https://sputniknews.uz/20260924/saida-mirziyoeva-un-nutq-60700954.html
Саида Мирзиёеванинг БМТдаги нутқи: Ўзбекистон қандай ташаббусларни илгари сурди
Саида Мирзиёеванинг БМТдаги нутқи: Ўзбекистон қандай ташаббусларни илгари сурди
Sputnik Ўзбекистон
Саида Мирзиёева БМТ Бош Ассамблеясида Ўзбекистоннинг БМТ Хавфсизлик Кенгашига номзоди, Марказий Осиё ва Афғонистон, Орол, сунъий интеллект, инсон қадри ҳамда мамлакатдаги ислоҳотлар ва асосий рақамлар ҳақида гапирди.
2026-09-24T12:03+0500
2026-09-24T12:03+0500
2026-09-24T12:51+0500
сиёсат
бмт
саида мирзиёева
президент администрацияси
орол денгизи
хавфсизлик кенгаши
ўзбекистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/09/18/60702539_0:0:2560:1441_1920x0_80_0_0_6f0b2e183f57957eb878f577c16d0068.jpg
ТОШКЕНТ, 24 сен — Sputnik. Ўзбекистон президенти администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Нью-Йоркда БМТ Бош Ассамблеяси 81-сессиясининг умумий мунозараларида Ўзбекистон номидан нутқ сўзлади.Мирзиёева Ўзбекистон БМТни ислоҳ қилиш, жумладан, Хавфсизлик Кенгаши таркибини замонавий воқеликни ҳисобга олган ҳолда кенгайтиришни қўллаб-қувватлашини билдирди. Марказий Осиё ҳақида гапирар экан, у чегара, сув ва бошқа масалалардаги зиддиятлар ўрнини ҳамкорлик эгаллаётганини таъкидлади. Афғонистонни фақат таҳдид манбаи сифатида кўрмаслик ва мамлакат аҳолисини халқаро ҳамжамият эътиборидан четда қолдирмасликка чақирди.Яқин кунларда Ўзбекистон БМТ Аҳолишунослик жамғармаси билан демографик барқарорлик ва инсон капитали бўйича юқори даражадаги мулоқот ўтказади. Октябрда Самарқандда болалар фаровонлиги ва саломатлигига бағишланган халқаро тадбир ташкил этилади.Орол денгизи масаласига тўхталиб, Мирзиёева қуриган денгиз тубида яшил ҳудудлар яратилаётгани, сув тежовчи технологиялар жорий қилинаётгани ва 2030 йилгача қайта тикланувчи энергия улушини 54 фоизга етказиш режалаштирилганини айтди.Шунингдек, Тошкент халқаро молия марказида инглиз ҳуқуқи принципларига асосланган алоҳида халқаро тижорат суди ташкил этилаётгани маълум қилинди. Сунъий интеллект бўйича у рақамли трансформация инсон ҳуқуқлари, хавфсизлик ва тенг имкониятлар билан уйғун бўлиши кераклигини таъкидлади.
https://sputniknews.uz/20260921/un-bosh-assambleya-haftalik-60603421.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/09/18/60702539_67:0:2342:1706_1920x0_80_0_0_8c819fb9c930e7edcf36fbf73a835d03.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
сиёсат, бмт, саида мирзиёева, президент администрацияси, орол денгизи, хавфсизлик кенгаши, ўзбекистон
сиёсат, бмт, саида мирзиёева, президент администрацияси, орол денгизи, хавфсизлик кенгаши, ўзбекистон
Саида Мирзиёеванинг БМТдаги нутқи: Ўзбекистон қандай ташаббусларни илгари сурди
12:03 24.09.2026 (янгиланди: 12:51 24.09.2026) Саида Мирзиёева БМТ Бош Ассамблеяси минбаридан Ўзбекистоннинг глобал масалалар бўйича позицияси, БМТ ислоҳоти ва мамлакатдаги асосий натижаларни баён қилди.
ТОШКЕНТ, 24 сен — Sputnik. Ўзбекистон президенти администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Нью-Йоркда БМТ Бош Ассамблеяси 81-сессиясининг умумий мунозараларида Ўзбекистон номидан
нутқ сўзлади.
Мирзиёева Ўзбекистон БМТни ислоҳ қилиш, жумладан, Хавфсизлик Кенгаши таркибини замонавий воқеликни ҳисобга олган ҳолда кенгайтиришни қўллаб-қувватлашини билдирди.
Шунингдек, мамлакат 2027 йилда Қўшилмаслик ҳаракатига раисликни қабул қилиши ва 2035–2036 йиллар учун БМТ Хавфсизлик Кенгашининг доимий бўлмаган аъзолигига номзодини илгари сураётганини маълум қилди.
Марказий Осиё ҳақида гапирар экан, у чегара, сув ва бошқа масалалардаги зиддиятлар ўрнини ҳамкорлик эгаллаётганини таъкидлади. Афғонистонни фақат таҳдид манбаи сифатида кўрмаслик ва мамлакат аҳолисини халқаро ҳамжамият эътиборидан четда қолдирмасликка чақирди.
Яқин кунларда Ўзбекистон БМТ Аҳолишунослик жамғармаси билан демографик барқарорлик ва инсон капитали бўйича юқори даражадаги мулоқот ўтказади. Октябрда Самарқандда болалар фаровонлиги ва саломатлигига бағишланган халқаро тадбир ташкил этилади.
Орол денгизи масаласига тўхталиб, Мирзиёева қуриган денгиз тубида яшил ҳудудлар яратилаётгани, сув тежовчи технологиялар жорий қилинаётгани ва 2030 йилгача қайта тикланувчи энергия улушини 54 фоизга етказиш режалаштирилганини айтди.
Шунингдек, Тошкент халқаро молия марказида инглиз ҳуқуқи принципларига асосланган алоҳида халқаро тижорат суди ташкил этилаётгани маълум қилинди.
Мирзиёева Ўзбекистонда болалар меҳнати ва тизимли мажбурий меҳнатга барҳам берилгани, парламент аъзоларининг 39 фоизини хотин-қизлар ташкил этаётганини қайд этди.
Сунъий интеллект бўйича у рақамли трансформация инсон ҳуқуқлари, хавфсизлик ва тенг имкониятлар билан уйғун бўлиши кераклигини таъкидлади.