"Ярим бриллиант", қалбаки олтин ва синтетик тошлар: Россия ЕОИИда назоратни кучайтирмоқчи
"Ярим бриллиант", қалбаки олтин ва синтетик тошлар: Россия ЕОИИда назоратни кучайтирмоқчи
Sputnik Ўзбекистон
Россия Беларусь тажрибаси асосида заргарлик буюмларини назорат қилиш тизимларини ЕОИИнинг бошқа мамлакатлари билан ҳам интеграция қилишни режалаштирмоқда. 22.09.2026, Sputnik Ўзбекистон
ТОШКЕНТ, 22 сен — Sputnik. Россия заргарлик буюмларини назорат қилиш тизимларини Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) мамлакатлари билан интеграция қилишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Россия молия вазири ўринбосари Алексей Моисеев "Известия"га берган интервьюсида маълум қилди.Унинг сўзларига кўра, Россияда қимматбаҳо металлар ва тошлар ҳаракатини кузатиб борувчи ахборот тизими жорий этилганидан сўнг заргарлик дўконларида контрафакт маҳсулотлар деярли қолмаган.Харидор махсус код орқали буюмдаги олтиннинг пробаси, тошнинг табиий ёки синтетик экани, шунингдек, уларнинг келиб чиқиши ҳақидаги маълумотларни текшириши мумкин.Бироқ ЕОИИ мамлакатлари ўртасида божхона назорати мавжуд эмаслиги сабабли айрим импорт маҳсулотлари ҳали ҳам "кулранг ҳудуд" бўлиб қолмоқда.Ҳозир Россия ва Беларусь тизимлари тўлиқ интеграция қилинган. Икки давлат ўртасида маълумот алмашиш механизми ишлайди: истеъмолчи маҳсулот қаерда ишлаб чиқарилгани, металл ва қимматбаҳо тошлар қаердан олинганигача кузатиши мумкин.Россия Беларусь тажрибасини ЕОИИнинг бошқа мамлакатларига ҳам татбиқ этишни режалаштирмоқда.Моисеев синтетик олмослар савдосидаги янги талабларга ҳам тўхталди. Сентябрдан сотувчилар табиий ва синтетик тошларни аниқ ажратиб кўрсатиши шарт.Шунингдек, "ярим бриллиант" каби шартли атамалардан фойдаланиш тақиқланган. Бриллиант деб фақат табиий олмосдан тайёрланган тошни аташ мумкин.Моисеевнинг таъкидлашича, янги талаблардан кейин дўконларда табиий ва синтетик тошлар алоҳида витриналарда сотила бошлаган.
Россия Беларусь тажрибаси асосида заргарлик буюмларини назорат қилиш тизимларини ЕОИИнинг бошқа мамлакатлари билан ҳам интеграция қилишни режалаштирмоқда.
ТОШКЕНТ, 22 сен — Sputnik. Россия заргарлик буюмларини назорат қилиш тизимларини Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) мамлакатлари билан интеграция қилишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Россия молия вазири ўринбосари Алексей Моисеев "Известия"га берган интервьюсида маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, Россияда қимматбаҳо металлар ва тошлар ҳаракатини кузатиб борувчи ахборот тизими жорий этилганидан сўнг заргарлик дўконларида контрафакт маҳсулотлар деярли қолмаган.
Харидор махсус код орқали буюмдаги олтиннинг пробаси, тошнинг табиий ёки синтетик экани, шунингдек, уларнинг келиб чиқиши ҳақидаги маълумотларни текшириши мумкин.
Бироқ ЕОИИ мамлакатлари ўртасида божхона назорати мавжуд эмаслиги сабабли айрим импорт маҳсулотлари ҳали ҳам "кулранг ҳудуд" бўлиб қолмоқда.
Ҳозир Россия ва Беларусь тизимлари тўлиқ интеграция қилинган. Икки давлат ўртасида маълумот алмашиш механизми ишлайди: истеъмолчи маҳсулот қаерда ишлаб чиқарилгани, металл ва қимматбаҳо тошлар қаердан олинганигача кузатиши мумкин.
Россия Беларусь тажрибасини ЕОИИнинг бошқа мамлакатларига ҳам татбиқ этишни режалаштирмоқда.
Моисеев синтетик олмослар савдосидаги янги талабларга ҳам тўхталди. Сентябрдан сотувчилар табиий ва синтетик тошларни аниқ ажратиб кўрсатиши шарт.
Шунингдек, "ярим бриллиант" каби шартли атамалардан фойдаланиш тақиқланган. Бриллиант деб фақат табиий олмосдан тайёрланган тошни аташ мумкин.
Моисеевнинг таъкидлашича, янги талаблардан кейин дўконларда табиий ва синтетик тошлар алоҳида витриналарда сотила бошлаган.
ЕОИИ
Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) - 2015 йил 1 январдан фаолият юритиб келаётган халқаро иқтисодий бирлашма. Иттифоққа ҳозир Россия, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон ва Қирғизистон аъзодир. Ўзбекистон 2020 йилда ЕОИИда кузатувчи мақомини олди. Куба, Эрон ҳам кузатувчи мақомига эга.