Тошкент ва Бухорода 3 млрд долларлик аэропортлар қурилмоқда

© Foto : Prezident matbuot xizmati Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятида янги халқаро аэропорт лойиҳаси тақдимоти билан танишди
Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятида янги халқаро аэропорт лойиҳаси тақдимоти билан танишди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.09.2026
Oбуна бўлиш
Тошкент ва Бухорода қарийб 3 миллиард долларлик янги аэропортлар қурилмоқда, йирик пулли йўл ва темир йўл лойиҳалари ҳам амалга оширилади.
ТОШКЕНТ, 21 сен — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев транспорт-логистика соҳасидаги йирик лойиҳаларнинг бориши юзасидан тақдимот билан танишди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
2030 йилга қадар Ўзбекистонда транспорт хизматлари ҳажмини икки баробар ошириш, соҳага 9,1 миллиард доллар инвестиция жалб қилиш ва хизматлар экспортини 5,7 миллиард долларга етказиш режалаштирилган.
Тақдимотда қатор йирик инфратузилма лойиҳаларининг бориши кўриб чиқилди:
Тошкент ва Бухорода умумий қиймати қарийб 3 миллиард долларлик янги аэропорт мажмуалари қурилмоқда. Янги Тошкент халқаро аэропорти биринчи босқичда йилига 20 миллион йўловчига хизмат кўрсатади;
Бухорода аэродром инфратузилмаси барпо этилмоқда, йўловчи терминалини қуриш ва бошқариш учун хусусий шерик танлаш бўйича халқаро тендер ўтказилмоқда;
Урганч ва Наманган аэропортларини давлат-хусусий шериклик асосида, Андижон аэропортини эса хусусий оператор иштирокида модернизация қилиш режалаштирилган;
қиймати 2,2 миллиард доллар бўлган Тошкент – Самарқанд пулли автомобиль йўли қурилиши бошланган. Тошкент – Андижон ва Тошкент – Бўстонлиқ пулли йўллари учун инвесторлар аниқланади;
Мактаарал – Сирдарё, Ангрен – Поп, Тошғузор – Бойсун – Қумқўрғон, Тошкент – Самарқанд ва Тўқимачи – Ангрен темир йўл участкаларини модернизация қилишга 200 миллион доллар йўналтириш таклиф қилинди. Бу уларнинг ўтказувчанлигини 25–30 фоизга ошириш имконини беради.
Шунингдек, "Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон" темир йўли қурилиши, Тошкент – Самарқанд йўналишида алоҳида юқори тезликдаги темир йўл барпо этиш, ҳудудларда темир йўл тармоқларини кенгайтириш ва электрлаштириш масалалари кўриб чиқилди.
Юк вагонлари паркини янгилаш ва бу жараёнга хусусий секторни кенг жалб қилиш ҳам таклиф этилди.
Сухой порт занимает 149 гектаров и включает в себя контейнерную площадку, терминал и железнодорожные пути - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.08.2026
33,5 млн тонна: халқаро юк ташувларнинг 80 фоизи ШҲТ давлатлари ҳиссасига тўғри келди
Янгиликлар лентаси
0