Ўзбекистон ва Россия божхона кинологияси бўйича меморандум имзолади

© SputnikФедеральная таможенная служба РФ и Таможенный комитет РУз подписали меморандум о сотрудничестве
Федеральная таможенная служба РФ и Таможенный комитет РУз подписали меморандум о сотрудничестве - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.09.2026
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон ва Россия божхона хизматлари кинологларни тайёрлаш, хизмат итлари билан ишлаш ва контрабандани аниқлаш бўйича тажриба алмашади.
ТОШКЕНТ, 8 сен — Sputnik. Россия Федерал божхона хизмати (ФТС) ва Ўзбекистон Божхона қўмитаси ўртасида кинология соҳасида тажриба алмашиш ва ҳамкорликни ривожлантириш тўғрисида меморандум имзоланди, деб хабар бермоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.
Меморандум мамлакатларнинг ўқув марказларида инструкторларни тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, контрабанда буюмларини аниқлашга мўлжалланган хизмат итларини тайёрлашнинг янги ва инновацион усуллари бўйича тажриба алмашишни назарда тутади.
Шунингдек, ўқув адабиётлари ва услубий қўлланмаларни биргаликда тайёрлаш, хизмат кинологияси соҳасида ахборот ва тажриба алмашиш, ўзаро маслаҳатлашувларни йўлга қўйиш режалаштирилган.
Меморандум Тошкентда бўлиб ўтаётган VII Глобал кинология форуми доирасида Ўзбекистон Миллий кинология маркази директори Фаррух Қаҳҳоров ва Россия ФТС Кинология маркази Марказий божхонаси бошлиғи Алексей Черкавский томонидан имзоланди.
Черкавскийнинг маълум қилишича, сўнгги икки йил ичида Россия Божхона хизмати Кинология марказига бир қатор давлатлар, жумладан, Ўзбекистон делегациялари ташриф буюрган.
Улар орасида Куба, Эрон, Венесуэла, Никарагуа, Мўғулистон, Арманистон, Озарбайжон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон ва Туркманистон вакиллари ҳам бор.
“Россия Божхона хизмати Кинология маркази халқаро ҳамкорлик ва хорижий ҳамкасблар билан тажриба алмашишга катта аҳамият беради”, — деди Черкавский.
Унинг сўзларига кўра, 2012 йилдан буён Россия ФТС Кинология марказида 70 нафардан ортиқ хорижий мутахассис халқаро курсларда таълим олган.
Бундай ҳамкорлик 2009 йилда МДҲ давлатлари ҳуқуқни муҳофаза қилиш бўлинмалари ва божхона хизматлари раҳбарлари қўмиталари ҳузурида ташкил этилган кинология фаолияти масалалари бўйича ишчи гуруҳ доирасида ҳам амалга оширилмоқда.
Ишчи гуруҳда Арманистон, Озарбайжон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Россия яқиндан ҳамкорлик қилмоқда.
Черкавскийнинг айтишича, ишчи гуруҳ ҳар йили кинолог мутахассислар ўртасида мусобақалар ўтказади. Шунингдек, иштирокчи давлатлар вакиллари йилига икки марта ишчи гуруҳ йиғилишларида учрашади.
В Ташкенте открылся VII Глобальный кинологический форум Всемирной таможенной организации - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.09.2026
2016 йилдан буён Ўзбекистонда божхона тўловларидан бюджет тушумлари 14 баравар ошди
Янгиликлар лентаси
0