Метрода йўл ҳақи масофага қараб белгиланади

© Sputnik / Бахром ХатамовНаземная линия метро Ташкента
Наземная линия метро Ташкента - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.05.2026
Oбуна бўлиш
Янги тизимни 2027 йил 1 январдан амалиётга татбиқ этиш назарда тутилган.
ТОШКЕНТ, 20 май — Sputnik. Тошкент метрополитенида йўл ҳақини тўлашнинг янги тизими жорий этилади. Унда йўловчи босиб ўтган масофаси ёки бекатлар сонига қараб ҳақ тўлайди.
Бу ҳақда Ўзбекистон президентининг “Тошкент метрополитени фаолиятининг самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида белгиланди, деб хабар бермоқда УзА.
Янги тизимда учта асосий тамойил акс этади:
масофага қараб тўлаш — йўловчи босиб ўтган масофаси ёки бекатлар сонига қараб ҳақ тўлайди;
аҳоли тоифаларига имтиёзлар бериш — муайян қатламлар учун алоҳида енгилликлар кўзда тутилади;
абонементлар тизимини жорий этиш — кунлик, ҳафталик ва ойлик абонементлар йўлга қўйилади.
Қарорга кўра, Транспорт вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, “Тошкент метрополитени” АЖ ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги хорижий тажриба асосида йўл ҳақини тўлашнинг янги тизимини жорий этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқади.
Янги тизимни 2027 йил 1 январдан амалиётга татбиқ этиш назарда тутилган. Тегишли таклифлар олти ой муддатда “Тошкент метрополитени” АЖ кузатув кенгаши билан келишилган ҳолда Вазирлар Маҳкамасига киритилади.
🟠 В Ташкентском метро решают вопросы с расходами электроэнергии посредством установки солнечных панелей - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.04.2026
ИННОПРОМ. Марказий Осиё – 2026
Иннопромда Тошкент метросидаги қуёш панеллари, СИ ва интерваллар бўйича янгиликлар айтилди
Янгиликлар лентаси
0