https://sputniknews.uz/20260923/avtobus-haydovchi-maosh-60665498.html
Соф маош 15 млн сўмгача: "Тошшаҳартрансхизмат" автобус ҳайдовчилари иш ҳақини очиқлади
Соф маош 15 млн сўмгача: "Тошшаҳартрансхизмат" автобус ҳайдовчилари иш ҳақини очиқлади
Sputnik Ўзбекистон
Тошкентда автобус ҳайдовчиларининг ўртача ойлик маоши 13,5 млн сўмни ташкил этади. Айрим автобус ҳайдовчиларига ҳисобланган маош 17 млн сўмдан ошиши мумкин.
2026-09-23T11:03+0500
2026-09-23T11:03+0500
2026-09-23T11:03+0500
автобус
маош
ҳайдовчилар
ўзбекистон
ойлик
жамоат транспорти
тошкент
жамият
тошшаҳартрансхизмат
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/08/01/37446864_0:132:3099:1875_1920x0_80_0_0_781980cfb27ae44489e717cf429d9fc5.jpg
ТОШКЕНТ, 23 сен — Sputnik. Тошкентда автобус ҳайдовчиларининг ўртача ойлик маоши 13,5 миллион сўмни ташкил этади. Бу ҳақда “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ бошқарув раиси ўринбосари Комилжон Қодиров матбуот анжуманида маълум қилди, деб хабар берди Sputnik Ўзбекистон мухбири.Ҳайдовчининг якуний маоши автобус тури, иш стажи, малакаси, ишланган соатлар, тунги ва байрам кунларидаги меҳнат, шунингдек, белгиланган кўрсаткичларни бажаришига боғлиқ. Компания вакилларига кўра, 20 йилдан ортиқ стаж учун 50 фоиз, биринчи ҳайдовчилик тоифаси учун 25 фоиз устама назарда тутилган.Isuzu SAZ LE 60 ҳайдовчисига эса 13,05 миллион сўм ҳисобланиб, 11,35 миллион сўм қўлга тегади.Маошнинг бир қисми меҳнат интизоми ва иш сифатига ҳам боғлиқ. Йўналишни тўлиқ бажариш, ҳаракат жадвали ва йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилиш, белгиланган бекатларда тўхташ ҳамда ЙТҲга йўл қўймаслик каби кўрсаткичлар ҳисобга олинади.Айни пайтда “Тошшаҳартрансхизмат” тизимида 165 та автобус йўналиши мавжуд. Уларда бир суткада 1,5 миллиондан ортиқ йўловчи ташилади.
https://sputniknews.uz/20260717/natalya-karaeva-59106471.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/08/01/37446864_685:413:2865:2048_1920x0_80_0_0_7224b3de9dce373d41a1089992ba42f9.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
автобус, маош, ҳайдовчилар, ўзбекистон, ойлик, жамоат транспорти, тошкент, жамият, тошшаҳартрансхизмат
автобус, маош, ҳайдовчилар, ўзбекистон, ойлик, жамоат транспорти, тошкент, жамият, тошшаҳартрансхизмат
Соф маош 15 млн сўмгача: "Тошшаҳартрансхизмат" автобус ҳайдовчилари иш ҳақини очиқлади
Пойтахтда автобус ҳайдовчисининг маоши транспорт тури, иш стажи, малакаси, ишланган соатлар ва белгиланган кўрсаткичларни бажаришига боғлиқ.
ТОШКЕНТ, 23 сен — Sputnik. Тошкентда автобус ҳайдовчиларининг ўртача ойлик маоши 13,5 миллион сўмни ташкил этади. Бу ҳақда “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ бошқарув раиси ўринбосари Комилжон Қодиров матбуот анжуманида маълум қилди, деб хабар берди
Sputnik Ўзбекистон мухбири.
Ҳайдовчининг якуний маоши автобус тури, иш стажи, малакаси, ишланган соатлар, тунги ва байрам кунларидаги меҳнат, шунингдек, белгиланган кўрсаткичларни бажаришига боғлиқ. Компания вакилларига кўра, 20 йилдан ортиқ стаж учун 50 фоиз, биринчи ҳайдовчилик тоифаси учун 25 фоиз устама назарда тутилган.
Тақдим этилган ҳисоб-китобларда Mercedes-Benz автобуси ҳайдовчисига ойига 17,16 миллион сўм ҳисобланиб, мажбурий ушланмалардан кейин 14,93 миллион сўм қўлга тегиши кўрсатилган. MAN A22 CNG ҳайдовчиси учун бу кўрсаткичлар мос равишда 15,92 миллион ва 13,85 миллион сўмни ташкил этади.
Isuzu SAZ LE 60 ҳайдовчисига эса 13,05 миллион сўм ҳисобланиб, 11,35 миллион сўм қўлга тегади.
Маошнинг бир қисми меҳнат интизоми ва иш сифатига ҳам боғлиқ. Йўналишни тўлиқ бажариш, ҳаракат жадвали ва йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилиш, белгиланган бекатларда тўхташ ҳамда ЙТҲга йўл қўймаслик каби кўрсаткичлар ҳисобга олинади.
Айни пайтда “Тошшаҳартрансхизмат” тизимида 165 та автобус йўналиши мавжуд. Уларда бир суткада 1,5 миллиондан ортиқ йўловчи ташилади.