Руанда билан дипломатик алоқа ва қатор учрашувлар: Анталия форуми якунлари
Руанда билан дипломатик алоқа ва қатор учрашувлар: Анталия форуми якунлари
Sputnik Ўзбекистон
Анталия дипломатия форуми доирасида Ўзбекистон Руанда билан дипломатик муносабатлар ўрнатди. Руанда 167-давлат бўлди. Бахтиёр Саидов Озарбайжон, Бангладеш ва Туркманистон вакиллари билан ҳам учрашди.
ТОШКЕНТ, 19 апр — Sputnik. Ўзбекистон Руанда билан дипломатик муносабатлар ўрнатди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов ўз Telegram каналида маълум қилди.Вазирнинг ёзишича, Руанда ташқи ишлар ва халқаро ҳамкорлик вазири Оливье Ндуҳунгиреҳе билан дипломатик муносабатлар ўрнатиш тўғрисидаги қўшма коммюнике имзоланган. Шу билан Руанда Ўзбекистон билан дипломатик алоқалар ўрнатган 167-давлатга айланди.Шунингдек, икки мамлакат ташқи ишлар вазирликлари ўртасида сиёсий маслаҳатлашувлар механизмини йўлга қўйиш тўғрисида англашув меморандуми ҳам имзоланди.Шунингдек, “ТДТ плюс” формати ва ташқи шериклар билан амалий ҳамкорлик масалалари юзасидан фикр алмашилди. Форум доирасида 18 апрель куни Саидов Озарбайжон ташқи ишлар вазири Жейҳун Байрамов, Бангладеш ташқи ишлар вазири Ҳалилур Раҳмон ва Туркманистон ташқи ишлар вазири Рашид Мередов билан ҳам учрашувлар ўтказди.Озарбайжон билан музокараларда стратегик шерикликни янада ривожлантириш, савдо, транспорт-логистика, энергетика ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни чуқурлаштириш масалалари кўриб чиқилди.Бангладеш билан учрашувда савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш ва ўзаро савдо ҳажмини ошириш масалалари муҳокама қилинди.Туркманистон билан мулоқотда эса икки давлат ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш, товар айирбошлаш ҳажмини ошириш, ҳудудлараро ва маданий-гуманитар алмашинувларни кенгайтиришга эътибор қаратилди.
Анталия дипломатия форуми доирасида Ўзбекистон Руанда билан дипломатик алоқа ўрнатди, шунингдек қатор давлатлар билан ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди.
ТОШКЕНТ, 19 апр — Sputnik. Ўзбекистон Руанда билан дипломатик муносабатлар ўрнатди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов ўз Telegram каналида маълум қилди.
Вазирнинг ёзишича, Руанда ташқи ишлар ва халқаро ҳамкорлик вазири Оливье Ндуҳунгиреҳе билан дипломатик муносабатлар ўрнатиш тўғрисидаги қўшма коммюнике имзоланган. Шу билан Руанда Ўзбекистон билан дипломатик алоқалар ўрнатган 167-давлатга айланди.
Шунингдек, икки мамлакат ташқи ишлар вазирликлари ўртасида сиёсий маслаҳатлашувлар механизмини йўлга қўйиш тўғрисида англашув меморандуми ҳам имзоланди.
Анталия дипломатия форуми доирасида Бахтиёр Саидов Туркий давлатлар ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг норасмий йиғинида ҳам иштирок этди. Унда транспорт, энергетика, “яшил” трансформация, рақамлаштириш ва инновациялар каби йўналишлар муҳокама қилинди.
Шунингдек, “ТДТ плюс” формати ва ташқи шериклар билан амалий ҳамкорлик масалалари юзасидан фикр алмашилди.
Форум доирасида 18 апрель куни Саидов Озарбайжон ташқи ишлар вазири Жейҳун Байрамов, Бангладеш ташқи ишлар вазири Ҳалилур Раҳмон ва Туркманистон ташқи ишлар вазири Рашид Мередов билан ҳам учрашувлар ўтказди.
Озарбайжон билан музокараларда стратегик шерикликни янада ривожлантириш, савдо, транспорт-логистика, энергетика ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни чуқурлаштириш масалалари кўриб чиқилди.
Бангладеш билан учрашувда савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш ва ўзаро савдо ҳажмини ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Туркманистон билан мулоқотда эса икки давлат ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш, товар айирбошлаш ҳажмини ошириш, ҳудудлараро ва маданий-гуманитар алмашинувларни кенгайтиришга эътибор қаратилди.
Маълумот учун:
Руанда — Африканинг марказий қисмида жойлашган давлат бўлиб, пойтахти Кигали шаҳри ҳисобланади. Мамлакат расмий манбаларига кўра, унинг аҳолиси 2022 йилги ҳисоб бўйича 13,2 миллион нафарни ташкил этган.
Анталия дипломатия форумининг бешинчи йиғини 17–19 апрель кунлари Туркия ТИВ ташаббуси билан “Келажакни шакллантириш, ноаниқликларни бошқариш” шиори остида ташкил этилди