https://sputniknews.uz/20260923/russia-uzbekistan-qogozsiz-hujjat-almashinuv-60684268.html
Ерхов: Россия ва Ўзбекистон ташқи савдода қоғозсиз ҳужжат алмашинувини синовдан ўтказди
Ерхов: Россия ва Ўзбекистон ташқи савдода қоғозсиз ҳужжат алмашинувини синовдан ўтказди
Sputnik Ўзбекистон
Россия ва Ўзбекистон ташқи иқтисодий фаолият учун электрон ҳужжат алмашинувини синовдан ўтказди. Ўзбекистон Қирғизистон, Озарбайжон, Қозоғистон, Беларусь ва Хитой билан ҳам бу йўналишда ишламоқда.
2026-09-23T16:59+0500
2026-09-23T16:59+0500
2026-09-24T10:13+0500
рақамли технологиялар
ҳамкорлик
ҳужжатлар
электрон имзо
рақамли имзо
сунъий интеллект
алексей ерхов
жамият
россия
ўзбекистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/09/17/60684069_0:528:2538:1956_1920x0_80_0_0_756c013647d50639068167bc682da523.jpg
ТОШКЕНТ, 23 сен — Sputnik. Россия ва Ўзбекистон ташқи иқтисодий фаолият учун трансчегаравий электрон ҳужжат алмашинувини синовдан ўтказди. Бу ҳақда Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси Алексей Ерхов Тошкентда Россия рақамли сектор компаниялари бизнес миссиясининг ялпи мажлиси очилишида маълум қилди, деб хабар бермоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.Унинг сўзларига кўра, ҳужжат алмашинуви схемаси Россия Федерал солиқ хизмати ва Ўзбекистон Солиқ қўмитасининг пилот лойиҳаси доирасида синовдан ўтказилган. Лойиҳа икки давлат рақамли тизимларининг ўзаро ишлаш имкониятини кўрсатган.Ялпи мажлис "Россия–Ўзбекистон. Технологиялар ва имкониятларнинг рақамли кўприги" мавзусида ўтмоқда.Айни пайтда Ўзбекистон Қирғизистон, Озарбайжон, Қозоғистон ва Беларусь билан ҳам трансчегаравий электрон ҳужжат айланиши бўйича иш олиб бормоқда. ШҲТ тадбирлари доирасида ушбу масала бўйича Хитой билан ҳам келишувларга эришилган.Бу ҳақда UNICON.UZ бош директорининг сунъий интеллект ва IT бўйича маслаҳатчиси Шукуржон Маҳамаднозимов маълум қилди.Бундан ташқари, Ўзбекистон Туркий давлатлар ташкилоти доирасида электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш ташаббусини илгари сурган.Ўзбекистоннинг ички электрон ҳужжат айланиши тизимида ҳам катта ҳажмдаги маълумотлар қайта ишланмоқда. "Soliqservis" маҳсулот менежери Жавоҳир Ориповнинг айтишича, тизимдан ҳар ойда қарийб 35 мингта, йил давомида эса 110 мингта ташкилот фойдаланади.Умуман олганда, платформа ойига қарийб 1,5 миллионта электрон ҳужжатни қайта ишлайди. Тизим ҳисобварақ-фактуралар, шартномалар, далолатномалар, ишончномалар, товар-транспорт юк хатлари, солиштириш далолатномалари ва ихтиёрий шаклдаги ҳужжатларни яратиш ҳамда имзолаш имконини беради.Шунингдек, Россия рақамли ривожланиш вазири ўринбосари Александр Шойтов Россия ва Ўзбекистон ўртасида электрон имзоларни ўзаро тан олиш масаласи деярли ҳал этилганини билдирди.Унинг сўзларига кўра, меъёрий ва технологик база амалда жорий этилган, фақат айрим техник масалалар қолган.
https://sputniknews.uz/20260908/hujjat-aylanish-russia-uzbekistan-tizim-60296935.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/09/17/60684069_416:465:2526:2048_1920x0_80_0_0_5f2186d75df9f9d891a47dec7e9db649.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
рақамли технологиялар, ҳамкорлик, ҳужжатлар , электрон имзо, рақамли имзо, сунъий интеллект, алексей ерхов, жамият, россия, ўзбекистон
рақамли технологиялар, ҳамкорлик, ҳужжатлар , электрон имзо, рақамли имзо, сунъий интеллект, алексей ерхов, жамият, россия, ўзбекистон
Ерхов: Россия ва Ўзбекистон ташқи савдода қоғозсиз ҳужжат алмашинувини синовдан ўтказди
16:59 23.09.2026 (янгиланди: 10:13 24.09.2026) Россия ва Ўзбекистон трансчегаравий электрон ҳужжат алмашинувини синовдан ўтказди. Ўзбекистон бу йўналишда яна бир қатор давлатлар билан иш олиб бормоқда.
ТОШКЕНТ, 23 сен — Sputnik. Россия ва Ўзбекистон ташқи иқтисодий фаолият учун трансчегаравий электрон ҳужжат алмашинувини синовдан ўтказди. Бу ҳақда Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси Алексей Ерхов Тошкентда Россия рақамли сектор компаниялари бизнес миссиясининг ялпи мажлиси очилишида маълум қилди, деб хабар бермоқда
Sputnik Ўзбекистон мухбири.
"Трансчегаравий электрон ҳужжат айланишини йўлга қўйиш Ўзбекистон ва Россияда рақамли трансформация йўналишидаги аниқ амалий қадамлардан биридир", — деди Ерхов.
Унинг сўзларига кўра, ҳужжат алмашинуви схемаси Россия Федерал солиқ хизмати ва Ўзбекистон Солиқ қўмитасининг пилот лойиҳаси доирасида синовдан ўтказилган. Лойиҳа икки давлат рақамли тизимларининг ўзаро ишлаш имкониятини кўрсатган.
Ялпи мажлис "Россия–Ўзбекистон. Технологиялар ва имкониятларнинг рақамли кўприги" мавзусида ўтмоқда.
Айни пайтда Ўзбекистон Қирғизистон, Озарбайжон, Қозоғистон ва Беларусь билан ҳам трансчегаравий электрон ҳужжат айланиши бўйича иш олиб бормоқда. ШҲТ тадбирлари доирасида ушбу масала бўйича Хитой билан ҳам келишувларга эришилган.
Бу ҳақда UNICON.UZ бош директорининг сунъий интеллект ва IT бўйича маслаҳатчиси Шукуржон Маҳамаднозимов маълум қилди.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Туркий давлатлар ташкилоти доирасида электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш ташаббусини илгари сурган.
"Биз инфратузилмани яратдик, биз бу йўлни яратдик ва бундан кейин, агар унга талаб бўлса, ҳамкорларимиз, давлат ва бизнес сектори вакиллари ундан тез-тез фойдаланса, бу йўлнинг инфратузилмаси ва имкониятлари ҳар сафар яхшиланиб боради", — деди Маҳамаднозимов.
Ўзбекистоннинг ички электрон ҳужжат айланиши тизимида ҳам катта ҳажмдаги маълумотлар қайта ишланмоқда. "Soliqservis" маҳсулот менежери Жавоҳир Ориповнинг айтишича, тизимдан ҳар ойда қарийб 35 мингта, йил давомида эса 110 мингта ташкилот фойдаланади.
"Тизимимизда 14 турдаги ҳужжатлар жорий этилган", — деди у.
Умуман олганда, платформа ойига қарийб 1,5 миллионта электрон ҳужжатни қайта ишлайди. Тизим ҳисобварақ-фактуралар, шартномалар, далолатномалар, ишончномалар, товар-транспорт юк хатлари, солиштириш далолатномалари ва ихтиёрий шаклдаги ҳужжатларни яратиш ҳамда имзолаш имконини беради.
Шунингдек, Россия рақамли ривожланиш вазири ўринбосари Александр Шойтов Россия ва Ўзбекистон ўртасида электрон имзоларни ўзаро тан олиш масаласи деярли ҳал этилганини билдирди.
Унинг сўзларига кўра, меъёрий ва технологик база амалда жорий этилган, фақат айрим техник масалалар қолган.
"Ўйлайманки, улар яқин орада ҳал қилинади ва юридик аҳамиятга эга ҳужжатлар алмашинуви йўлга қўйилади", — деди Шойтов.