Тошкентда А. С. Пушкин педагогикасига бағишланган IV халқаро форум бошланди — видео

Oбуна бўлиш
Пушкиннинг тўғридан-тўғри авлоди Елена Сабурова IV халқаро педагогик форум очилишида иштирок этиб, шоир меросининг маданий код ва тарихий хотирани шакллантиришдаги аҳамиятини таъкидлади.
ТОШКЕНТ, 24 сен — Sputnik. 23 сентябрда Ўзбекистондаги Россотрудничество ваколатхонасида “Ижтимоий-маданий трансформация шароитида А. С. Пушкин педагогикаси: шоир меросидан таълим ва илм-фанга” IV Халқаро форумининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.
Кенг кўламли тадбир Россия, Ўзбекистон, Беларусь ва бошқа мамлакатларнинг таълим ҳамда илмий ташкилотлари вакилларини ўзида жамлади.
Александр Пушкиннинг тўғридан-тўғри авлоди ҳамда А. С. Пушкин номидаги Таълим ташкилотлари ва педагоглар ҳамдўстлиги халқаро ассоциацияси васийлик кенгаши раҳбари Елена Сабурованинг иштироки очилиш маросимига алоҳида ҳиссий ва мазмунли урғу берди.

У иштирокчиларга мурожаатида Пушкин мероси маданий код ва генетик хотирани шакллантиришини, шоир эса замонавий рус адабий тилининг асосчиларидан бири эканлигини таъкидлади.

Форумнинг биринчи кунида иштирокчилар классик адабиётнинг замонавий технологиялар ва сунъий интеллект билан ўзаро таъсирини муҳокама қилишди.
Форум иштирокчилари рақамли муҳит жадал ривожланаётган бир даврда Пушкин сиймоси миллий маданиятнинг асосий таянчи ва рамзи бўлиб қолаётганини ҳамда таълим амалиётини янги авлод талабларига мослаштиришга ёрдам бераётганини таъкидладилар.
Очилиш маросимининг муҳим воқеаси федерал инновацион майдоннинг уч йиллик фаолиятини сарҳисоб қилиш бўлди.
Ташкилотчилар янги илмий-услубий нашрларни тақдим этишди: “Ижодкор ғоясини тинглаб... А. С. Пушкин педагогикаси” китоби, “Пушкин мактаби: ўқитувчи қадриятлари алифбоси” ўқув-услубий қўлланмаси ҳамда “Санъатнинг қатъий қоидалари асосида: рақамли даврда “Денгиз бўйи, ям-яшил чинор”: маданий кодни сақлаш ҳақида қисса” услубий қўлланмаси. Китобларнинг дастлабки нусхалари айрим иштирокчиларга совға қилинди.
Биринчи кун дастуридан анъанавий тадбирлар ҳам ўрин олди: форум иштирокчилари А. С. Пушкин ҳайкали пойига гул қўйишди ва А. И. Герцен номидаги Россия давлат педагогика университетининг Тошкент филиалига ташриф буюришди.
Форум иши 26 сентябрга қадар давом этади. 24 сентябрдан бошлаб тадбирлар географияси кенгаяди: Жиззахдаги ҚФУ филиали негизида, шунингдек, Зомин ва Самарқандда ялпи мажлислар, экспертлар секциялари ҳамда маданий-таълимий дастурлар бўлиб ўтади.
Форум якунланганидан кейин барча иштирокчиларга Россия намунасидаги малака ошириш гувоҳномалари топширилади.
Стартовала международная олимпиада по русскому языку для учащихся стран СНГ - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.09.2026
Рус тили олимпиадаси бошланди: 25 нафар финалчи Москвага таклиф қилинади
Янгиликлар лентаси
0