https://sputniknews.uz/20260923/cis-bojxona-raxbarlar-qaror-60686913.html
Брестда МДҲ божхона хизматлар рахбарлари 17 та қарор қабул қилди
Брестда МДҲ божхона хизматлар рахбарлари 17 та қарор қабул қилди
Sputnik Ўзбекистон
Брестда Ўзбекистон ва бошқа МДҲ давлатлари божхона хизматлари раҳбарларининг 83-йиғилиши ўтди. Транзит, электрон савдо ва рақамли назорат бўйича 17 та қарор қабул қилинди.
2026-09-23T19:07+0500
2026-09-23T19:07+0500
2026-09-24T10:08+0500
беларусь
мдҳ
божхона қўмитаси
электрон савдо
россия
ўзбекистон
жамият
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/09/17/60686737_0:46:870:535_1920x0_80_0_0_daf45c9480f90ea1f9af8aee7ba39c90.jpg
ТОШКЕНТ, 23 сен — Sputnik. Брестда МДҲга аъзо давлатлар божхона хизматлари раҳбарлари кенгашининг 83-йиғилишида 17 та қарор қабул қилинди. Бу ҳақда Россиянинг TKS.RU божхона портали хабар берди. Йиғилишда Ўзбекистон, Россия, Беларусь, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон вакиллари иштирок этди, Арманистон эса видеоконференция орқали қатнашди.Томонлар ахборот тизимлари ва дастурий воситалар, транспорт ва юкларни сканерлаш натижаларини таҳлил қилиш технологиялари бўйича тажриба алмашди.Шунингдек, транзит юкларни назорат қилишда навигация пломбаларидан фойдаланиш, ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларини идентификация қилиш, товарларни таснифлаш ҳамда жисмоний шахслар томонидан олиб ўтиладиган товарларга оид масалалар кўриб чиқилди.Трансчегаравий электрон савдони божхона маъмуриятчилигидан ўтказишга ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Йиғилиш арафасида МДҲ давлатлари экспертлари ахборот технологиялари, товарларни таснифлаш ва транзит ташувларини соддалаштириш масалалари бўйича қарор лойиҳаларини келишиб олган эди.Россия Федерал божхона хизмати раҳбари Валерий Пикалёв яна бир йилга Кенгаш раиси этиб сайланди. Навбатдаги йиғилиш 2027 йилнинг биринчи ярмида Россияда ўтказилиши режалаштирилган.
https://sputniknews.uz/20260908/uzbekistan-russia-bojxona-kinologiya-memorandum-60292079.html
беларусь
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/09/17/60686737_49:0:822:580_1920x0_80_0_0_927980d5582b60955bdac098b25da93c.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
беларусь, мдҳ, божхона қўмитаси, электрон савдо, россия, ўзбекистон, жамият
беларусь, мдҳ, божхона қўмитаси, электрон савдо, россия, ўзбекистон, жамият
Брестда МДҲ божхона хизматлар рахбарлари 17 та қарор қабул қилди
19:07 23.09.2026 (янгиланди: 10:08 24.09.2026) Ўзбекистон иштирокидаги йиғилишда божхона транзити, рақамли технологиялар, электрон савдо, навигация пломбалари ва юкларни назорат қилиш масалалари бўйича 17 та қарор қабул қилинди
ТОШКЕНТ, 23 сен — Sputnik. Брестда МДҲга аъзо давлатлар божхона хизматлари раҳбарлари кенгашининг 83-йиғилишида 17 та қарор қабул қилинди. Бу ҳақда Россиянинг TKS.RU божхона портали
хабар берди.
Йиғилишда Ўзбекистон, Россия, Беларусь, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон вакиллари иштирок этди, Арманистон эса видеоконференция орқали қатнашди.
Йиғилиш кун тартибидаги асосий йўналишлардан бири божхона назоратини рақамлаштириш бўлди.
Томонлар ахборот тизимлари ва дастурий воситалар, транспорт ва юкларни сканерлаш натижаларини таҳлил қилиш технологиялари бўйича тажриба алмашди.
Шунингдек, транзит юкларни назорат қилишда навигация пломбаларидан фойдаланиш, ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларини идентификация қилиш, товарларни таснифлаш ҳамда жисмоний шахслар томонидан олиб ўтиладиган товарларга оид масалалар кўриб чиқилди.
Трансчегаравий электрон савдони божхона маъмуриятчилигидан ўтказишга ҳам алоҳида эътибор қаратилди.
Хусусан, соддалаштирилган декларация, олдиндан ахборот бериш ва хавфларни бошқариш тизими асосида товарларни автоматик чиқариш механизмлари бўйича тажриба ўрганиш назарда тутилган.
Йиғилиш арафасида МДҲ давлатлари экспертлари ахборот технологиялари, товарларни таснифлаш ва транзит ташувларини соддалаштириш масалалари бўйича қарор лойиҳаларини келишиб олган эди.
Россия Федерал божхона хизмати раҳбари Валерий Пикалёв яна бир йилга Кенгаш раиси этиб сайланди. Навбатдаги йиғилиш 2027 йилнинг биринчи ярмида Россияда ўтказилиши режалаштирилган.