Қирғизистонда ЕОИИ ва МДҲ давлатларининг биринчи ёшлар форуми старт олди  - Sputnik Ўзбекистон, 1920
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Шавкат Мирзиёев ҳукумат, экспертлар ва парламент аъзоларига Ўзбекистоннинг ЕОИИга кириш истиқболларини ҳар томонлама ўрганиб чиқиш, бу интеграциянинг барча афзалликлари ва хавф-хатарларини баҳолаб, якуний қарор қабул қилиш учун батафсил ҳисобот тақдим этилиши ҳақида топшириқ берган эди.

ЕИК ҳайъати савдо, божхона ва маҳсулот хавфсизлиги бўйича қарорлар қабул қилди

© Пресс-служба ЕЭК В штаб-квартире ЕЭК состоялось заседание Совета Евразийской экономической комиссии
В штаб-квартире ЕЭК состоялось заседание Совета Евразийской экономической комиссии - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.09.2026
Oбуна бўлиш
Аъзо давлатлар 2028 йил 1 январгача қонунчилигини янги талабларга мослаштириши зарур.
ТОШКЕНТ, 10 сен — Sputnik. Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) ҳайъати йиғилишида савдо, божхона ҳамкорлиги ва техник тартибга солиш соҳалари бўйича қатор қарорлар қабул қилди. Бу ҳақда ЕИК матбуот хизмати хабар берди.
Хусусан, Хитойдан импорт қилинадиган занглашга чидамли зангламас пўлатдан тайёрланган пайвандланган қувур, трубка ва ғовак профилларга антидемпинг божи 2031 йил 7 сентябргача узайтирилди. Қарор такрорий антидемпинг текшируви якунлари асосида қабул қилинди.
Шунингдек, ЕОИИда ваколатли иқтисодий операторлар учун товарларни ҳисобга олишнинг ягона намунавий талаблари жорий этилади.

Божхона органлари компаниялар ҳисобининг айрим маълумотларига масофадан кириб, товарлар ҳаракати ва хўжалик операцияларини текшириши мумкин бўлади.

Аъзо давлатлар 2028 йил 1 январгача қонунчилигини янги талабларга мослаштириши, амалдаги операторлар эса 2029 йил 1 январгача дастурий таъминотини янгилаши керак.
Озиқ-овқат маҳсулотларини техник жиҳатдан тартибга солишга оид стандартлар рўйхати ҳам янгиланди: унга учта давлатлараро стандарт қўшилиб, улар асосида ишлаб чиқилган учта миллий стандарт чиқариб ташланади. Ўзгаришлар расмий эълон қилинганидан 180 кун ўтиб кучга киради.
Шахсий ҳимоя воситаларига оид техник регламентга киритилган ўзгаришлар учун ҳам ўтиш даври белгиланди. Илгари берилган мувофиқлик ҳужжатлари амал қилиш муддати тугагунча кучда қолади, янги турдаги маҳсулотларни эса ўзгаришлар кучга кирганидан кейин 18 ой давомида мувофиқлик ҳужжатисиз муомалага чиқариш мумкин бўлади.
ЕОИИ

Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) - 2015 йил 1 январдан фаолият юритиб келаётган халқаро иқтисодий бирлашма. Иттифоққа ҳозир Россия, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон ва Қирғизистон аъзодир. Ўзбекистон 2020 йилда ЕОИИда кузатувчи мақомини олди. Молдова, Куба, Эрон ҳам кузатувчи мақомига эга.

КенгайтиришЙиғиштириш
Премьер-министр РФ М. Мишустин провел оперативное совещание - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.08.2026
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Оверчук: ЕОИИда техник талабларнинг қарийб 85 фоизи уйғунлаштирилди
Янгиликлар лентаси
0