https://sputniknews.uz/20260201/propiska-malumotlar-onlayn-togrilash-55418180.html
1 мартдан "прописка" маълумотларини онлайн тўғрилаш мумкин бўлади
1 мартдан "прописка" маълумотларини онлайн тўғрилаш мумкин бўлади
Sputnik Ўзбекистон
1 мартдан фуқаролар ЯИДХП орқали уй манзилида рўйхатда турган шахслар ҳақидаги маълумотларни текшириш ва хатоларни онлайн тўғрилаш имконига эга бўлади.
2026-02-01T19:26+0500
2026-02-01T19:26+0500
2026-02-01T19:26+0500
ўзбекистон
прописка
иив
жамият
яидхп
рақамли технологиялар
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0b/08/40804883_0:0:993:559_1920x0_80_0_0_b97571947a97cc9509e6d204fd741c59.jpg
2026 йил 1 мартдан фуқаролар яшаш жойи бўйича рўйхат (прописка) маълумотларидаги хатоларни онлайн тарзда тўғрилаш имкониятига эга бўлади. Ушбу тартиб 30 январда имзоланган ҳукумат қарори билан жорий этилди.Ҳужжатга кўра, Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали уй манзилида рўйхатда турган шахслар ҳақидаги маълумотларни текшириш ва уларни тўғрилаш мумкин бўлади. Бунинг учун Ички ишлар органларига шахсан мурожаат қилиш талаб этилмайди.Қарорга мувофиқ, мурожаатлар автоматик равишда давлат ахборот тизимлари орқали текширилади. Жумладан, “Манзил” ахборот тизими, ИИВ маълумотлар базалари, суд қарорлари, маҳалла маълумотлари, ФҲДЁ ягона электрон архиви ҳамда кадастр ахборотлари ўзаро интеграция қилинади.Аксарият ҳолатларда сўровлар реал вақтда кўриб чиқилади, айрим ҳолатларда эса бир иш куни ичида жавоб берилади.Хизмат бепул бўлиб, натижада фуқарога QR-кодли “Қайд варағи” ёки манзил бўйича рўйхатдан ўтган шахслар ҳақида маълумотнома тақдим этилади.
https://sputniknews.uz/20260127/royxat-savolnoma-xato-toldirganlar-ogohlantirish-55290469.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0b/08/40804883_10:0:921:683_1920x0_80_0_0_fabe5c59000aa169828d50f5d4a043d8.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
прописка, яидхп, манзил маълумоти, рўйхат, иив, манзил тизими, фҳдё, кадастр, ҳукумат қарори, онлайн хизмат
прописка, яидхп, манзил маълумоти, рўйхат, иив, манзил тизими, фҳдё, кадастр, ҳукумат қарори, онлайн хизмат
1 мартдан "прописка" маълумотларини онлайн тўғрилаш мумкин бўлади
Мазкур қарор уйда бегоналар "прописка"да туриб қолиши ёки манзил маълумотларида хатолар учраши каби муаммоларни бартараф этишга қаратилган.
2026 йил 1 мартдан фуқаролар яшаш жойи бўйича рўйхат (прописка) маълумотларидаги хатоларни онлайн тарзда тўғрилаш имкониятига эга бўлади. Ушбу тартиб 30 январда имзоланган ҳукумат қарори билан
жорий этилди.
Ҳужжатга кўра, Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали уй манзилида рўйхатда турган шахслар ҳақидаги маълумотларни текшириш ва уларни тўғрилаш мумкин бўлади. Бунинг учун Ички ишлар органларига шахсан мурожаат қилиш талаб этилмайди.
Янги тартиб мулкдорларга ўз уйида кимлар рўйхатда турганини аниқлаш, нотўғри киритилган маълумотларни бартараф этиш, шунингдек, манзил билан боғлиқ хатоларни қисқа муддатда тўғрилаш имконини беради.
Қарорга мувофиқ, мурожаатлар автоматик равишда давлат ахборот тизимлари орқали текширилади. Жумладан, “Манзил” ахборот тизими, ИИВ маълумотлар базалари, суд қарорлари, маҳалла маълумотлари, ФҲДЁ ягона электрон архиви ҳамда кадастр ахборотлари ўзаро интеграция қилинади.
Аксарият ҳолатларда сўровлар реал вақтда кўриб чиқилади, айрим ҳолатларда эса бир иш куни ичида жавоб берилади.
Хизмат бепул бўлиб, натижада фуқарога QR-кодли “Қайд варағи” ёки манзил бўйича рўйхатдан ўтган шахслар ҳақида маълумотнома тақдим этилади.