https://sputniknews.uz/20260922/bukhara-skuter-harakat-cheklov-60637378.html
1 октябрдан Бухоронинг тарихий қисмида скутер, мопед ва рикшалар ҳаракати чекланади
1 октябрдан Бухоронинг тарихий қисмида скутер, мопед ва рикшалар ҳаракати чекланади
Sputnik Ўзбекистон
1 октябрдан Бухоронинг тарихий қисмида электроскутер, рикша, мопед, электросамокат, картинг ва бошқа айрим ҳаракатланиш воситалари чекланади. Чеклов Аркдан Лаби Ҳовузгача бўлган ҳудудни қамраб олади.
2026-09-22T12:09+0500
2026-09-22T12:09+0500
2026-09-22T12:22+0500
бухоро
тарихий ёдгорлик
маданий бойликлар
транспорт
қарор
чеклов
жамият
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/05/15/57754626_0:107:2048:1259_1920x0_80_0_0_67de579356030cc63fa475762586d835.jpg
ТОШКЕНТ, 22 сен — Sputnik. 1 октябрдан Бухоро шаҳрининг тарихий қисмида электроскутер, рикша, мопед, электросамокат ва бошқа айрим ҳаракатланиш воситаларидан фойдаланиш чекланади. Бу Бухоро шаҳар ҳокими қарорида белгиланди.Чеклов Арк қўрғонидан Пойи Калон ансамбли, Ҳақиқат кўчаси бўйлаб Лаби Ҳовуз ансамблигача бўлган ҳудудда амал қилади.Қарор қабул қилинишига тарихий ҳудудда бундай воситалар сони кескин кўпайгани, уларнинг тартибсиз ҳаракатланиши пиёдалар ва сайёҳлар хавфсизлигига таҳдид солаётгани ҳамда жароҳат етказиш билан боғлиқ ҳолатлар кузатилгани сабаб қилиб кўрсатилган.Чеклов амал қиладиган ҳудуднинг кириш ва чиқиш жойларига ахборот кўрсаткичлари ва тегишли йўл белгилари ўрнатилади.Бундай воситалар орқали хизмат кўрсатувчиларга Янги Ўзбекистон боғи ёки Боқий Бухоро боғи каби махсус ҳудудларда белгиланган тартибда фаолият юритиш имкониятлари тушунтирилади.
https://sputniknews.uz/20260911/madaniy-meros-60359675.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/05/15/57754626_114:0:1935:1366_1920x0_80_0_0_1a8457ec8a7143784ffd202e1836dc70.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
бухоро, тарихий ёдгорлик, маданий бойликлар, транспорт, қарор, чеклов, жамият
бухоро, тарихий ёдгорлик, маданий бойликлар, транспорт, қарор, чеклов, жамият
1 октябрдан Бухоронинг тарихий қисмида скутер, мопед ва рикшалар ҳаракати чекланади
12:09 22.09.2026 (янгиланди: 12:22 22.09.2026) Чеклов Арк қўрғонидан Пойи Калон ва Ҳақиқат кўчаси орқали Лаби Ҳовузгача бўлган тарихий ҳудудда амал қилади.
ТОШКЕНТ, 22 сен — Sputnik. 1 октябрдан Бухоро шаҳрининг тарихий қисмида электроскутер, рикша, мопед, электросамокат ва бошқа айрим ҳаракатланиш воситаларидан фойдаланиш чекланади. Бу Бухоро шаҳар ҳокими қарорида
белгиланди.
Чеклов Арк қўрғонидан Пойи Калон ансамбли, Ҳақиқат кўчаси бўйлаб Лаби Ҳовуз ансамблигача бўлган ҳудудда амал қилади.
Қарорга кўра, ушбу ҳудудда қонунчилик талабларига мувофиқ бўлмаган йўловчи ташиш ва индивидуал ҳаракатланиш воситалари, жумладан, электроскутер, рикша, мопед, тўрт ғилдиракли велосипед, электросамокат ва картинг ҳаракати чекланади. Шунингдек, от ва туяда ҳаракатланишга ҳам чеклов жорий этилади.
Қарор қабул қилинишига тарихий ҳудудда бундай воситалар сони кескин кўпайгани, уларнинг тартибсиз ҳаракатланиши пиёдалар ва сайёҳлар хавфсизлигига таҳдид солаётгани ҳамда жароҳат етказиш билан боғлиқ ҳолатлар кузатилгани сабаб қилиб кўрсатилган.
Чеклов амал қиладиган ҳудуднинг кириш ва чиқиш жойларига ахборот кўрсаткичлари ва тегишли йўл белгилари ўрнатилади.
Бундай воситалар орқали хизмат кўрсатувчиларга Янги Ўзбекистон боғи ёки Боқий Бухоро боғи каби махсус ҳудудларда белгиланган тартибда фаолият юритиш имкониятлари тушунтирилади.