Ўзбекистон ва Тожикистон чегарадан юк ва транспорт ўтишини енгиллаштиришни муҳокама қилди

© © Sputnik / Амир ИсаевКПП "Патар" в Канибадаме, архивное фото
КПП Патар в Канибадаме, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.04.2026
Oбуна бўлиш
Чегарадан юк ва транспорт ўтказишни енгиллаштириш, расмийлаштирувни тезлаштириш ҳамда фуқаролар олиб ўтадиган товарларга доир ёндашувларни мувофиқлаштириш масалалари муҳокама қилинди.
ТОШКЕНТ, 1 апр — Sputnik. Ўзбекистон ва Тожикистон божхона хизматлари раҳбарияти ўртасидаги учрашувда чегарадан юк ва транспорт ўтказишни енгиллаштириш масалалари муҳокама қилинди. Бу ҳақда Тожикистон божхона хизмати матбуот хизмати хабар берди.
Учрашувда Ўзбекистон Божхона қўмитаси раиси ўринбосари Нодир Мусамуҳамедов Тожикистон божхона хизмати раҳбари Хуршед Каримзода билан юкларни расмийлаштириш жараёнини тезлаштириш, ахборот алмашинувини кучайтириш ва чегарадаги тартиб-таомилларни такомиллаштириш масалаларини кўриб чиқди.
Томонлар икки мамлакатнинг тегишли идоралари ўртасида ахборот алмашинувига алоҳида эътибор қаратди. Шу билан бирга, бу соҳадаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш бўйича таклифлар муҳокама қилинди.
Музокараларда транзит юклари ҳақидаги маълумотларни олдиндан алмашиш, жисмоний шахслар шахсий мақсадларда олиб ўтадиган товарлар бўйича ёндашувларни мувофиқлаштириш, шунингдек, чегара ўтказиш пунктларида божхона назорати тартиб-таомилларини такомиллаштириш масалалари ҳам кўтарилди.
Узбекистан и Таджикистон подписали пакет документов, предусматривающих дальнейшее наращивание многопланового сотрудничества - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.03.2026
Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида қандай ҳужжатлар имзоланди – рўйхат
Янгиликлар лентаси
0