2016 йилдан буён Ўзбекистонда божхона тўловларидан бюджет тушумлари 14 баравар ошди

© SputnikВ Ташкенте открылся VII Глобальный кинологический форум Всемирной таможенной организации
В Ташкенте открылся VII Глобальный кинологический форум Всемирной таможенной организации - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.09.2026
Oбуна бўлиш
Шу билан бирга, чегара постларидан ўтиш учун сарфланадиган ўртача вақт 28 дақиқагача қисқарди
ТОШКЕНТ, 7 сен — Sputnik. Ўзбекистонда божхона тўловларидан давлат бюджетига тушумлар 14 баравар ошди. Бу ҳақда VII Глобал кинология форуми доирасида Божхона қўмитаси раиси Акмалхўжа Мавлонов маълум қилди, деб хабар бермоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.
Унинг сўзларига кўра, сўнгги йилларда Ўзбекистон ташқи савдо айланмаси 3 баравар, чегара божхона постларидан ўтаётган юк автотранспорти, темир йўл вагонлари ва фуқаролар сони 4 баравар ошган. Ташқи иқтисодий фаолият билан шуғулланувчи тадбиркорлар сони ҳам 3 баравар кўпайган.
“Соддалаштирилган тартибда расмийлаштирилган юк декларацияларининг йиллик улуши 85 фоизга етди. Инсон омилисиз расмийлаштирилган декларациялар улуши 6 фоиздан 33 фоизга ошди. Чегара постларимиздан автотранспорт воситаларининг ўтиши учун сарфланадиган ўртача вақт 72 дақиқадан 28 дақиқага қисқарди”, — деди Мавлонов.
У, шунингдек, Миллий кинология марказида сўнгги йилларда 200 тадан ортиқ хорижий кинолог малака оширганини маълум қилди. Ҳозир марказ мутахассислари тайёрлаган хизмат итларидан Жанубий Корея ва Тожикистон божхона хизматларида фойдаланилмоқда.
© SputnikВ Ташкенте открылся VII Глобальный кинологический форум Всемирной таможенной организации
В Ташкенте открылся VII Глобальный кинологический форум Всемирной таможенной организации - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.09.2026
В Ташкенте открылся VII Глобальный кинологический форум Всемирной таможенной организации
Гиёҳванд моддалар ва ўқотар қуролларни назорат қилиш агентлиги директори ўринбосари Жобир Азимовнинг маълум қилишича, 2025 йилда дунё божхона хизматлари 2,6 мингдан ортиқ йирик тезкор тадбир ўтказиб, 1,2 минг тоннадан зиёд гиёҳванд моддаларни мусодара қилган.
“Сунъий интеллект, замонавий сканерлар ва рентген аппаратлари божхона тизимларининг имкониятларини кенгайтирмоқда. Бироқ бу жараёнларда хизмат итларининг ролини етарлича баҳоламаслик мумкин эмас”, — деди у.
КПП Патар в Канибадаме, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.04.2026
Ўзбекистон ва Тожикистон чегарадан юк ва транспорт ўтишини енгиллаштиришни муҳокама қилди
Янгиликлар лентаси
0