https://sputniknews.uz/20260226/loyiha-prezident-ramziy-tugma-bosilish-55980745.html
Сурхондарёда 7,1 млрд долларлик 44 та лойиҳа: президент рамзий тугмани босди
Сурхондарёда 7,1 млрд долларлик 44 та лойиҳа: президент рамзий тугмани босди
Sputnik Ўзбекистон
Президент Шавкат Мирзиёев Сурхондарёда умумий қиймати 7,1 млрд доллар бўлган 44 та лойиҳани ишга тушириш ва бошлаш маросимида иштирок этди. Лойиҳалар 18 минг янги иш ўрни ва 1,4 млрд долларлик экспорт имконини яратади.
2026-02-26T18:08+0500
2026-02-26T18:08+0500
2026-02-26T18:08+0500
ўзбекистон
иқтисод
шавкат мирзиёев
сурхондарё
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/02/1a/55980577_0:0:1280:721_1920x0_80_0_0_f5351e59b4a786ff8023857c5507995f.jpg
ТОШКЕНТ, 26 фев — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев Сурхондарё вилоятида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар кўргазмаси ва хорижий инвесторлар иштирокида амалга оширилаётган йирик лойиҳалар тақдимоти билан танишди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар қилди.Ўтган йили вилоят ялпи ҳудудий маҳсулоти 63,7 триллион сўмга етди. 18,8 триллион сўмлик саноат маҳсулоти ишлаб чиқарилди, 2,1 миллиард долларлик хорижий инвестиция ўзлаштирилди. 37 давлатга 483 миллион долларлик маҳсулот ва хизматлар экспорт қилинди.Тақдим этилган лойиҳаларнинг умумий қиймати қарийб 1,6 миллиард доллар бўлиб, улар Россия, Хитой, Туркия, Покистон, Япония, Германия, Ҳиндистон ва Мўғулистон билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда.Жумладан, 741 миллион долларлик 13 та лойиҳа ишга туширилди. Шунингдек, 6,3 миллиард долларлик 31 та лойиҳа бўйича қурилиш ишлари бошланди.Ушбу лойиҳалар натижасида 18 мингта янги иш ўрни яратилиши, 82 триллион сўмлик саноат маҳсулоти ишлаб чиқарилиши ва 1,4 миллиард долларлик экспорт ҳажмига эришилиши кутилмоқда.
https://sputniknews.uz/20251205/energetika-obekt-loyiha-start-53969679.html
ўзбекистон
сурхондарё
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/02/1a/55980577_55:0:1192:853_1920x0_80_0_0_22c78d99119c85ab226ceae3d3fee885.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
шавкат мирзиёев, сурхондарё, 7,1 млрд доллар, инвестиция, хорижий инвесторлар, экспорт, 18 минг иш ўрни, саноат лойиҳалари, хитой, россия, туркия
шавкат мирзиёев, сурхондарё, 7,1 млрд доллар, инвестиция, хорижий инвесторлар, экспорт, 18 минг иш ўрни, саноат лойиҳалари, хитой, россия, туркия
Сурхондарёда 7,1 млрд долларлик 44 та лойиҳа: президент рамзий тугмани босди
Вилоятда 741 миллион долларлик 13 та лойиҳа ишга туширилди, 6,3 миллиард долларлик 31 та йирик объект қурилиши бошланди. Янги иш ўринлари ва экспорт ҳажми сезиларли ошиши кутилмоқда.
ТОШКЕНТ, 26 фев — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев Сурхондарё вилоятида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар кўргазмаси ва хорижий инвесторлар иштирокида амалга оширилаётган йирик лойиҳалар тақдимоти билан танишди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати
хабар қилди.
Ўтган йили вилоят ялпи ҳудудий маҳсулоти 63,7 триллион сўмга етди. 18,8 триллион сўмлик саноат маҳсулоти ишлаб чиқарилди, 2,1 миллиард долларлик хорижий инвестиция ўзлаштирилди. 37 давлатга 483 миллион долларлик маҳсулот ва хизматлар экспорт қилинди.
Тақдим этилган лойиҳаларнинг умумий қиймати қарийб 1,6 миллиард доллар бўлиб, улар Россия, Хитой, Туркия, Покистон, Япония, Германия, Ҳиндистон ва Мўғулистон билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда.
Шундан сўнг жамоатчилик иштирокида умумий қиймати 7,1 миллиард доллар бўлган 44 та лойиҳани ишга тушириш ва бошлаш маросими ўтказилди. Давлат раҳбари рамзий тугмани босиб, тоғ-кон саноати, енгил саноат, мебелсозлик, озиқ-овқат, хизмат кўрсатиш ва туризм соҳаларидаги янги лойиҳаларга старт берди.
Жумладан, 741 миллион долларлик 13 та лойиҳа ишга туширилди. Шунингдек, 6,3 миллиард долларлик 31 та лойиҳа бўйича қурилиш ишлари бошланди.
Ушбу лойиҳалар натижасида 18 мингта янги иш ўрни яратилиши, 82 триллион сўмлик саноат маҳсулоти ишлаб чиқарилиши ва 1,4 миллиард долларлик экспорт ҳажмига эришилиши кутилмоқда.