https://sputniknews.uz/20260318/mirziyoev-samarkand-loyiha-start-56357344.html
Мирзиёев Самарқанд вилоятида 7 млрд долларлик 106 та лойиҳага старт берди
Мирзиёев Самарқанд вилоятида 7 млрд долларлик 106 та лойиҳага старт берди
Sputnik Ўзбекистон
Президент Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилоятида қарийб 7 миллиард долларлик 106 та лойиҳани ишга тушириш ва қурилишини бошлаш маросимида иштирок этди. Лойиҳалар 18 минг иш ўрни ва 700 млн доллар экспорт салоҳиятини таъминлайди.
2026-03-18T16:55+0500
2026-03-18T16:55+0500
2026-03-18T17:05+0500
шавкат мирзиёев
самарқанд вилояти
иқтисод
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/03/12/56356536_0:197:1900:1266_1920x0_80_0_0_cf376e74be65e6bc3b7561517866e419.jpg
ТОШКЕНТ, 18 мар — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилоятига ташрифи доирасида ҳудудда йирик ливиҳаларни ишга тушириш ва янгиларининг қурилишини бошлашга бағишланган маросимда иштирок этди.Давлат раҳбари ҳудуднинг замонавий ишлаб чиқариш қувватлари, илғор техника ва технологиялари билан танишди.Давлат раҳбари рамзий тугмани босиб, Самарқанд вилоятидаги йирик лойиҳаларни ишга тушириш ва янгиларининг қурилишини бошлаб берди. Жумладан, Россия, Австрия, Хитой, БАА, Туркия ва Ҳиндистон билан ҳамкорликда 2,4 миллиард долларлик 53 та лойиҳа ишга тушди.Шунингдек, Россия, Нидерландия, Япония, Жанубий Корея, Хитой, БАА, Туркия ва Эрон билан ҳамкорликда 4,6 миллиард долларлик 53 та лойиҳа бўйича қурилиш ишлари бошланди.Ушбу лойиҳалар натижасида 18 мингта янги иш ўрни яратиш, 13 триллион сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва 700 миллион долларлик экспорт салоҳиятини таъминлаш имкони пайдо бўлади.Ўтган даврда 21 та насос агрегати 12,3 миллиард сўм инвестиция ҳисобидан янгиланди. Бунинг натижасида йиллик энергия истеъмоли 68,1 миллион киловатт-соатдан 34,1 миллион киловатт-соатгача камайтирилди.
https://sputniknews.uz/20260226/loyiha-prezident-ramziy-tugma-bosilish-55980745.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/03/12/56356536_0:0:1688:1266_1920x0_80_0_0_83d343a4bb74e33376213027d5770d49.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
шавкат мирзиёев, самарқанд вилояти, 106 та лойиҳа, 7 миллиард доллар, инвестиция, янги иш ўринлари, экспорт, саноат, қурилиш, нарпай, насос станцияси, энергия тежамкорлик
шавкат мирзиёев, самарқанд вилояти, 106 та лойиҳа, 7 миллиард доллар, инвестиция, янги иш ўринлари, экспорт, саноат, қурилиш, нарпай, насос станцияси, энергия тежамкорлик
Мирзиёев Самарқанд вилоятида 7 млрд долларлик 106 та лойиҳага старт берди
16:55 18.03.2026 (янгиланди: 17:05 18.03.2026) Улар 13 триллион сўмлик маҳсулот ишлаб чиқариши ва 700 миллион долларлик экспортни таъминлаши кутилмоқда.
ТОШКЕНТ, 18 мар — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилоятига ташрифи доирасида ҳудудда йирик ливиҳаларни ишга тушириш ва янгиларининг қурилишини бошлашга бағишланган маросимда
иштирок этди.
Давлат раҳбари ҳудуднинг замонавий ишлаб чиқариш қувватлари, илғор техника ва технологиялари билан танишди.
Маросимда шаҳар ва туманларда қарийб 7 миллиард доллар инвестиция ҳисобидан 106 та янги лойиҳа ишга тушириш ва қурилишга тайёр экани ҳақида ахборот берилди.
Давлат раҳбари рамзий тугмани босиб, Самарқанд вилоятидаги йирик лойиҳаларни ишга тушириш ва янгиларининг қурилишини бошлаб берди. Жумладан, Россия, Австрия, Хитой, БАА, Туркия ва Ҳиндистон билан ҳамкорликда 2,4 миллиард долларлик 53 та лойиҳа ишга тушди.
Шунингдек, Россия, Нидерландия, Япония, Жанубий Корея, Хитой, БАА, Туркия ва Эрон билан ҳамкорликда 4,6 миллиард долларлик 53 та лойиҳа бўйича қурилиш ишлари бошланди.
Ушбу лойиҳалар натижасида 18 мингта янги иш ўрни яратиш, 13 триллион сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва 700 миллион долларлик экспорт салоҳиятини таъминлаш имкони пайдо бўлади.
Шу ернинг ўзида президентга Нарпай туманида сув ресурслари соҳасида амалга оширилаётган ишлар ва режалар ҳам тақдимот қилинди. Хусусан, тумандаги 8 та насос станцияси давлат-хусусий шериклик асосида хусусий секторга берилган.
Ўтган даврда 21 та насос агрегати 12,3 миллиард сўм инвестиция ҳисобидан янгиланди. Бунинг натижасида йиллик энергия истеъмоли 68,1 миллион киловатт-соатдан 34,1 миллион киловатт-соатгача камайтирилди.