https://sputniknews.uz/20260923/andijon-loyihalar-start-60678661.html
Андижонда 9,4 млрд долларлик лойиҳалар ишга туширилди ва янги қурилишларга старт берилди
Андижонда 9,4 млрд долларлик лойиҳалар ишга туширилди ва янги қурилишларга старт берилди
Sputnik Ўзбекистон
Андижонда умумий қиймати $9,4 млрд бўлган 206 та инвестиция лойиҳаси амалга оширилмоқда. Улар 45 мингдан ортиқ иш ўрни ва $533 млнлик экспорт имкониятини яратади.
2026-09-23T15:13+0500
2026-09-23T15:13+0500
2026-09-23T15:13+0500
инвестиция
ташриф
шавкат мирзиёев
ўзбекистон
энергетика
гэс
иқтисод
андижон вилояти
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/09/17/60678440_0:195:1900:1264_1920x0_80_0_0_f7dbf086827eb601e1d06ffc60217a2d.jpg
ТОШКЕНТ, 23 сен — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев Андижон вилоятига ташрифи доирасида рамзий тугмани босиб, қиймати 2,05 млрд долларлик 98 та лойиҳани ишга туширди ва 7,35 млрд долларлик 108 та янги лойиҳа қурилишига старт берди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди. Лойиҳалар вилоятнинг барча 16 та шаҳар ва туманида энергетика, қурилиш, тўқимачилик, машинасозлик, таълим, туризм, логистика, фармацевтика ва соғлиқни сақлаш каби соҳаларда амалга оширилмоқда.Ишга туширилган қувватлар орасида пахта-тўқимачилик кластери, электр энергиясини сақлаш ва тақсимлаш тизими, мебель ва чарм-пойабзал саноат зоналари, электр автобуслар, қуёш панеллари ва кичик ГЭСлар учун ускуналар ишлаб чиқариш корхоналари бор.Улар Россия, Хитой, Туркия, Жанубий Корея, АҚШ, Беларусь, Германия, Ҳиндистон, БАА ва Тожикистон компаниялари ҳамда маҳаллий инвесторлар билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда.Лойиҳалар натижасида 45 мингдан зиёд янги иш ўрни яратиш, йилига 60,6 триллион сўмлик маҳсулот ишлаб чиқариш ва 533 млн долларлик экспорт имкониятини шакллантириш режалаштирилган.Президентнинг Андижонга ташрифи халқаро аэропорт реконструкцияси билан танишишдан бошланди. Шунингдек, давлат раҳбари сунъий интеллект технологиялари жорий этилган Eco Cotton тўқимачилик корхонаси ва кичик ГЭСлар учун ускуналар ишлаб чиқариш лойиҳаси билан танишди.
https://sputniknews.uz/20260318/mirziyoev-samarkand-loyiha-start-56357344.html
ўзбекистон
андижон вилояти
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/09/17/60678440_106:367:1251:1226_1920x0_80_0_0_2906700692d49797ab46c0bce1ffadf6.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
инвестиция, ташриф, шавкат мирзиёев, ўзбекистон, энергетика, гэс, иқтисод, андижон вилояти
инвестиция, ташриф, шавкат мирзиёев, ўзбекистон, энергетика, гэс, иқтисод, андижон вилояти
Андижонда 9,4 млрд долларлик лойиҳалар ишга туширилди ва янги қурилишларга старт берилди
Натижада 45 мингдан зиёд иш ўрни яратилиши кутилмоқда.
ТОШКЕНТ, 23 сен — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев Андижон вилоятига ташрифи доирасида рамзий тугмани босиб, қиймати 2,05 млрд долларлик 98 та лойиҳани ишга туширди ва 7,35 млрд долларлик 108 та янги лойиҳа қурилишига старт берди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати
хабар берди.
Лойиҳалар вилоятнинг барча 16 та шаҳар ва туманида энергетика, қурилиш, тўқимачилик, машинасозлик, таълим, туризм, логистика, фармацевтика ва соғлиқни сақлаш каби соҳаларда амалга оширилмоқда.
Ишга туширилган қувватлар орасида пахта-тўқимачилик кластери, электр энергиясини сақлаш ва тақсимлаш тизими, мебель ва чарм-пойабзал саноат зоналари, электр автобуслар, қуёш панеллари ва кичик ГЭСлар учун ускуналар ишлаб чиқариш корхоналари бор.
Янги лойиҳалар доирасида эса турар жой мажмуалари, халқаро логистика ва туризм марказлари, ГЭС, чиқиндилардан электр энергияси ишлаб чиқариш корхонаси, транспорт воситалари ва юк вагонлари ишлаб чиқариш қувватлари барпо этилади.
Улар Россия, Хитой, Туркия, Жанубий Корея, АҚШ, Беларусь, Германия, Ҳиндистон, БАА ва Тожикистон компаниялари ҳамда маҳаллий инвесторлар билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда.
Лойиҳалар натижасида 45 мингдан зиёд янги иш ўрни яратиш, йилига 60,6 триллион сўмлик маҳсулот ишлаб чиқариш ва 533 млн долларлик экспорт имкониятини шакллантириш режалаштирилган.
Президентнинг Андижонга ташрифи халқаро аэропорт реконструкцияси билан танишишдан бошланди. Шунингдек, давлат раҳбари сунъий интеллект технологиялари жорий этилган Eco Cotton тўқимачилик корхонаси ва кичик ГЭСлар учун ускуналар ишлаб чиқариш лойиҳаси билан танишди.