33,5 млн тонна: халқаро юк ташувларнинг 80 фоизи ШҲТ давлатлари ҳиссасига тўғри келди

© Sputnik / Анна СтоляроваСухой порт занимает 149 гектаров и включает в себя контейнерную площадку, терминал и железнодорожные пути
Сухой порт занимает 149 гектаров и включает в себя контейнерную площадку, терминал и железнодорожные пути - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.08.2026
Oбуна бўлиш
Ўзбекистоннинг ШҲТ давлатлари билан юк ташиш ҳажми беш йилда 40 фоизга ошди. 2025 йилда кўрсаткич 33,5 млн тоннага етди.
ТОШКЕНТ, 25 авг — Sputnik. Сўнгги беш йилда Ўзбекистон ва ШҲТ давлатлари ўртасидаги халқаро юк ташиш ҳажми қарийб 9 млн тоннага ёки 40 фоизга ошган. 2025 йилда бу кўрсаткич 33,5 млн тоннани ташкил этган. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт ва логистикани ривожлантириш муаммоларини ўрганиш маркази бўлим бошлиғи Дилдора Ибрагимова маълум қилди.

Ибрагимова маълумотига кўра, ШҲТ давлатлари билан юк ташувлари 2025 йилда Ўзбекистон жами халқаро юк ташувларининг қарийб 80 фоизини ташкил этган.

Ушбу ҳажмда Россиянинг улуши 33 фоиз, Қозоғистонники 32 фоиз, Хитойники 16 фоиз ва Қирғизистонники 10 фоизни ташкил этади. Ҳисоб-китобларга кўра, 2030 йилга бориб Ўзбекистоннинг ШҲТ мамлакатлари билан юк ташувлари 47 млн тоннага етиши мумкин.
Бунда узунлиги 532,3 км бўлган ва 2024 йилда қурилиши бошланган Хитой — Қирғизистон — Ўзбекистон темир йўли муҳим ўрин тутади. Дастлабки баҳоларга кўра, унда юк ташиш ҳажми 2030 йилда 8 млн, 2040 йилда 10 млн ва 2050 йилда 13,5 млн тоннага етиши мумкин.
Яна бир стратегик лойиҳа — Ўзбекистон — Афғонистон — Покистон темир йўли.
Лойиҳа доирасида дала тадқиқотлари ўтказилган, ортофотопланлар ва рақамли рельеф модели тайёрланган, “Боштранслойиҳа” институти дастлабки техник-иқтисодий асоснинг техник қисмини ишлаб чиққан.
2025 йил июлда Кобулда уч давлат ўртасида ТИА ишлаб чиқиш бўйича ҳукуматлараро битим имзоланган.
E&Y компанияси баҳосига кўра, ушбу йўналишда юк ташиш салоҳияти 2030 йилга бориб йилига 22 млн тоннага, 2040 йилда эса 34 млн тоннага етиши мумкин. Юк базасининг 80 фоизгача қисми транзит ҳисобидан шаклланиши кутилмоқда.
Икки темир йўл лойиҳасининг ўзаро боғланиши келажакда:
Хитой — Қирғизистон — Ўзбекистон — Афғонистон — Покистон — Ҳиндистон;
Хитой — Қирғизистон — Ўзбекистон — Туркманистон — Эрон — Туркия — Европа Иттифоқи
МДҲ давлатлари — Ўзбекистон — Афғонистон — Покистон йўналишларини шакллантириш имконини беради.
Уларнинг айримлари Ҳинд океани портларига чиқишни таъминлайди.
Шу билан бирга, Ўзбекистон темир йўлчилари 2024 йилда ШҲТ давлатлари темир йўл маконларини интеграция қилиш бўйича кенгаш тузиш ташаббусини илгари сурган.
Кенгаш концепцияси 2026 йил 27 мартда ШҲТ темир йўл маъмуриятлари раҳбарлари томонидан қўллаб-қувватланган, апрелда эса ташкилот транспорт вазирлари томонидан маъқулланган.
Янги тузилма темир йўл излари кенглиги, техник стандартлар ва ҳаракат таркиби параметрларидаги фарқларни бартараф этиш, чегара тартиб-таомилларини соддалаштириш ва юк ташиш ҳужжатларини бирхиллаштиришга қаратилган.
Шанхай ҳамкорлик ташкилоти

ШҲТ 2001 йилда ташкил этилган. Унга Беларусь, Ҳиндистон, Эрон, Қозоғистон, Хитой, Қирғизистон, Россия, Тожикистон, Покистон ва Ўзбекистон аъзо.

Мулоқот бўйича ҳамкор давлатлар: Озарбайжон, Арманистон, Баҳрайн, Миср, Камбоджа, Қатар, Кувайт, Лаос, Мальдив ороллари, Мьянма, Непал, БАА, Саудия Арабистони, Туркия ва Шри-Ланка.

Кузатувчи давлатлар: Афғонистон, Мўғулистон.

КенгайтиришЙиғиштириш
Грузовые автомобили на трассе - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.07.2026
Ўзбекистонда импорт юк ташиш камайди, ички ташувлар кескин ўсди
Янгиликлар лентаси
0