Инвестициялар, логистика ва EОИИ: ТХИФ-2026 нинг асосий натижалари — видео
Инвестициялар, логистика ва EОИИ: ТХИФ-2026 нинг асосий натижалари — видео
Sputnik Ўзбекистон
Видеокўприк иштирокчилари ТМИФ-2026 натижаларини сарҳисоб қилди. Экспертлар Ўзбекистоннинг инвестиция муҳити, транспорт йўлаклари, ЕОИИ билан ҳамкорлик ва янги иқтисодий лойиҳалар истиқболларига тўхталди.
ТОШКЕНТ, 23 июн — Sputnik. Sputnik Ўзбекистон иштирокида "ТХИФ-2026: янги инвестиция лойиҳалари ва EОИИ мамлакатлари ҳамкорлиги истиқболлари" мавзусида Москва - Тошкент - Минск - Остона видеокўприги бўлиб ўтди.Экспертлар V Тошкент халқаро инвестиция форуми якунларини сарҳисоб қилиб, минтақанинг инвестиция муҳити, транспорт йўлакларини ривожлантириш, саноат кооперацияси ва Евроосиё маконида иқтисодий ҳамкорликнинг янги имкониятларини муҳокама қилдилар.Бутунроссия ташқи савдо академияси ректори Виттория Идрисованинг таъкидлашича, 2030 йилга бориб Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажмини 30 миллиард долларга етказиш мақсадига эришиш имконияти юқори.Иштирокчилар транспорт йўлаклари истиқболларини алоҳида муҳокама қилдилар. Идрисованинг таъкидлашича, Шимол-Жануб ва трансафғон йўналишлари тобора катта роль ўйнамоқда, чунки логистикани диверсификация қилиш барқарор бизнес ривожланишининг муҳим омилига айланмоқда.Шунингдек, Идрисова Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиши EОИИ билан ҳамкорликни ривожлантиришга тўсқинлик қилмаслигини таъкидлади. У мисол тариқасида ҳар икки интеграция тизимида муваффақиятли иштирок этаётган Қозоғистон тажрибасини келтирди. Унинг қўшимча қилишича, Бутунроссия ташқи савдо академиясининг Ўзбекистонда филиалини очиш режалаштирилмоқда.Бутунжаҳон эркин иқтисодий зоналар ташкилоти (WFZО) директорлар кенгаши аъзоси Ҳабиб Абдуллаев Тошкент халқаро инвестиция форумининг роли ортиб бораётганига эътибор қаратди.Шунингдек, у инвестициялар ҳажми билан бирга форум иштирокчилари даражаси ошиб бораётгани ва тақдим этилган мамлакатлар географияси кенгайиб бораётганини таъкидлади.Беларусь давлат технология университети Менежмент, бизнес технологиялари ва барқарор ривожланиш кафедраси мудири, иқтисодиёт фанлари доктори Ирина Новикова Беларусь ва Ўзбекистон ўртасидаги аграр соҳадаги ҳамкорлик истиқболлари ҳақида сўзлаб берди.Унинг сўзларига кўра, беларуслик истеъмолчилар қимматроқ испан маҳсулотлари билан муваффақиятли рақобатлашадиган ўзбек узумини аллақачон баҳолашган. Шунингдек, у икки давлат ўртасида қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳамкорлик қилиш ва таълим соҳасидаги алоқаларни ривожлантириш имкониятларини қайд этди.Батафсил - видеомизда.
Москва, Тошкент, Минск ва Остона ўртасидаги видеокўприкда экспертлар ТХИФ-2026 якунлари, инвестициялар, логистика ва ЕОИИ мамлакатлари билан ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди.
ТОШКЕНТ, 23 июн — Sputnik. Sputnik Ўзбекистон иштирокида "ТХИФ-2026: янги инвестиция лойиҳалари ва EОИИ мамлакатлари ҳамкорлиги истиқболлари" мавзусида Москва - Тошкент - Минск - Остона видеокўприги бўлиб ўтди.
Экспертлар V Тошкент халқаро инвестиция форуми якунларини сарҳисоб қилиб, минтақанинг инвестиция муҳити, транспорт йўлакларини ривожлантириш, саноат кооперацияси ва Евроосиё маконида иқтисодий ҳамкорликнинг янги имкониятларини муҳокама қилдилар.
Бутунроссия ташқи савдо академияси ректори Виттория Идрисованинг таъкидлашича, 2030 йилга бориб Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажмини 30 миллиард долларга етказиш мақсадига эришиш имконияти юқори.
Унинг сўзларига кўра, жаҳон савдоси ўзгармоқда, Ўзбекистон эса ўзининг транзит ва логистика салоҳияти туфайли Россиянинг жанубий йўналишдаги асосий ҳамкорларидан бирига айланмоқда.
Иштирокчилар транспорт йўлаклари истиқболларини алоҳида муҳокама қилдилар. Идрисованинг таъкидлашича, Шимол-Жануб ва трансафғон йўналишлари тобора катта роль ўйнамоқда, чунки логистикани диверсификация қилиш барқарор бизнес ривожланишининг муҳим омилига айланмоқда.
Шунингдек, Идрисова Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиши EОИИ билан ҳамкорликни ривожлантиришга тўсқинлик қилмаслигини таъкидлади.
У мисол тариқасида ҳар икки интеграция тизимида муваффақиятли иштирок этаётган Қозоғистон тажрибасини келтирди. Унинг қўшимча қилишича, Бутунроссия ташқи савдо академиясининг Ўзбекистонда филиалини очиш режалаштирилмоқда.
Бутунжаҳон эркин иқтисодий зоналар ташкилоти (WFZО) директорлар кенгаши аъзоси Ҳабиб Абдуллаев Тошкент халқаро инвестиция форумининг роли ортиб бораётганига эътибор қаратди.
Унинг сўзларига кўра, ТХИФ-2026 да эълон қилинган битимлар ҳажми 43 миллиард доллардан ошди, бу ўтган йиллардаги кўрсаткичлардан сезиларли даражада кўп.
Шунингдек, у инвестициялар ҳажми билан бирга форум иштирокчилари даражаси ошиб бораётгани ва тақдим этилган мамлакатлар географияси кенгайиб бораётганини таъкидлади.
Беларусь давлат технология университети Менежмент, бизнес технологиялари ва барқарор ривожланиш кафедраси мудири, иқтисодиёт фанлари доктори Ирина Новикова Беларусь ва Ўзбекистон ўртасидаги аграр соҳадаги ҳамкорлик истиқболлари ҳақида сўзлаб берди.
Унинг сўзларига кўра, беларуслик истеъмолчилар қимматроқ испан маҳсулотлари билан муваффақиятли рақобатлашадиган ўзбек узумини аллақачон баҳолашган. Шунингдек, у икки давлат ўртасида қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳамкорлик қилиш ва таълим соҳасидаги алоқаларни ривожлантириш имкониятларини қайд этди.
Батафсил - видеомизда.
Эслатиб ўтамиз, V Тошкент халқаро инвестиция форумида дунёнинг 100 тага яқин давлатидан 3400 нафардан ортиқ иштирокчи, жумладан, Россия, Беларусь, Қозоғистон ва Қирғизистон ҳукуматлари раҳбарлари иштирок этди.