Ўзбекистон шахматчилари Бутунжаҳон олимпиадасида учинчи кун давомида пешқадамлик қилмоқда

© Sputnik46-Бутунжаҳон шахмат олимпадаси
46-Бутунжаҳон шахмат олимпадаси - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.09.2026
Oбуна бўлиш
Уч тур якунига кўра Ўзбекистоннинг асосий жамоалари максимал 6 та очко жамлади.
ТОШКЕНТ, 19 сен — Sputnik. Ўзбекистон шахматчилари Бутунжаҳон олимпиадасида уч кун давомида пешқадамлик қилмоқда, деб хабар беради Sputnik мухбири.
© Sputnik46-Бутунжаҳон шахмат олимпадаси
46-Бутунжаҳон шахмат олимпадаси - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.09.2026
46-Бутунжаҳон шахмат олимпадаси
Самарқандда бўлиб ўтаётгкан 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасининг учинчи тури натижаларига кўра, Ўзбекистоннинг асосий эркаклар ва аёллар жамоалари мамлакатга учинчи ғалабани келтирди.
Эркаклар терма жамоаси Австрияни 3:1 ҳисобида мағлуб этди. Шахматчи аёллар ҳам Индонезияни мағлуб этиб, худди шундай натижа билан турни якунлашди.
Иккинчи жамоаларда эркаклар 1,5:2,5 ҳисобида Германияга, қизлар эса 1:3 ҳисобида Испанияга имкониятни бой беришди.
Ўзбекистоннинг учинчи таркиблари ишончли ғалабалар қозонишди. Эркаклар Марокаш терма жамоасини 3,5:0,5, қизлар эса Саудия Арабистонини 4:0 ҳисобида мағлуб этишди.
Уч тур якунига кўра, Ўзбекистоннинг асосий жамоалари максимал 6 та ўйин очкосига, иккинчи ва учинчи таркиблари эса тўрттадан очко тўплашди.
Бугун, 19 сентябрь куни соат 15:00да Самарқандда тўртинчи тур ўйинлари бошланади.
© Sputnik46-Бутунжаҳон шахмат олимпадаси
46-Бутунжаҳон шахмат олимпадаси - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.09.2026
46-Бутунжаҳон шахмат олимпадаси
Маълумот учун, шу кунларда Самарқандда (FIDE) 46-шахмат олимпиадаси бўлиб ўтмоқда. Бу олимпиада иштирокчилар сони бўйича турнир тарихидагиэнг йирик мусобақага айланади. Самарқандда Очиқ бўлимда 208 та, аёллар турнирида эса 192 та жамоа иштирок этмоқда. Бу кўрсаткич 2024 йилда Будапештда ўрнатилган 380 та жамоадан иборат аввалги рекордни янгилайди. Мусобақалар 11 босқичда ўтказилади ва 27 сентябргача давом этади.
Янгиликлар лентаси
0