https://sputniknews.uz/20260922/uzbekistan-ish-joy-yangi-tizim-60633938.html
Ўзбекистонда иш жойида жинсий ва жисмоний зўравонликка қарши янги тизим жорий этилади
Ўзбекистонда иш жойида жинсий ва жисмоний зўравонликка қарши янги тизим жорий этилади
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда давлат ва хусусий ташкилотларда тазйиқ, зўравонлик, руҳий босим ва камситишга қарши янги тизим босқичма-босқич жорий этилади. Давлат идоралари учун махсус онлайн мурожаат портали ҳам ишга туширилади.
2026-09-22T11:11+0500
2026-09-22T11:11+0500
2026-09-22T11:16+0500
меҳнат ҳуқуқи
янги қонун
зўравонлик
корхона
112 рақами
шикоят
жамият
ўзбекистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/09/16/60633454_0:0:1448:815_1920x0_80_0_0_60422ce132fb447e11a4f9855dffd7d6.png
ТОШКЕНТ, 22 сен — Sputnik. Ўзбекистонда иш жойида жинсий ва жисмоний зўравонлик, шаҳвоний шилқимлик, тазйиқ, руҳий босим ва камситишнинг олдини олишга қаратилган янги тизим жорий этилади. Бу президентнинг “Меҳнат соҳасида хавфсиз ва ҳурматга асосланган иш муҳитини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида белгиланди.“Меҳнат соҳасида хавфсиз ва ҳурматга асосланган иш муҳитини таъминлаш” дастури барча давлат ва хусусий корхона, ташкилот ва муассасаларда босқичма-босқич жорий этилади.Агар шикоят портал учун масъул ходим, унинг раҳбари ёки ташкилот мансабдори устидан бўлса, мурожаат автоматик равишда юқори турувчи инстанцияга юборилади.Мурожаатни текшириш, далилларни тўплаш, хулоса тайёрлаш ва ахборот алмашиш жараёнлари ҳам портал орқали амалга оширилади. Текширув натижалари ва кўрилган чоралар ҳақидаги маълумотларни ўчириб юборишга йўл қўйилмайди.Агар ҳолатда маъмурий ҳуқуқбузарлик ёки жиноят аломатлари бўлса, мурожаат 112 ягона диспетчерлик хизмати орқали ваколатли органларга юборилади.Ходим томонидан ёки унга нисбатан содир этилган тазйиқ, руҳий босим, камситиш, шунингдек, шикоят қилгани учун таъқиб қилиш ҳолатларини меҳнат интизомини бузиш сифатида баҳолаш тавсия қилинди.
https://sputniknews.uz/20260707/mehnat-kodeks-shahvoniy-shilqimlikk-norma-58875661.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/09/16/60633454_0:0:1448:1086_1920x0_80_0_0_a6fa099340a81492cdb4a0c58ce74daa.pngSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
меҳнат ҳуқуқи, янги қонун, зўравонлик, корхона, 112 рақами, шикоят, жамият, ўзбекистон
меҳнат ҳуқуқи, янги қонун, зўравонлик, корхона, 112 рақами, шикоят, жамият, ўзбекистон
Ўзбекистонда иш жойида жинсий ва жисмоний зўравонликка қарши янги тизим жорий этилади
11:11 22.09.2026 (янгиланди: 11:16 22.09.2026) Янги тартиб давлат ва хусусий ташкилотларни қамраб олади. Жинсий ва жисмоний зўравонлик, шаҳвоний шилқимлик, руҳий босим ва камситишга қарши чоралар кучайтирилади.
ТОШКЕНТ, 22 сен — Sputnik. Ўзбекистонда иш жойида жинсий ва жисмоний зўравонлик, шаҳвоний шилқимлик, тазйиқ, руҳий босим ва камситишнинг олдини олишга қаратилган янги тизим жорий этилади. Бу президентнинг “Меҳнат соҳасида хавфсиз ва ҳурматга асосланган иш муҳитини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида
белгиланди.
“Меҳнат соҳасида хавфсиз ва ҳурматга асосланган иш муҳитини таъминлаш” дастури барча давлат ва хусусий корхона, ташкилот ва муассасаларда босқичма-босқич жорий этилади.
2026 йил 1 декабргача давлат органлари ва ташкилотлари учун махсус портал ишга туширилади. Ходимлар унда тазйиқ ва зўравонлик ҳолатлари бўйича онлайн мурожаат қолдириши мумкин бўлади.
Агар шикоят портал учун масъул ходим, унинг раҳбари ёки ташкилот мансабдори устидан бўлса, мурожаат автоматик равишда юқори турувчи инстанцияга юборилади.
Мурожаатни текшириш, далилларни тўплаш, хулоса тайёрлаш ва ахборот алмашиш жараёнлари ҳам портал орқали амалга оширилади. Текширув натижалари ва кўрилган чоралар ҳақидаги маълумотларни ўчириб юборишга йўл қўйилмайди.
Агар ҳолатда маъмурий ҳуқуқбузарлик ёки жиноят аломатлари бўлса, мурожаат 112 ягона диспетчерлик хизмати орқали ваколатли органларга юборилади.
Шунингдек, ташкилотларга жинсий ёки жисмоний зўравонлик ҳамда шаҳвоний шилқимликни меҳнат мажбуриятларини бир марта қўпол бузиш сифатида белгилаш тавсия этилди.
Ходим томонидан ёки унга нисбатан содир этилган тазйиқ, руҳий босим, камситиш, шунингдек, шикоят қилгани учун таъқиб қилиш ҳолатларини меҳнат интизомини бузиш сифатида баҳолаш тавсия қилинди.