Тошкентда қишда яхши исимайдиган уйлар текширилади

© Sputnik / Сгенерировано ИИЭнергоаудит жилого дома с тепловизором
Энергоаудит жилого дома с тепловизором - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.09.2026
Oбуна бўлиш
Тошкентда қишда етарлича исимаган кўп квартирали уйлар текширилиб, уларни модернизация қилиш учун техник ечимлар ишлаб чиқилади.
ТОШКЕНТ, 21 сен — Sputnik. Тошкентда ўтган иссиқлик мавсумида белгиланган меъёр даражасида иситилмаган кўп квартирали уйларда 21 сентябрдан энергия аудити бошланади. Текширувлар Жаҳон банки мутахассислари кўмагида ўтказилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Аудит учун уйлар пойтахт ҳокимлиги томонидан ўтказилган манзилли ўрганишлар натижасида танлаб олинган.
Мутахассислар биноларнинг техник ва энергетик ҳолати, иссиқлик йўқотиш манбалари, ташқи деворлар, том ва ертўла, эшик ва деразалар ҳамда ички иситиш тизимларини текширади. Зарур инструментал ўлчовлар ҳам ўтказилади.
Ҳар бир уйда иссиқлик йўқотилишига сабаб бўлаётган асосий омиллар аниқланиб, уларни бартараф этиш бўйича техник ечимлар ишлаб чиқилади.
Аудит натижалари асосида Тошкентда кўп квартирали уйларни самарали иситиш бўйича ягона методология яратиш режалаштирилган.
У орқали уйларни энергия самарадорлиги бўйича баҳолаш, модернизация қилиниши лозим бўлган биноларни аниқлаш, иссиқлик йўқотишларини камайтириш ва энергия тежамкор ечимларни жорий этиш бўйича чоралар белгиланади.
Перекрёстки Ташкента: ритм современного города - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.08.2026
Тошкентда дизайн-кодни жорий этиш тартиби қайта кўриб чиқилди
Янгиликлар лентаси
0