Ўзбекистонлик талабалар Россия корхоналарида битирув ишларини бажариши мумкин

© Министерство высшего образования, науки и инновацийУзбекистан и Россия: обсуждено сотрудничество в сфере образования и инноваций
Узбекистан и Россия: обсуждено сотрудничество в сфере образования и инноваций - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.09.2026
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон ва Россия қўшма лабораториялар ташкил этиш, сунъий интеллект соҳасида лойиҳаларни амалга ошириш ва талабалар амалиётини Россия корхоналарида ўтказиш масалаларини муҳокама қилди.
ТОШКЕНТ, 22 сен — Sputnik. Ўзбекистон ва Россия қўшма илмий лабораториялар ташкил этиш, сунъий интеллект соҳасида лойиҳаларни амалга ошириш ва талабаларнинг ишлаб чиқариш амалиётини Россия корхоналарида ўтказиш имкониятларини муҳокама қилди.
Бу масалалар Ўзбекистон Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Инновацион ривожланиш агентлиги делегациясининг Россияга ташрифи доирасида Россия фан ва олий таълим вазири ўринбосари Константин Могилевский билан учрашувда кўриб чиқилди.
Хусусан, Россия олийгоҳларининг Ўзбекистондаги филиаллари талабалари учун ишлаб чиқариш амалиётини ташкил этиш, битирув ишларини Россиянинг етакчи корхона ва илмий ташкилотларида бажариш, икки дипломли дастурлар ва академик алмашинувни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Томонлар қўшма тадқиқотлар ва лабораториялар ташкил этиш, университетлар, технопарклар ва стартаплар ҳамкорлигини кучайтириш, шунингдек, рақамли таълим ва сунъий интеллект соҳасида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш имкониятларини ҳам кўриб чиқди.
Эришилган келишувларни амалга ошириш учун аниқ йўналишлар, масъул ижрочилар ва муддатларни белгилайдиган қўшма ишчи гуруҳ тузиш масаласи кўриб чиқилмоқда.
Ўзбекистон ва Россия 2025 йил октябрида муҳандислик таълими ва илмий ҳамкорликни ривожлантириш бўйича меморандум имзолаган. Унда илғор муҳандислик мактаблари, қўшма илмий-тадқиқот марказлари ва лабораториялар ташкил этиш назарда тутилган
Руководитель представительства Россотрудничества  в Узбекистане Ирина Старосельская - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.09.2026
Матбуот маркази
"Sputnik"да Россияда таълим олиш ва ўзбекистонликлар учун имкониятлар муҳокама қилинади
Янгиликлар лентаси
0