Ўзбекистонда 67 та сунъий интеллект лойиҳаси учун 50 млн доллар ажратилди — Шaдмaнов

© SputnikЗамдиректора Центра развития искусственного интеллекта и цифровой экономики Зухриддин Шадманов
Замдиректора Центра развития искусственного интеллекта и цифровой экономики Зухриддин Шадманов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.09.2026
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда Сунъий интеллект ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш маркази 67 та СИ лойиҳасини амалга оширмоқда. Улар учун 50 млн доллар ажратилган.
ТОШКЕНТ, 23 сен — Sputnik. Сунъий интеллект ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш маркази ҳозирда СИ соҳасида 67 та лойиҳани амалга оширмоқда. Бу ҳақда ICT Week Uzbekistan доирасида марказ директори ўринбосари Зуҳриддин Шадманов маълум қилди, деб хабар бермоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.
Унинг таъкидлашича, ушбу лойиҳаларни амалга ошириш учун жами 50 миллион доллар ажратилган.

"Бугунги кунда деярли барча лойиҳалар бўйича тегишли чора-тадбирлар ўтказилди ва уларни амалга ошириш учун ижрочи компаниялар белгиланди", — деди Шадманов.

Шу билан бирга, марказ бошқа давлат ташкилотлари томонидан сунъий интеллект соҳасида амалга оширилаётган лойиҳаларни ҳам мониторинг қилиб бормоқда.

"Ҳозирда 280 тага яқин шундай лойиҳа мавжуд ва улар бўйича ҳам мониторинг ишлари олиб борилмоқда", — деди у.

Шадмановнинг айтишича, сунъий интеллект технологияларини ҳудудларда, жумладан, туман даражасигача жорий этиш бўйича ҳам ишлар олиб борилмоқда.
Бу жараён доирасида вилоят ва туман ҳокимларининг рақамли иқтисодиёт ҳамда сунъий интеллектни ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчилари белгиланган. Айни пайтда уларнинг ушбу йўналишдаги малака ва кўникмаларини ошириш ишлари ҳам ташкил этилмоқда.
В Ташкенте стартовала ICTWeek Uzbekistan 2026 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.09.2026
Тошкентда ICTWeek Uzbekistan 2026 бошланди — асосий янгиликлар
Янгиликлар лентаси
0