https://sputniknews.uz/20260911/madaniy-meros-60359675.html
Барча маданий мерос объектлари рақамлаштирилади
Барча маданий мерос объектлари рақамлаштирилади
Sputnik Ўзбекистон
Маданий меросни ривожлантириш стратегиясини қабул қилиш ва соҳада ягона рақамли платформа яратиш режалаштирилмоқда. 11.09.2026, Sputnik Ўзбекистон
2026-09-11T10:19+0500
2026-09-11T10:19+0500
2026-09-11T13:04+0500
жамият
ўзбекистон
маданий бойликлар
маданий мерос агентлиги
маданият
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/01/15/55130100_0:57:1106:679_1920x0_80_0_0_94067af196c4abfbebe8c6f516c356cd.jpg
ТОШКЕНТ, 11 сен – Sputnik. Ўзбекистонда 2030 йилга қадар барча маданий мерос объектларини рақамлаштириш режалаштирилган. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида бўлиб ўтган тақдимотда маълум бўлди.Маълум қилинишича, сўнгги йилларда маданий мерос объектларини реставрация қилиш учун давлат бюджетидан 466,4 млрд сўм маблағ йўналтирилди. 305 та лойиҳа-смета ҳужжати тайёрланди, 55 та объектда ишлар якунланди, яна 152 та объектда ишлар давом этмоқда.Ушбу ишларни тизимлаштириш мақсадида 8 183 та маданий мерос объекти бўйича кадастр ҳужжатлари шакллантирилди. Ёдгорликларни қисқа муддатли ижарага бериш орқали 4 187 та тадбиркорлик субъекти жалб этилиб, соҳавий жамғармага 27,9 млрд сўм йўналтирилди. 2025 йилда 52 та объектга 152,9 млрд сўм миқдорида маҳаллий ва хорижий инвестициялар жалб қилинди.Қайд этилишича, Ўзбекистонда Heritage Impact Assessment (HIA) – меросга таъсирни баҳолашнинг принципиал янги тизимини жорий этиш Бухоро, Самарқанд, Хива, Шаҳрисабз каби ноёб тарихий шаҳарлар ва Тошкентнинг модернизм меъморчилигини жадал қурилиш ҳамда инфратузилма ривожи шароитида ҳимоя қилишда муҳим қадам бўлади.Маданий мероснинг ягона рақамли платформасини, объектларнинг рақамли эгизакларини, Heritage Open Data тизимини, шунингдек, маданий мерос бўйича ситуацион марказни ташкил этиш таклиф этилмоқда.Бу марказ IoT-сенсорлар, сунъий йўлдош маълумотлари, видеотаҳлил ва сунъий интеллект воситаларидан фойдаланган ҳолда мониторинг олиб бориш имконини беради.Туристик юкламани бошқариш мақсадида Visitor Management тизимини жорий этиш, рақамли чипталардан фойдаланишни кенгайтириш, сайёҳлар оқимини прогноз қилиш ва зарурат туғилганда айрим объектларга ташриф буюрувчилар сонига чеклов ўрнатиш кўзда тутилмоқда.Шунингдек, 2027−2035 йилларга мўлжалланган Маданий меросни ривожлантириш стратегиясини қабул қилиш таклиф этилди. Унда маданий меросни рақамлаштириш, моддий ва номоддий меросни сақлаш, маданий бойликларни Ватанга қайтариш, табиий меросни муҳофаза қилиш ҳамда реставрация соҳасини ривожлантириш дастурлари назарда тутилади.Турли тарихий даврларда мамлакат ҳудудидан олиб чиқиб кетилган ноёб тарихий ёдгорликлар, археологик артефактлар, нодир қўлёзмалар ва санъат асарларини тизимли равишда излаш, ҳуқуқий ҳимоя қилиш ҳамда ватанга қайтариш мақсадида Президент ҳузурида маданий бойликларни репатриация қилиш бўйича комиссия тузишга қарор қилинди.
https://sputniknews.uz/20260712/bukhara-sayyohlar-shahar-58084064.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/01/15/55130100_62:0:1045:737_1920x0_80_0_0_507f48800412165254ab093cbe0cd2b4.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, ўзбекистон, маданий бойликлар, маданий мерос агентлиги, маданият
жамият, ўзбекистон, маданий бойликлар, маданий мерос агентлиги, маданият
Барча маданий мерос объектлари рақамлаштирилади
10:19 11.09.2026 (янгиланди: 13:04 11.09.2026) Маданий меросни ривожлантириш стратегиясини қабул қилиш ва соҳада ягона рақамли платформа яратиш режалаштирилмоқда.
ТОШКЕНТ, 11 сен – Sputnik. Ўзбекистонда 2030 йилга қадар барча маданий мерос объектларини рақамлаштириш режалаштирилган. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида бўлиб ўтган тақдимотда
маълум бўлди. Маълум қилинишича, сўнгги йилларда маданий мерос объектларини реставрация қилиш учун давлат бюджетидан 466,4 млрд сўм маблағ йўналтирилди. 305 та лойиҳа-смета ҳужжати тайёрланди, 55 та объектда ишлар якунланди, яна 152 та объектда ишлар давом этмоқда.
Ушбу ишларни тизимлаштириш мақсадида 8 183 та маданий мерос объекти бўйича кадастр ҳужжатлари шакллантирилди. Ёдгорликларни қисқа муддатли ижарага бериш орқали 4 187 та тадбиркорлик субъекти жалб этилиб, соҳавий жамғармага 27,9 млрд сўм йўналтирилди. 2025 йилда 52 та объектга 152,9 млрд сўм миқдорида маҳаллий ва хорижий инвестициялар жалб қилинди.
Қайд этилишича, Ўзбекистонда Heritage Impact Assessment (HIA) – меросга таъсирни баҳолашнинг принципиал янги тизимини жорий этиш Бухоро, Самарқанд, Хива, Шаҳрисабз каби ноёб тарихий шаҳарлар ва Тошкентнинг модернизм меъморчилигини жадал қурилиш ҳамда инфратузилма ривожи шароитида ҳимоя қилишда муҳим қадам бўлади.
Маданий мероснинг ягона рақамли платформасини, объектларнинг рақамли эгизакларини, Heritage Open Data тизимини, шунингдек, маданий мерос бўйича ситуацион марказни ташкил этиш таклиф этилмоқда.
Бу марказ IoT-сенсорлар, сунъий йўлдош маълумотлари, видеотаҳлил ва сунъий интеллект воситаларидан фойдаланган ҳолда мониторинг олиб бориш имконини беради.
Туристик юкламани бошқариш мақсадида Visitor Management тизимини жорий этиш, рақамли чипталардан фойдаланишни кенгайтириш, сайёҳлар оқимини прогноз қилиш ва зарурат туғилганда айрим объектларга ташриф буюрувчилар сонига чеклов ўрнатиш кўзда тутилмоқда.
Шунингдек, 2027−2035 йилларга мўлжалланган Маданий меросни ривожлантириш стратегиясини қабул қилиш таклиф этилди. Унда маданий меросни рақамлаштириш, моддий ва номоддий меросни сақлаш, маданий бойликларни Ватанга қайтариш, табиий меросни муҳофаза қилиш ҳамда реставрация соҳасини ривожлантириш дастурлари назарда тутилади.
Турли тарихий даврларда мамлакат ҳудудидан олиб чиқиб кетилган ноёб тарихий ёдгорликлар, археологик артефактлар, нодир қўлёзмалар ва санъат асарларини тизимли равишда излаш, ҳуқуқий ҳимоя қилиш ҳамда ватанга қайтариш мақсадида Президент ҳузурида маданий бойликларни репатриация қилиш бўйича комиссия тузишга қарор қилинди.