https://sputniknews.uz/20260922/toshkentda-ictweek-uzbekistan-2026-boshlandi--asosiy-yangiliklar-60639542.html
Тошкентда ICTWeek Uzbekistan 2026 бошланди — асосий янгиликлар
Тошкентда ICTWeek Uzbekistan 2026 бошланди — асосий янгиликлар
Sputnik Ўзбекистон
Тошкентда ICTWeek Uzbekistan 2026 бошланди. Қорақалпоғистондаги биринчи "яшил" дата-марказнинг дастлабки босқичи йил охиригача тайёр бўлади, келгусида дата-марказлар қувватини камида 300 МВтга етказиш режалаштирилган.
2026-09-22T12:44+0500
2026-09-22T12:44+0500
2026-09-22T13:24+0500
рақамли технологиялар
сунъий интеллект
ахборот технологиялари (it)
инвестиция
шерзод шерматов
рақамли технологиялар вазирлиги
жамият
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/09/16/60639069_0:256:2730:1792_1920x0_80_0_0_5e02cd8c6eb88d23436b09591156e51e.jpg
ТОШКЕНТ, 22 сен — Sputnik. Тошкентда ICTWeek Uzbekistan 2026 ахборот-коммуникация технологиялари ҳафталиги бошланди. Тадбир CAEx кўргазмалар марказида вазирлик ва идоралар, маҳаллий ва хорижий технологик компаниялар, ахборот технологиялари (АТ) ва бизнес вакиллари иштирокида ўтмоқда, деб хабар бермоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.ICTWeek доирасида конференциялар, кўргазмалар, семинарлар ва бизнес учрашувлари ташкил этилади. Уларда рақамли технологиялар, сунъий интеллект, стартаплар, инвестициялар ва АТ бозорини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинади. Ҳафталик 25 сентябргача давом этади.Тадбирда Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов Қорақалпоғистонда қурилаётган маълумотлар маркази ҳақида тўхталди.Шерматовнинг сўзларига кўра, кейинчалик ушбу йўналишдаги инфратузилмани янада кенгайтириш режалаштирилган. Мамлакат бўйлаб дата-марказларнинг умумий қувватини камида 300 МВтга етказиш кўзда тутилмоқда.ICTWeek доирасида хорижий технологик компанияларни Ўзбекистон бозорига жалб қилиш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилди."Enterprise Uzbekistan" халқаро рақамли технологиялар марказининг глобал бизнесни ривожлантириш бўйича вице-президенти Баҳодир Аюповнинг сўзларига кўра, хорижий компаниялар қарор қабул қилишда мамлакатдаги геосиёсий барқарорлик ва хавфсизлик, иқтисодий ривожланиш, АТ индустрияси ҳолати, малакали кадрлар мавжудлиги ҳамда бизнесни узоқ муддатга режалаштириш имкониятини ҳисобга олади.Унинг фикрича, Ўзбекистон ушбу мезонларнинг барчасига жавоб беради.Аюпов АТ бозорини ривожлантириш учун, аввало, етарли миқдорда мутахассислар тайёрлаш зарур бўлганини таъкидлади.Мисол сифатида Аюпов "Бир миллион ўзбек дастурчиси" лойиҳасини келтирди. Унинг курсларига 2 миллиондан ортиқ киши жалб қилинган.Унинг таъкидлашича, дастур иштирокчиларининг барчаси АТ мутахассис бўлиб кетиши кутилмаган. Ҳатто уларнинг 5 фоизи соҳада профессионал фаолият бошласа ҳам, бу мамлакат АТ индустрияси учун катта туртки бўлиши ҳисобга олинган.
https://sputniknews.uz/20260807/prezident-suniy-intellekt-loyihalari-soni-va-qamrovini-kengaytirishni-topshirdi-59559094.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/09/16/60639069_0:0:2730:2048_1920x0_80_0_0_25758ef95c61905e98e309a6ae1d4a73.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
рақамли технологиялар, сунъий интеллект, ахборот технологиялари (it), инвестиция, шерзод шерматов, рақамли технологиялар вазирлиги, жамият
рақамли технологиялар, сунъий интеллект, ахборот технологиялари (it), инвестиция, шерзод шерматов, рақамли технологиялар вазирлиги, жамият
Тошкентда ICTWeek Uzbekistan 2026 бошланди — асосий янгиликлар
12:44 22.09.2026 (янгиланди: 13:24 22.09.2026) ICTWeek Uzbekistan 2026 да Ўзбекистоннинг дата-марказлар инфратузилмасини кенгайтириш, хорижий АТ компанияларни жалб қилиш ва соҳада кадрлар тайёрлаш режалари маълум қилинди
ТОШКЕНТ, 22 сен — Sputnik. Тошкентда ICTWeek Uzbekistan 2026 ахборот-коммуникация технологиялари ҳафталиги бошланди. Тадбир CAEx кўргазмалар марказида вазирлик ва идоралар, маҳаллий ва хорижий технологик компаниялар, ахборот технологиялари (АТ) ва бизнес вакиллари иштирокида ўтмоқда, деб хабар бермоқда
Sputnik Ўзбекистон мухбири.
ICTWeek доирасида конференциялар, кўргазмалар, семинарлар ва бизнес учрашувлари ташкил этилади. Уларда рақамли технологиялар, сунъий интеллект, стартаплар, инвестициялар ва АТ бозорини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинади. Ҳафталик 25 сентябргача давом этади.
Тадбирда Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов Қорақалпоғистонда қурилаётган маълумотлар маркази ҳақида тўхталди.
"Бу қандайдир ҳавойи қаср эмас. Бу Ўзбекистонда қурилаётган ҳақиқий маълумотлар маркази. Йил охиригача ушбу биринчи “яшил” маълумотлар марказига кириш имкониятига эга бўласиз", — деди вазир.
Шерматовнинг сўзларига кўра, кейинчалик ушбу йўналишдаги инфратузилмани янада кенгайтириш режалаштирилган. Мамлакат бўйлаб дата-марказларнинг умумий қувватини камида 300 МВтга етказиш кўзда тутилмоқда.
ICTWeek доирасида хорижий технологик компанияларни Ўзбекистон бозорига жалб қилиш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилди.
"Enterprise Uzbekistan" халқаро рақамли технологиялар марказининг глобал бизнесни ривожлантириш бўйича вице-президенти Баҳодир Аюповнинг сўзларига кўра, хорижий компаниялар қарор қабул қилишда мамлакатдаги геосиёсий барқарорлик ва хавфсизлик, иқтисодий ривожланиш, АТ индустрияси ҳолати, малакали кадрлар мавжудлиги ҳамда бизнесни узоқ муддатга режалаштириш имкониятини ҳисобга олади.
Унинг фикрича, Ўзбекистон ушбу мезонларнинг барчасига жавоб беради.
Аюпов АТ бозорини ривожлантириш учун, аввало, етарли миқдорда мутахассислар тайёрлаш зарур бўлганини таъкидлади.
"Биз ўз вақтида тушуниб етдик: бозорда АТ мутахассисларининг етарли сони шаклланмагунча, соҳани янада ривожлантириш ҳақида гапиришнинг маъноси йўқ", — деди у.
Мисол сифатида Аюпов "Бир миллион ўзбек дастурчиси" лойиҳасини келтирди. Унинг курсларига 2 миллиондан ортиқ киши жалб қилинган.
Унинг таъкидлашича, дастур иштирокчиларининг барчаси АТ мутахассис бўлиб кетиши кутилмаган. Ҳатто уларнинг 5 фоизи соҳада профессионал фаолият бошласа ҳам, бу мамлакат АТ индустрияси учун катта туртки бўлиши ҳисобга олинган.