.