Тўрт тур — тўрт ғалаба: Ўзбекистон Олимпиадада иккинчи ўринга чиқди

© SputnikСборная Узбекистана вошла в лидирующую группу шахматной Олимпиады в Самарканде
Сборная Узбекистана вошла в лидирующую группу шахматной Олимпиады в Самарканде - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.09.2026
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон терма жамоаси тўрт турда максимал 8 очко тўплади ва ҳали бирорта шахсий партияда мағлубиятга учрамади.
ТОШКЕНТ, 20 сен — Sputnik. Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси Самарқандда ўтаётган 46-Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасининг тўрт туридан сўнг максимал 8 очко билан иккинчи ўринни эгаллаб турибди.
Тўртинчи турда Ўзбекистон Туркияни 2,5:1,5 ҳисобида мағлуб этди. Жамоага ғалабани Нодирбек Якуббоев олиб келди. Нодирбек Абдусатторов, Жавоҳир Синдоров ва Шамсиддин Воҳидов ўз партияларида дуранг қайд этди.
Шу тариқа, Ўзбекистон дастлабки тўрт учрашувнинг барчасида ғалаба қозонди. Яна бир эътиборли натижа — терма жамоа шахматчилари шу пайтгача бирорта ҳам шахсий партияда ютқазмади. Бундай натижани Ўзбекистондан ташқари Хитой, Германия ва Арманистон жамоалари ҳам қайд этган.
Ҳозир очиқ турнирда саккизта жамоа — Хитой, Ўзбекистон, Германия, Арманистон, Ҳиндистон, АҚШ, Нидерландия ва Венгрия 8 тадан жамоавий очко тўплаган. Ўзбекистон қўшимча кўрсаткичлар бўйича иккинчи ўринда.
Ўзбекистон аёллар терма жамоаси ҳам юз фоизлик натижа қайд этмоқда. Тўртинчи турда Аргентина 3:1 ҳисобида мағлуб этилди. Гулрухбегим Тоҳиржонова ва Умида Омонова ғалаба қозонди, Афруза Ҳамдамова ва Гулдона Каримова дуранг ўйнади. Жамоа 8 очко билан тўртинчи ўринда.
Бугун, 20 сентябрь куни соат 15:00 да бешинчи тур бошланади. Ўзбекистон эркаклар жамоаси Венгрия, аёллар терма жамоаси эса АҚШ билан учрашади. Ҳар икки рақиб ҳам дастлабки тўрт турда максимал 8 очко тўплаган.
Олимпиада 11 турдан иборат бўлиб, 27 сентябрга қадар давом этади.
46-Бутунжаҳон шахмат олимпадаси - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.09.2026
Ўзбекистон шахматчилари Бутунжаҳон олимпиадасида учинчи кун давомида пешқадамлик қилмоқда
Янгиликлар лентаси
0