https://sputniknews.uz/20260923/mygov-xizmatlar-60674786.html
СИ ёрдамчи, овозли ариза ва ҳужжатларни таниб олиш — MyGov хизматлари енгиллашади
СИ ёрдамчи, овозли ариза ва ҳужжатларни таниб олиш — MyGov хизматлари енгиллашади
Sputnik Ўзбекистон
MyGov’да 927 дан ортиқ электрон хизмат мавжуд. Платформага кунига 250 мингдан ортиқ киши киради, мобил иловани 16 миллион фойдаланувчи ўрнатган. Энди СИ хизматлари ҳам жорий этилади.
2026-09-23T13:52+0500
2026-09-23T13:52+0500
2026-09-23T13:52+0500
яидхп
рақамли технологиялар
сунъий интеллект
жамият
ҳужжатлар
мобил илова
ўзбекистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/09/17/60674619_0:241:2560:1681_1920x0_80_0_0_d83a2c090327ab5c3dadbda863ec1aee.jpg
ТОШКЕНТ, 23 сен — Sputnik. MyGov платформасида давлат хизматларидан фойдаланишни енгиллаштирадиган сунъий интеллект асосидаги учта ечимни жорий этиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда ICT Week Uzbekistan доирасида Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази вакили Аслиддин Абдуфаттоҳов маълум қилди, деб хабар бермоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.Биринчи лойиҳа — MyGov AI Assistant овозли ва матнли ёрдамчиси. У фойдаланувчига керакли давлат хизматини топиш ва ундан фойдаланиш тартибини тушунишга ёрдам беради.Document AI тизими ҳужжатларни ўқиш ва таниб олиш орқали фуқаролар ҳамда давлат хизматчилари учун қоғоз ҳужжатлар билан ишлашни енгиллаштиради.Бугунги кунда MyGov платформасида 927 дан ортиқ электрон хизмат мавжуд. Уларнинг 557 таси бепул, 370 таси пуллик.Платформа ишга тушганидан бери фуқаролар ва тадбиркорлар унга 250 миллиондан ортиқ марта мурожаат қилган. Сўнгги бир йилнинг ўзида 67 миллиондан зиёд мурожаат қайд этилган.Энг кўп сўровлар лицензиялаш, таълим ва кўчмас мулк соҳаларига тўғри келади. Бизнес, иқтисодиёт, транспорт, туризм, маданият ва спорт йўналишларидаги хизматлардан ҳам фаол фойдаланилмоқда.MyGov мобил иловасини 16 миллиондан ортиқ фойдаланувчи ўрнатган. Иловада 667 та хизмат мавжуд бўлиб, бу барча электрон хизматларнинг қарийб 72 фоизини смартфон орқали олиш имконини беради.Шунингдек, 200 дан ортиқ хизмат "уч қадам" тамойили асосида соддалаштирилган, 130 дан зиёд композит ва 21 та проактив хизмат жорий этилган. Илгари қоғоз шаклида тўпланадиган 150 дан ортиқ маълумотнома бекор қилинган.
https://sputniknews.uz/20260201/propiska-malumotlar-onlayn-togrilash-55418180.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/09/17/60674619_0:0:2560:1920_1920x0_80_0_0_c49e76488bc79fb1c0c38fc598b59e0a.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
яидхп, рақамли технологиялар, сунъий интеллект, жамият, ҳужжатлар , мобил илова, ўзбекистон
яидхп, рақамли технологиялар, сунъий интеллект, жамият, ҳужжатлар , мобил илова, ўзбекистон
СИ ёрдамчи, овозли ариза ва ҳужжатларни таниб олиш — MyGov хизматлари енгиллашади
MyGov платформасида СИ ёрдамчи, аризани овоз орқали тўлдириш ва ҳужжатларни автоматик таниб олиш имкониятларини жорий этиш режалаштирилмоқда.
ТОШКЕНТ, 23 сен — Sputnik. MyGov платформасида давлат хизматларидан фойдаланишни енгиллаштирадиган сунъий интеллект асосидаги учта ечимни жорий этиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда ICT Week Uzbekistan доирасида Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази вакили Аслиддин Абдуфаттоҳов маълум қилди, деб хабар бермоқда
Sputnik Ўзбекистон мухбири.
Биринчи лойиҳа — MyGov AI Assistant овозли ва матнли ёрдамчиси. У фойдаланувчига керакли давлат хизматини топиш ва ундан фойдаланиш тартибини тушунишга ёрдам беради.
MyGov Speech-to-Text орқали эса аризаларни овоз билан тўлдириш мумкин бўлади.
Document AI тизими ҳужжатларни ўқиш ва таниб олиш орқали фуқаролар ҳамда давлат хизматчилари учун қоғоз ҳужжатлар билан ишлашни енгиллаштиради.
Бугунги кунда MyGov платформасида 927 дан ортиқ электрон хизмат мавжуд. Уларнинг 557 таси бепул, 370 таси пуллик.
Платформа ишга тушганидан бери фуқаролар ва тадбиркорлар унга 250 миллиондан ортиқ марта мурожаат қилган. Сўнгги бир йилнинг ўзида 67 миллиондан зиёд мурожаат қайд этилган.
"Платформага ҳар куни 250 мингдан ортиқ киши ташриф буюради, тизимга қарийб 10 минг янги фойдаланувчи қўшилади", — деди Абдуфаттоҳов.
Энг кўп сўровлар лицензиялаш, таълим ва кўчмас мулк соҳаларига тўғри келади. Бизнес, иқтисодиёт, транспорт, туризм, маданият ва спорт йўналишларидаги хизматлардан ҳам фаол фойдаланилмоқда.
MyGov мобил иловасини 16 миллиондан ортиқ фойдаланувчи ўрнатган. Иловада 667 та хизмат мавжуд бўлиб, бу барча электрон хизматларнинг қарийб 72 фоизини смартфон орқали олиш имконини беради.
Шунингдек, 200 дан ортиқ хизмат "уч қадам" тамойили асосида соддалаштирилган, 130 дан зиёд композит ва 21 та проактив хизмат жорий этилган. Илгари қоғоз шаклида тўпланадиган 150 дан ортиқ маълумотнома бекор қилинган.