Тошкент йўлларида велосипед, самокат ва скутерларга алоҳида йўлаклар пайдо бўлиши мумкин

© ЦОДД г.ТашкентаНа улице Лутфий протестировали отдельную полосу для микромобильности
На улице Лутфий протестировали отдельную полосу для микромобильности - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.09.2026
Oбуна бўлиш
Лутфий кўчасида алоҳида йўлак синовдан ўтди. Бундай ечимни бошқа кўчаларда ҳам қўллаш ўрганилмоқда — бу курьерлар, велосипед ва самокат ҳайдовчиларига ҳаракатланишни янада қулай қилиши мумкин.
ТОШКЕНТ, 22 сен — Sputnik. Тошкентда велосипед, электросамокат ва электроскутерлар учун алоҳида ҳаракатланиш йўлаклари бошқа кўчаларда ҳам пайдо бўлиши мумкин. Бу ҳақда Тошкент шаҳри Йўл ҳаракатини ташкил этиш маркази (ЙҲТЭМ) маълум қилди.
Марказ Лутфий кўчасининг 2,4 километрлик қисмида микромобиллик воситалари учун алоҳида йўлакни синов тариқасида ташкил этди. У велосипед, электросамокат, электроскутер ва бошқа шунга ўхшаш воситалар учун мўлжалланган.
Бундай ечимнинг асосий мақсади турли тезликда ҳаракатланадиган оқимларни ажратишдир.
Алоҳида инфратузилма бўлмаган жойларда велосипед ва самокат фойдаланувчилари ё автомобиллар билан қатнов қисмида, ёки пиёдалар билан бир тротуарда ҳаракатланишига тўғри келади.
Лутфий кўчасидаги пилот лойиҳа ижобий натижа кўрсатган. Айни пайтда пойтахтнинг шундай йўлак ташкил этиш мумкин бўлган бошқа кўча ва ҳудудлари ҳам ўрганилмоқда.
Кейинги лойиҳаларда бундай йўлакларни автомобиллар оқимидан делинеаторлар, ажратувчи ва бошқа ҳимоя элементлари билан жисмонан ажратиш режалаштирилган.

Амалдаги Йўл ҳаракати қоидаларида велосипед ва индивидуал ҳаракатланиш воситалари учун йўлнинг қатнов қисмида алоҳида тасма ташкил этиш назарда тутилган. Бундай тасма бошқа транспорт оқимидан йўл чизиғи билан ажратилади.

Шунга ўхшаш тизим йирик шаҳарларда ҳам қўлланади. Масалан, Парижда электросамокатларга велосипед йўлакларида ҳаракатланишга рухсат берилган, тротуарда эса ҳаракатланиш тақиқланган. Нью-Йоркда эса микромобиллик оқими ортиши ҳисобга олиниб, ҳимояланган велойўлаклар кенгайтирилмоқда — айримлари 10 футгача (қарийб 3 метр) етказилган.
Тошкентда транспорт ҳаракати - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.07.2026
Тошкентнинг Шаҳрисабз кўчасида BRT йўлаги қурилиши бошланади
Янгиликлар лентаси
0