Ўзбекистон 5 та денгиз портида логистика инфратузилмасини ривожлантирмоқчи

© АО "НК "Актаускийморской торговый порт"АО "НК "Актауский морской торговый порт"
АО НК Актауский морской торговый порт - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.09.2026
Oбуна бўлиш
Поти портида Ўзбекистон логистика марказини ташкил этиш бўйича битим имзолади, Каспий ва Қора денгиздаги бошқа портларда ҳам лойиҳалар кўриб чиқилмоқда.
ТОШКЕНТ, 21 сен — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев транспорт-логистика соҳасидаги йирик лойиҳалар тақдимотида Ўзбекистоннинг денгиз портлари орқали жаҳон бозорларига чиқиш имкониятларини кенгайтириш масалаларини кўриб чиқди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
Каспий денгизидаги Оқтау, Туркманбоши ва Боку, Қора денгиздаги Поти ва Анаклия портларида Ўзбекистон иштирокида логистика инфратузилмасини яратиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.
Поти портида логистика марказини ташкил этиш бўйича битим имзоланган, ҳозир лойиҳанинг техник-иқтисодий асослари ишлаб чиқилмоқда.
Шунингдек, Анаклия портини ривожлантиришда ҳамда Туркиянинг Самсун ва Истанбул портларига чиқишга хизмат қилувчи Нахичеван темир йўли қурилишида иштирок этиш имкониятлари ўрганилмоқда.
Бу йўналишлар тўқимачилик, кимё, қишлоқ хўжалиги ва кон-металлургия маҳсулотларини ташқи бозорларга етказиб бериш йўлларини диверсификация қилишга хизмат қилиши кутилмоқда.
Ўзбекистоннинг ўзида ҳам логистика инфратузилмасини кенгайтириш режалаштирилган. Тошкент шаҳри, Тошкент, Андижон, Сурхондарё ва Бухоро вилоятларида жами 17 та логистика маркази ва терминал лойиҳаси амалга оширилади.
Хонобод ва Ангрен шаҳарлари, Янгийўл, Оҳангарон, Олот ва Термиз туманларини транспорт-логистикага ихтисослаштириш кўзда тутилган.
Юк ташиш соҳасида кузатилмайдиган иқтисодиёт улуши ҳали ҳам 42 фоиздан юқори. Шу сабабли ягона рақамли транспорт тизими, ташувчилар реестри, электрон йўл варақаси ва буюртмалар агрегаторини жорий этиш таклиф қилинди.
Халқаро ташувларда электрон рухсатномалар алмашинувини кенгайтириш ва юклар ҳаракатини реал вақтда кузатиш тизимини йўлга қўйиш ҳам режалаштирилган.
ЖД станция Ташкент-Товарный  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.07.2026
Ўзбекистон халқаро транзитдан 600 млн долларгача қўшимча даромад олиши мумкин
Янгиликлар лентаси
0