Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида қандай ҳужжатлар имзоланди – рўйхат

© Пресс-служба президента УзбекистанаУзбекистан и Таджикистон подписали пакет документов, предусматривающих дальнейшее наращивание многопланового сотрудничества
Узбекистан и Таджикистон подписали пакет документов, предусматривающих дальнейшее наращивание многопланового сотрудничества - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.03.2026
Oбуна бўлиш
Ҳужжатлар ҳукуматлар, вазирликлар ва идоралар даражасида кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтиришга қаратилган.
ТОШКЕНТ, 27 мар — Sputnik. Ўзбекистон – Тожикистон Олий давлатлараро кенгашининг биринчи йиғилишидан сўнг икки томонлама ҳужжатларни имзолаш ва алмашиш маросими бўлди, деб хабар қилди Ўзбекистон раҳбари матбуот хизмати.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон Стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини кенгайтириш тўғрисида қўшма баёнотни имзолади.
Бундан ташқари, ҳукуматлар, вазирликлар ва идоралар даражасида кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтиришга қаратилган ҳужжатлар тўплами, жумладан:
Товар айирбошлашни ошириш дастури;
Саноат кооперацияси дастури;
Товарларнинг келиб чиқишини сертификатлаштириш электрон тизимларини ўзаро қўллаш тўғрисида битим;
Соғлиқни сақлаш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим;
Чегараолди ҳудудларда радиочастоталарни ўзлаштиришни мувофиқлаштириш тўғрисида битим;
“Ўзбекистон – Тожикистон инвестиция компанияси”ни ташкил этиш тўғрисидаги ҳукуматлараро битимга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида баённома;
“Е-Permit” ахборот тизимидан фойдаланиш бўйича ҳамкорлик тўғрисида битим;
Фанлар академиялари ўртасидаги илмий ҳамкорлик тўғрисида битим;
2026-2028 йилларда саноат ва инновациялар соҳасидаги чора-тадбирларни амалга ошириш режаси;
2026-2028 йилларда тоғ-кон саноати ва янги технологиялар соҳасидаги чора-тадбирларни амалга ошириш режаси;
2026-2027 йилларда маданият соҳасида ҳамкорлик бўйича чора-тадбирлар режаси;
2026-2028 йилларда туризм соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш бўйича “йўл харитаси”;
2026-2028 йилларда агросаноат мажмуида ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича “йўл харитаси”;
инновация, давлат хизмати, молия, таълим ва суд қарорларини мажбурий ижро этиш соҳаларида ҳамкорлик тўғрисидаги меморандумлар имзоланди.
Лидеры Узбекистана и Таджикистана провели первое заседание Высшего межгосударственного совета  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.03.2026
Тошкентда Мирзиёев ва Раҳмон ҳамкорликни кенгайтириш бўйича қатор келишувларга эришди
Янгиликлар лентаси
0