Қирғизистонда ЕОИИ ва МДҲ давлатларининг биринчи ёшлар форуми старт олди  - Sputnik Ўзбекистон, 1920
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Шавкат Мирзиёев ҳукумат, экспертлар ва парламент аъзоларига Ўзбекистоннинг ЕОИИга кириш истиқболларини ҳар томонлама ўрганиб чиқиш, бу интеграциянинг барча афзалликлари ва хавф-хатарларини баҳолаб, якуний қарор қабул қилиш учун батафсил ҳисобот тақдим этилиши ҳақида топшириқ берган эди.

ЕОИИ божхона хизматлари Брестда 19 та масалани кўриб чиқди

© ФТС РоссиОчередное заседание ОКТС прошло в Белоруссии
Очередное заседание ОКТС прошло в Белоруссии - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.09.2026
Oбуна бўлиш
ЕОИИ давлатлари божхона хизматлари Брестда божхона назорати, транзит, йўловчи декларацияси ва товарлар қийматини баҳолашга доир ёндашувларни муҳокама қилди.
ТОШКЕНТ, 24 сен — Sputnik. ЕОИИга аъзо давлатлар божхона хизматлари божхона назорати ва товарларни расмийлаштириш тартибларига ягона ёндашувларни шакллантиришга доир 19 та масалани кўриб чиқди. Бу ҳақда Россия Федерал божхона хизмати хабар берди.
Беларуснинг Брест шаҳрида Россия ФБХ раҳбари Валерий Пикалёв раислигида ЕОИИга аъзо давлатлар божхона хизматлари Бирлашган ҳайъатининг 55-йиғилиши бўлиб ўтди.
Унда Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон ва Арманистон божхона хизматлари, шунингдек, ЕИКнинг божхона ҳамкорлиги бўйича вазири Сергей Шкляев иштирок этди.
Муҳокама қилинган асосий масалалар:
транзит декларациясидаги маълумотлар амалда олиб ўтилаётган товарларга мос келмаган ҳолларда божхона органларининг ҳаракатлари;
товар чиқариб юборилишидан олдин божхона кўригини бошлаш ва уни расмийлаштириш муддатлари;
йўловчи божхона декларациясини қўллаш;
сочилувчан товарларни денгиз кемалари орқали ЕОИИ ҳудудидан олиб чиқиш;
солиқ ҳажми юқори бўлган товарлар рўйхатини янгилаш;
хавфнинг ягона қиймат индикаторларини тасдиқлаш.
Алоҳида йўналиш ЕОИИ Ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатураси бўйича товарларни таснифлашга бағишланди.
Томонлар юмалоқ снеклар, ичимлик тайёрлаш учун маҳсулотлар, қаттиқ капсулаларни тўлдириш машиналари, мобил кинотеатрга мослаштирилган ярим тиркама ва симли тўрни таснифлаш бўйича позицияларни келишиб олди.
Йиғилишда инспекция-кўрик комплекслари операторлари ўртасидаги касбий маҳорат танлови якунлари ҳам сарҳисоб қилинди.
Бирлашган ҳайъатнинг навбатдаги йиғилиши 2026 йилнинг IV чорагида Арманистонда бўлиб ўтади.
ЕОИИ

Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) - 2015 йил 1 январдан фаолият юритиб келаётган халқаро иқтисодий бирлашма. Иттифоққа ҳозир Россия, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон ва Қирғизистон аъзодир. Ўзбекистон 2020 йилда ЕОИИда кузатувчи мақомини олди. Куба, Эрон ҳам кузатувчи мақомига эга.

КенгайтиришЙиғиштириш
Заседание Совета руководителей таможенных служб стран СНГ - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.09.2026
Брестда МДҲ божхона хизматлар рахбарлари 17 та қарор қабул қилди
Янгиликлар лентаси
0