https://sputniknews.uz/20260724/toshkent-59233425.html
Тошкентнинг Шаҳрисабз кўчасида BRT йўлаги қурилиши бошланади
Тошкентнинг Шаҳрисабз кўчасида BRT йўлаги қурилиши бошланади
Sputnik Ўзбекистон
Қурилиш-таъмирлаш ишлари йўлнинг марказидаги 4 та ҳаракатланиш тасмаларида амалга оширилади. 24.07.2026, Sputnik Ўзбекистон
2026-07-24T09:45+0500
2026-07-24T09:45+0500
2026-07-24T09:45+0500
жамият
тошкент
йўл
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/01/16/55182441_0:73:1106:695_1920x0_80_0_0_93dbdce5cff9ec034e74ca8642249b1e.jpg
ТОШКЕНТ, 24 июл – Sputnik. Тошкентнинг Миробод туманидаги Шаҳрисабз кўчасида автобуслар учун мўлжалланган BRT йўлагини ташкил этиш ишлари бошланмоқда.Пойтахт Йўл ҳаракатини ташкил этиш марказининг маълум қилишича, ишлар Шота Руставели кўчасида ташкил этилган ва пойтахт аҳолиси томонидан ижобий баҳоланган BRT йўлагини Шаҳрисабз кўчаси бўйлаб давом эттириш доирасида амалга оширилади.Қайд этилишича, 24 июль соат 01:00 дан 9 август соат 23:00 гача Шаҳрисабз кўчасининг Шаҳрисабз—Миробод—Шота Руставели айланма чорраҳасидан Амир Темур шоҳкўчаси билан кесишмасигача бўлган қисмида йўлни BRT талаблари асосида мослаштириш ишлари олиб борилади.Бунда мазкур йўл қисми транспорт воситалари ҳаракати учун тўлиқ ёпилмайди. Қурилиш-таъмирлаш ишлари йўлнинг марказий қисмидаги тўртта ҳаракатланиш тасмасида амалга оширилади.Таъмирлаш даврида ҳар икки йўналишда транспорт воситалари ҳаракати йўлнинг ўнг чеккасидаги иккита ҳаракатланиш тасмаси орқали давом эттирилади.ЙТҲМ ҳайдовчилардан ушбу ҳудудда эҳтиёткорлик билан ҳаракатланишни сўраб, юзага келадиган вақтинчалик ноқулайликлар учун узр сўради.
https://sputniknews.uz/20260520/metro-yol-haqi-masofa-belgilanish-57707067.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/01/16/55182441_68:0:1051:737_1920x0_80_0_0_2b769ed220963c54abe539a8c9787b15.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, тошкент, йўл
Тошкентнинг Шаҳрисабз кўчасида BRT йўлаги қурилиши бошланади
Қурилиш-таъмирлаш ишлари йўлнинг марказидаги 4 та ҳаракатланиш тасмаларида амалга оширилади.
ТОШКЕНТ, 24 июл – Sputnik. Тошкентнинг Миробод туманидаги Шаҳрисабз кўчасида автобуслар учун мўлжалланган BRT йўлагини ташкил этиш ишлари бошланмоқда.
Пойтахт Йўл ҳаракатини ташкил этиш марказининг
маълум қилишича, ишлар Шота Руставели кўчасида ташкил этилган ва пойтахт аҳолиси томонидан ижобий баҳоланган BRT йўлагини Шаҳрисабз кўчаси бўйлаб давом эттириш доирасида амалга оширилади.
Қайд этилишича, 24 июль соат 01:00 дан 9 август соат 23:00 гача Шаҳрисабз кўчасининг Шаҳрисабз—Миробод—Шота Руставели айланма чорраҳасидан Амир Темур шоҳкўчаси билан кесишмасигача бўлган қисмида йўлни BRT талаблари асосида мослаштириш ишлари олиб борилади.
Бунда мазкур йўл қисми транспорт воситалари ҳаракати учун тўлиқ ёпилмайди. Қурилиш-таъмирлаш ишлари йўлнинг марказий қисмидаги тўртта ҳаракатланиш тасмасида амалга оширилади.
Таъмирлаш даврида ҳар икки йўналишда транспорт воситалари ҳаракати йўлнинг ўнг чеккасидаги иккита ҳаракатланиш тасмаси орқали давом эттирилади.
ЙТҲМ ҳайдовчилардан ушбу ҳудудда эҳтиёткорлик билан ҳаракатланишни сўраб, юзага келадиган вақтинчалик ноқулайликлар учун узр сўради.