https://sputniknews.uz/20260921/uzbekistan-shaxmat-olimpiada-birinchi-orin-60601429.html
Ўзбекистон Хитойни ортда қолдириб, шахмат Олимпиадаси жадвалида биринчи ўринга чиқди
Ўзбекистон Хитойни ортда қолдириб, шахмат Олимпиадаси жадвалида биринчи ўринга чиқди
Sputnik Ўзбекистон
Самарқанддаги Шахмат Олимпиадасида Ўзбекистон Венгрияни 4:0 ҳисобида енгиб, 10 очко билан биринчи ўринга чиқди. Бугун ўзбекистонликлар амалдаги чемпион Ҳиндистон билан ўйнайди.
2026-09-21T10:02+0500
2026-09-21T10:02+0500
2026-09-21T10:02+0500
шахмат
бутунжаҳон шахмат олимпиадаси
самарқанд
нодирбек абдусатторов
жавоҳир синдаров
спорт
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/09/15/60601091_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_f0efa865000392c6d6c5d92f10327bc8.jpg
ТОШКЕНТ, 21 сен — Sputnik. Самарқандда ўтаётган 46-Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасининг бешинчи турида Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси Венгрияни 4:0 ҳисобида мағлуб этди, деб хабар берди Sputnik мухбири.Нодирбек Абдусатторов Рихард Раппортни, Жавоҳир Синдаров Петер Лекони, Нодирбек Ёқуббоев Бенжамин Гледурани, Шамсиддин Воҳидов эса Глеб Дудинни мағлуб этди. Шу тариқа, Ўзбекистон бешта учрашувнинг барчасида ғалаба қозониб, 10 очко тўплади. 21 сентябрь куни олтинчи турда Ўзбекистон амалдаги Олимпиада чемпиони Ҳиндистон билан учрашади. Ҳиндистон таркибида Прагнанандха, Аржун Эригайси, Нихал Сарин, жаҳон чемпиони Гукеш ва Видит Гужрати бор. Тур Самарқанд вақти билан соат 15:00 да бошланади.Аёллар ўртасида Ўзбекистон кеча АҚШ билан 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади. Афруза Ҳамдамова биринчи тахтада Карисса Йипни мағлуб этди, Гулруҳбегим Тоҳиржонова Элис Лига имкониятни бой берди. Умида Омонова ва Нилуфархон Имомқўзиеванинг партиялари дуранг билан якунланди. Ўзбекистон аёллар жамоаси беш турдан кейин 9 очкога эга.Ўзбекистоннинг иккинчи эркаклар жамоаси бешинчи турда Филиппинни 2,5:1,5 ҳисобида енгди, учинчи жамоа эса Австрия билан 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади.
https://sputniknews.uz/20260920/uzbekistan-olimpiada-ikkinchi-orin-60583404.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/09/15/60601091_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_43fa038154f7d72da63789afdefa7588.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
шахмат, бутунжаҳон шахмат олимпиадаси, самарқанд, нодирбек абдусатторов, жавоҳир синдаров, спорт
шахмат, бутунжаҳон шахмат олимпиадаси, самарқанд, нодирбек абдусатторов, жавоҳир синдаров, спорт
Ўзбекистон Хитойни ортда қолдириб, шахмат Олимпиадаси жадвалида биринчи ўринга чиқди
Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси Венгрияни 4:0 ҳисобида мағлуб этиб, беш турдан сўнг шахмат Олимпиадаси пешқадами бўлди.
ТОШКЕНТ, 21 сен — Sputnik. Самарқандда ўтаётган 46-Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасининг бешинчи турида Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси Венгрияни 4:0 ҳисобида мағлуб этди, деб
хабар берди Sputnik мухбири.
Нодирбек Абдусатторов Рихард Раппортни, Жавоҳир Синдаров Петер Лекони, Нодирбек Ёқуббоев Бенжамин Гледурани, Шамсиддин Воҳидов эса Глеб Дудинни мағлуб этди. Шу тариқа, Ўзбекистон бешта учрашувнинг барчасида ғалаба қозониб, 10 очко тўплади.
Тай-брейк кўрсаткичлари бўйича Ўзбекистон биринчи, худди шундай 10 очкога эга Ҳиндистон иккинчи, Германия учинчи ўринда бормоқда.
21 сентябрь куни олтинчи турда Ўзбекистон амалдаги Олимпиада чемпиони Ҳиндистон билан учрашади. Ҳиндистон таркибида Прагнанандха, Аржун Эригайси, Нихал Сарин, жаҳон чемпиони Гукеш ва Видит Гужрати бор. Тур Самарқанд вақти билан соат 15:00 да бошланади.
Аёллар ўртасида Ўзбекистон кеча АҚШ билан 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади. Афруза Ҳамдамова биринчи тахтада Карисса Йипни мағлуб этди, Гулруҳбегим Тоҳиржонова Элис Лига имкониятни бой берди.
Умида Омонова ва Нилуфархон Имомқўзиеванинг партиялари дуранг билан якунланди. Ўзбекистон аёллар жамоаси беш турдан кейин 9 очкога эга.
Олтинчи турда Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Грузия билан куч синашади. Грузия таркибида Нана Дзагнидзе, Нино Бациашвили ва Белла Хотенашвили каби гроссмейстерлар бор.
Ўзбекистоннинг иккинчи эркаклар жамоаси бешинчи турда Филиппинни 2,5:1,5 ҳисобида енгди, учинчи жамоа эса Австрия билан 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади.