https://sputniknews.uz/20260923/shaxmatchilar-mukofot-60663170.html
Шахматчилар мукофоти оширилди: Олимпиада ғолибларига 200 минг доллардан берилади
Шахматчилар мукофоти оширилди: Олимпиада ғолибларига 200 минг доллардан берилади
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда шахматчилар мукофоти оширилди: Олимпиадада олтин медаль олган ҳар бир шахматчи 200 минг доллар, тренери 50 минг доллар олади. Айни пайтда Ўзбекистон терма жамоаси мусобақада якка пешқадам бўлиб турибди
2026-09-23T09:58+0500
2026-09-23T09:58+0500
2026-09-23T09:59+0500
шахмат
бутунжаҳон шахмат олимпиадаси
мукофот
янги қарор
олимпиада
ўзбекистон
спорт
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1037/79/10377938_0:147:3121:1902_1920x0_80_0_0_3faf8128a4e6eee8fb17714e04732db9.jpg
ТОШКЕНТ, 23 сен — Sputnik. Ўзбекистонда нуфузли халқаро шахмат мусобақалари ғолиблари ва совриндорларига бериладиган бир марталик пул мукофотлари оширилди. Бу президентнинг 21 сентябрдаги ПҚ-346-сон қарорида белгиланди.Уларнинг мураббийларига мос равишда 50 минг доллар, 25 минг доллар ва 12,5 минг доллар берилади.Шу тариқа, Самарқандда давом этаётган 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида олтин медаль олган ҳар бир ўзбекистонлик шахматчи 200 минг долларлик мукофотга эга бўлади.Ёшлар ўртасидаги Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси ва паралимпиадасида мукофотлар олтин учун 20 минг доллар, кумуш учун 10 минг долар ва бронза учун 5 минг доллар этиб белгиланди.Аввалги тартибда катталар ўртасидаги Аввалги тартибда катталар ўртасидаги шахмат Олимпиадаси олтини учун шахматчига 2 минг БҲМ (824 млн сўм), кумуш учун 1 минг БҲМ (412 млн сўм), бронза учун 500 БҲМ (206 млн сўм) миқдорида мукофот белгиланган эди. Мураббийлар учун мукофот мос равишда 1 минг БҲМ (412 млн сўм), 500 БҲМ (206 млн сўм) ва 250 БҲМни (103 млн сўм) ташкил этган.Айни пайтда Ўзбекистон терма жамоаси Самарқанддаги Олимпиадада олти турдан кейин 12 очко билан якка пешқадам. Амалдаги чемпион Ҳиндистон устидан 2,5:1,5 ҳисобидаги ғалабадан сўнг Нодирбек Ёқуббоев жамоа яхши формада бўлса, чемпионлик учун катта имконият борлигини айтди.
https://sputniknews.uz/20260922/yoqubboev-india-galaba-60639974.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1037/79/10377938_194:0:2925:2048_1920x0_80_0_0_583b0fbf8f7f6155026c37d3baee52c7.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
шахмат, бутунжаҳон шахмат олимпиадаси, мукофот, янги қарор, олимпиада , ўзбекистон, спорт
шахмат, бутунжаҳон шахмат олимпиадаси, мукофот, янги қарор, олимпиада , ўзбекистон, спорт
Шахматчилар мукофоти оширилди: Олимпиада ғолибларига 200 минг доллардан берилади
09:58 23.09.2026 (янгиланди: 09:59 23.09.2026) Янги қарорга кўра, катталар ўртасидаги Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида олтин медаль олган ҳар бир шахматчи 200 минг доллар олади.
ТОШКЕНТ, 23 сен — Sputnik. Ўзбекистонда нуфузли халқаро шахмат мусобақалари ғолиблари ва совриндорларига бериладиган бир марталик пул мукофотлари оширилди. Бу президентнинг 21 сентябрдаги ПҚ-346-сон қарорида
белгиланди.
Янги тартибга кўра, катталар ўртасидаги Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси ва паралимпиадасида олтин медаль олган ҳар бир шахматчи 200 минг доллар, кумуш учун 100 минг доллар, бронза учун 50 минг доллар олади.
Уларнинг мураббийларига мос равишда 50 минг доллар, 25 минг доллар ва 12,5 минг доллар берилади.
Шу тариқа, Самарқандда давом этаётган 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида олтин медаль олган ҳар бир ўзбекистонлик шахматчи 200 минг долларлик мукофотга эга бўлади.
Ёшлар ўртасидаги Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси ва паралимпиадасида мукофотлар олтин учун 20 минг доллар, кумуш учун 10 минг долар ва бронза учун 5 минг доллар этиб белгиланди.
ФИДЕ таснифи бўйича жаҳон миқёсидаги мусобақалар ғолибларига 15 минг долларгача, Осиё миқёсидаги мусобақалар ғолибларига 10 минг долларгача берилади. Халқаро гроссмейстер унвонини олган шахматчи эса 5 минг доллар мукофот олади.
Аввалги тартибда катталар ўртасидаги Аввалги тартибда катталар ўртасидаги шахмат Олимпиадаси олтини учун шахматчига 2 минг БҲМ (824 млн сўм), кумуш учун 1 минг БҲМ (412 млн сўм), бронза учун 500 БҲМ (206 млн сўм) миқдорида мукофот белгиланган эди. Мураббийлар учун мукофот мос равишда 1 минг БҲМ (412 млн сўм), 500 БҲМ (206 млн сўм) ва 250 БҲМни (103 млн сўм) ташкил этган.
Айни пайтда Ўзбекистон терма жамоаси Самарқанддаги Олимпиадада олти турдан кейин 12 очко билан якка пешқадам. Амалдаги чемпион Ҳиндистон устидан 2,5:1,5 ҳисобидаги ғалабадан сўнг Нодирбек Ёқуббоев жамоа яхши формада бўлса, чемпионлик учун катта имконият борлигини айтди.