https://sputniknews.uz/20260701/uzbekistan-tranzit-qoshimcha-daromad-58737073.html
Ўзбекистон халқаро транзитдан 600 млн долларгача қўшимча даромад олиши мумкин
Ўзбекистон халқаро транзитдан 600 млн долларгача қўшимча даромад олиши мумкин
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон йилига қўшимча 15–20 млн тонна транзит юкни қабул қилса, 400–600 млн доллар даромад ва 50 минг иш ўрни яратилиши мумкин. Ҳозирча мамлакатнинг транзит айланмасидаги улуши 1–2 фоиздан ошмаяпти.
2026-07-01T16:41+0500
2026-07-01T16:41+0500
2026-07-01T16:44+0500
шавкат мирзиёев
транспорт
транзит ташиш
иқтисод
қуруқ порт
аэропорт
инвестиция
ўзбекистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/01/1a/55282779_0:57:1106:679_1920x0_80_0_0_400f87cfb2391ca9a82fed63f960efd0.jpg
ТОШКЕНТ, 1 июл — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев транспорт-логистика тизимини ривожлантириш ва Ўзбекистоннинг транзит салоҳиятидан самарали фойдаланиш бўйича таклифлар тақдимоти билан танишди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.Таъкидланишича, бугунги кунда Ўзбекистон Шарқ ва Ғарбни боғловчи қуруқликдаги йирик транспорт хабига айланиш учун катта имкониятга эга. Тошкент, Навоий ва Наманганда замонавий транспорт-логистика марказлари ҳамда “қуруқлик портлари” ривожланмоқда. Навоий аэропорти эса Евроосиё ҳаво йўлакларида муҳим карго тугуни вазифасини бажармоқда.Ушбу йирик лойиҳалар ишга тушса, Ўзбекистон Тинч океанидан Европагача бўлган энг қисқа қуруқлик йўлагининг асосий бўғинига айланиши мумкин. Бу йўналиш юк ташиш вақтини анъанавий маршрутларга нисбатан 3 бараваргача қисқартириб, 8 кунгача тушириш имконини беради.Шунингдек, Покистоннинг Карачи ва Гвадар портлари орқали Ҳинд океанига, қарийб 2 миллиард аҳоли яшайдиган Жанубий Осиё бозорларига чиқиш учун тезкор йўл очилади.Ҳисоб-китобларга кўра, Хитой ва Европа ўртасида йиллик товар айланмаси 800 миллиард долларни, юк ташиш ҳажми эса 120–150 миллион тоннани ташкил этади. Агар Ўзбекистон йилига қўшимча 15–20 миллион тонна халқаро транзит юкини қабул қилса:Бу иқтисодиёт ўсишига қўшимча 1,5–2 фоизлик суръат бериши мумкин.Мамлакатда халқаро талабга мос 27 та логистика маркази мавжуд. Уларнинг умумий қуввати 27,2 миллион тоннани ташкил этади, аммо фақат биттаси юқори тоифага эга. Автоматлашган “А” тоифадаги омборлар умумий эҳтиёжнинг 10–15 фоизини қоплайди.Шунингдек, замонавий музлаткичли ва божхона омборлари етишмаслиги, логистика марказлари асосан Тошкент ва унинг атрофида жойлашгани, контейнерлаштириш улуши пастлиги ҳамда соҳада рақамлаштириш даражаси етарли эмаслиги қайд этилди.
https://sputniknews.uz/20260623/txif-asosiy-natijalar-58539560.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/01/1a/55282779_62:0:1045:737_1920x0_80_0_0_4d852fa367458da91508bf7d24a76d73.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
шавкат мирзиёев, транспорт, транзит ташиш, иқтисод, қуруқ порт, аэропорт, инвестиция, ўзбекистон
шавкат мирзиёев, транспорт, транзит ташиш, иқтисод, қуруқ порт, аэропорт, инвестиция, ўзбекистон
Ўзбекистон халқаро транзитдан 600 млн долларгача қўшимча даромад олиши мумкин
16:41 01.07.2026 (янгиланди: 16:44 01.07.2026) Тақдимотда қайд этилишича, Ўзбекистон транспорт-логистика салоҳиятидан тўлиқ фойдаланса, халқаро транзитдан 600 млн долларгача қўшимча даромад олиши мумкин.
ТОШКЕНТ, 1 июл — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев транспорт-логистика тизимини ривожлантириш ва Ўзбекистоннинг транзит салоҳиятидан самарали фойдаланиш бўйича таклифлар тақдимоти билан танишди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати
хабар берди.
Таъкидланишича, бугунги кунда Ўзбекистон Шарқ ва Ғарбни боғловчи қуруқликдаги йирик транспорт хабига айланиш учун катта имкониятга эга.
Тошкент, Навоий ва Наманганда замонавий транспорт-логистика марказлари ҳамда “қуруқлик портлари” ривожланмоқда. Навоий аэропорти эса Евроосиё ҳаво йўлакларида муҳим карго тугуни вазифасини бажармоқда.
Тақдимотда “Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон” темир йўли ва Трансафғон темир йўли Ўзбекистоннинг минтақавий ҳамда халқаро транспорт тизимидаги ўрнини кучайтириши қайд этилди.
Ушбу йирик лойиҳалар ишга тушса, Ўзбекистон Тинч океанидан Европагача бўлган энг қисқа қуруқлик йўлагининг асосий бўғинига айланиши мумкин. Бу йўналиш юк ташиш вақтини анъанавий маршрутларга нисбатан 3 бараваргача қисқартириб, 8 кунгача тушириш имконини беради.
Шунингдек, Покистоннинг Карачи ва Гвадар портлари орқали Ҳинд океанига, қарийб 2 миллиард аҳоли яшайдиган Жанубий Осиё бозорларига чиқиш учун тезкор йўл очилади.
Ҳисоб-китобларга кўра, Хитой ва Европа ўртасида йиллик товар айланмаси 800 миллиард долларни, юк ташиш ҳажми эса 120–150 миллион тоннани ташкил этади. Агар Ўзбекистон йилига қўшимча 15–20 миллион тонна халқаро транзит юкини қабул қилса:
400–600 миллион доллар қўшимча даромад;
логистика марказлари ва терминаллар қурилишига 3 миллиард доллар хорижий инвестиция;
50 мингта барқарор иш ўрни яратиш имконияти пайдо бўлади.
Бу иқтисодиёт ўсишига қўшимча 1,5–2 фоизлик суръат бериши мумкин.
Бироқ ҳозирча Ўзбекистоннинг ушбу транзит айланмасидаги улуши 1–2 фоиздан ошмаяпти. Чегара ўтказиш пунктлари кўп бўлса-да, уларнинг аксарияти халқаро юкларни тезкор қабул қилиш ва расмийлаштириш қувватига эга эмас.
Мамлакатда халқаро талабга мос 27 та логистика маркази мавжуд. Уларнинг умумий қуввати 27,2 миллион тоннани ташкил этади, аммо фақат биттаси юқори тоифага эга. Автоматлашган “А” тоифадаги омборлар умумий эҳтиёжнинг 10–15 фоизини қоплайди.
Шунингдек, замонавий музлаткичли ва божхона омборлари етишмаслиги, логистика марказлари асосан Тошкент ва унинг атрофида жойлашгани, контейнерлаштириш улуши пастлиги ҳамда соҳада рақамлаштириш даражаси етарли эмаслиги қайд этилди.