https://sputniknews.uz/20260923/ai-alliance-xakaton-60671144.html
AI Alliance хакатонларида дастурчилар 30 минг долларгача маблағ ола бошлади
AI Alliance хакатонларида дастурчилар 30 минг долларгача маблағ ола бошлади
Sputnik Ўзбекистон
AI Alliance бир йилда 40 та компания ва ташкилотни ҳамда 3 мингдан ортиқ ёшни бирлаштирди. Альянс хакатонлари иштирокчилари венчур фондлардан $20–30 минглик маблағ ола бошлади.
2026-09-23T12:34+0500
2026-09-23T12:34+0500
2026-09-23T12:34+0500
сунъий интеллект
рақамли технологиялар
ёшлар
ўзбекистон
мусобақа
лойиҳа
жамият
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/09/17/60670665_0:402:2560:1842_1920x0_80_0_0_9c928b8fa4ab87a4222a1dbcf87477c0.jpg
ТОШКЕНТ, 23 сен — Sputnik. Бир йиллик фаолияти давомида 40 та йирик компания, ташкилот ва хусусий сектор вакиллари "AI Alliance" ташкилотига аъзо бўлди. Бу ҳақда ICT Week Uzbekistan доирасида альянс директори Азиз Муҳитдинов маълум қилди, деб хабар бермоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.Унинг таъкидлашича, "AI Alliance" ташкилотининг асосий вазифаси мамлакатда сунъий интеллект соҳасида фаолият юритаётган турли секторларни бирлаштириш, фикр ва тажриба алмашиш учун ягона платформа яратишдан иборат."AI Alliance" амалга ошираётган лойиҳалардан бири доирасида ҳудудлардаги 1 минг нафар ёш "5 миллион сунъий интеллект етакчиси" дастури бўйича билим ва кўникмаларини оширди.Шунингдек, "AI Alliance" сунъий интеллект бўйича умуммиллий хакатон ўтказмоқда. Ўтган йилдан буён мусобақа 11 та ҳудудда ташкил этилди, айни пайтда катта гранд-финалга тайёргарлик кўрилмоқда.Муҳитдиновнинг айтишича, бир йил ичида альянс сунъий интеллект соҳасига қизиқувчи 3 мингдан ортиқ ёш ва истеъдодли иштирокчиларни бирлаштирган.
https://sputniknews.uz/20260122/samarkand-ai-xakaton-bellashuv-55162528.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/09/17/60670665_0:0:2560:1920_1920x0_80_0_0_f6f216b427e5d4226ae45823ec04fae5.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
сунъий интеллект, рақамли технологиялар, ёшлар, ўзбекистон, мусобақа, лойиҳа, жамият
сунъий интеллект, рақамли технологиялар, ёшлар, ўзбекистон, мусобақа, лойиҳа, жамият
AI Alliance хакатонларида дастурчилар 30 минг долларгача маблағ ола бошлади
"AI Alliance" бир йил ичида 40 та йирик компания ва ташкилотни ҳамда сунъий интеллект соҳасига қизиқувчи 3 мингдан ортиқ ёшни бирлаштирди.
ТОШКЕНТ, 23 сен — Sputnik. Бир йиллик фаолияти давомида 40 та йирик компания, ташкилот ва хусусий сектор вакиллари "AI Alliance" ташкилотига аъзо бўлди. Бу ҳақда ICT Week Uzbekistan доирасида альянс директори Азиз Муҳитдинов маълум қилди, деб хабар бермоқда
Sputnik Ўзбекистон мухбири.
Унинг таъкидлашича, "AI Alliance" ташкилотининг асосий вазифаси мамлакатда сунъий интеллект соҳасида фаолият юритаётган турли секторларни бирлаштириш, фикр ва тажриба алмашиш учун ягона платформа яратишдан иборат.
"Бундан ташқари, асосий эътиборимиз ушбу платформани аниқ лойиҳалар орқали ривожлантиришга қаратилган", — деди Муҳитдинов.
"AI Alliance" амалга ошираётган лойиҳалардан бири доирасида ҳудудлардаги 1 минг нафар ёш "5 миллион сунъий интеллект етакчиси" дастури бўйича билим ва кўникмаларини оширди.
Шунингдек, "AI Alliance" сунъий интеллект бўйича умуммиллий хакатон ўтказмоқда. Ўтган йилдан буён мусобақа 11 та ҳудудда ташкил этилди, айни пайтда катта гранд-финалга тайёргарлик кўрилмоқда.
Муҳитдиновнинг айтишича, бир йил ичида альянс сунъий интеллект соҳасига қизиқувчи 3 мингдан ортиқ ёш ва истеъдодли иштирокчиларни бирлаштирган.
"Тадбирларимизда иштирок этган ёшлар венчур фондлардан 20 минг ва 30 минг долларлик чеклар ола бошлаганидан фахрланамиз. Бу ўтказилаётган тадбирларнинг аҳамиятини кўрсатади", — деди "AI Alliance" директори.