Меҳнат кодексига шаҳвоний шилқимликка оид янги норма киритилмоқда

© Законодательная палата Олий Мажлиса Запрещается приватизация "ботанических садов" и их земель
Запрещается приватизация ботанических садов и их земель - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.07.2026
Oбуна бўлиш
Қонунчилик палатаси депутатлари терговдан кейин “ҳимоя фикри”ни тақдим этиш, муддати ўтган озиқ-овқат учун жарималарни ошириш ва иш жойида шаҳвоний шилқимликка қарши нормаларни маъқуллади.
ТОШКЕНТ, 7 июл — Sputnik. Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида бир қатор қонун лойиҳалари иккинчи ўқишда маъқулланди.
Депутатлар Жиноят-процессуал кодекс ва “Адвокатура тўғрисида”ги қонунга ўзгартириш киритишни назарда тутувчи лойиҳани муҳокама қилди.
Унга кўра, жиноят иши судга фақат айблов хулосаси ёки айблов далолатномаси билан эмас, балки ҳимоячининг фикри билан бирга киритилиши таклиф этилмоқда.
Шунингдек, ҳимоячига дастлабки тергов ёки суриштирув якунланганидан кейин беш сутка ичида “ҳимоя фикри”ни тақдим этиш ҳуқуқи берилиши кўзда тутилган. Унда айбловга муносабат, далиллар, жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар, судга чақирилиши сўралаётган шахслар ва бошқа фикрлар акс эттирилиши мумкин.
Мажлисда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган яна бир қонун лойиҳаси ҳам кўриб чиқилди. У билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 178-моддасига ўзгартириш киритиш таклиф этилмоқда.
Хусусан, якуний истеъмол муддати ўтган озиқ-овқат маҳсулотларини сотиш, шунингдек ишлаб чиқарилган санаси ва яроқлилик муддати кўрсатилиши шарт бўлган маҳсулотларни бундай маълумотларсиз реализация қилиш ёки сотиш учун қабул қилганлик бўйича жарималарни ошириш назарда тутилган.
Бундан ташқари, депутатлар Меҳнат кодексига ўзгартириш киритишни кўзда тутувчи қонун лойиҳасини моддама-модда кўриб чиқмоқда. Лойиҳа Халқаро меҳнат ташкилотининг 111-сонли конвенцияси нормаларини миллий қонунчиликка жорий этишга қаратилган.
Унга кўра, меҳнат ва машғулотлар соҳасида камситиш белгилари қатори “терисининг ранги” ва “сиёсий қарашлар” тушунчалари билан тўлдирилмоқда. Шунингдек, Меҳнат кодексига иш жойларида шаҳвоний шилқимликка йўл қўймасликка оид янги норма киритиш таклиф этилмоқда.
Расчет заработной платы. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.05.2026
Маош кечиктирилса, ходимга компенсация тўланиши мумкин
Янгиликлар лентаси
0