https://sputniknews.uz/20260921/russia-ukraine-obektlar-zarba-60610567.html
Россия 1951 та дронни уриб туширди, Украина ҳарбий объектларига зарбалар берилди
Россия 1951 та дронни уриб туширди, Украина ҳарбий объектларига зарбалар берилди
Sputnik Ўзбекистон
Россия Мудофаа вазирлиги 19–20 сентябрь кунлари 1951 та БПЛА ва 8 та “Фламинго” ракетаси уриб туширилганини билдирди. Шундан сўнг Киев, Одесса ва Измаилдаги ҳарбий логистика объектларига зарбалар берилди.
2026-09-21T12:22+0500
2026-09-21T12:22+0500
2026-09-21T12:37+0500
россиянинг донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
дунё янгиликлари
дунёда
россия мудофаа вазирлиги
украина
одесса
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/09/15/60610127_0:261:3078:1992_1920x0_80_0_0_fe1d14eebc75f7ebd4e1e349f0d2e4c6.jpg
ТОШКЕНТ, 21 сен — Sputnik. Украина Қуролли кучлари 19–20 сентябрь кунлари Россия ҳудудига учувчисиз учиш аппаратлари ва ракеталар билан ёпириб ҳужум қилишга ва шу орқали Давлат думасига сайловларни бузишга уринди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги хабар берди.Бир кеча-кундузда Россия ҳудудлари устида 1951 та дрон ва 8 та “Фламинго” қанотли ракетаси уриб туширилди. Яна бир ракета йўналишдан оғиб, кимсасиз ҳудудга қулаб тушди. Москва минтақаси томон йўналтирилган “Фламинго” ракеталарининг барчаси ҳаво ҳужумидан мудофаа воситалари билан йўқ қилинди.20 сентябрь куни Украина портлари ва ҳарбий таъминотда фойдаланилган кемаларга учувчисиз учадиган аппаратлар билан зарбалар берилди. Одесса портида аслаҳа ортилган қуруқ юк кемаси, Одессадан 38 км шимолдаги Петровкада эса ўқ-дорилар омбори нишонга олинди.21 сентябрь туни зарбалар давом этди. Киев вилоятининг Счастливое аҳоли пунктидаги “BDU Logistic” логистика маркази ва Бояркадаги газ тақсимлаш станцияси нишонга олинди. Газ станцияси Украина мудофаа саноати корхоналарини газ билан таъминлашда фойдаланилган.Одесса портида қуруқ юк кемаси, Измаил портида эса ҳарбий юкларни тушириш ва сақлашда фойдаланилган инфратузилма объектларига зарбалар берилди. Шунингдек, Одесса томон ҳарбий юк олиб кетаётган яна бир қуруқ юк кемаси денгизда зарбага учради.
https://sputniknews.uz/20260920/russia-uqk-obektlar-zarba-60592283.html
украина
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/09/15/60610127_174:0:2905:2048_1920x0_80_0_0_b187b34507f0dac9d592e3dfd0f5fe62.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунё янгиликлари, дунёда, россия мудофаа вазирлиги, украина, одесса, россия
дунё янгиликлари, дунёда, россия мудофаа вазирлиги, украина, одесса, россия
Россия 1951 та дронни уриб туширди, Украина ҳарбий объектларига зарбалар берилди
12:22 21.09.2026 (янгиланди: 12:37 21.09.2026) Россия Мудофаа вазирлигига кўра, Украина томонининг Давлат думаси сайловларида овоз беришни бузишга қаратилган уринишлари барбод бўлди.
ТОШКЕНТ, 21 сен — Sputnik. Украина Қуролли кучлари 19–20 сентябрь кунлари Россия ҳудудига учувчисиз учиш аппаратлари ва ракеталар билан ёпириб ҳужум қилишга ва шу орқали Давлат думасига сайловларни бузишга уринди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги
хабар берди.
Бир кеча-кундузда Россия ҳудудлари устида 1951 та дрон ва 8 та “Фламинго” қанотли ракетаси уриб туширилди. Яна бир ракета йўналишдан оғиб, кимсасиз ҳудудга қулаб тушди. Москва минтақаси томон йўналтирилган “Фламинго” ракеталарининг барчаси ҳаво ҳужумидан мудофаа воситалари билан йўқ қилинди.
Россия ҳудудидаги фуқаролик объектларига қилинган ҳужумларга жавобан Киевдаги ҳарбий объектларга зарбалар кучайтирилиши маълум қилинди.
20 сентябрь куни Украина портлари ва ҳарбий таъминотда фойдаланилган кемаларга учувчисиз учадиган аппаратлар билан зарбалар берилди. Одесса портида аслаҳа ортилган қуруқ юк кемаси, Одессадан 38 км шимолдаги Петровкада эса ўқ-дорилар омбори нишонга олинди.
21 сентябрь туни зарбалар давом этди. Киев вилоятининг Счастливое аҳоли пунктидаги “BDU Logistic” логистика маркази ва Бояркадаги газ тақсимлаш станцияси нишонга олинди. Газ станцияси Украина мудофаа саноати корхоналарини газ билан таъминлашда фойдаланилган.
Одесса портида қуруқ юк кемаси, Измаил портида эса ҳарбий юкларни тушириш ва сақлашда фойдаланилган инфратузилма объектларига зарбалар берилди. Шунингдек, Одесса томон ҳарбий юк олиб кетаётган яна бир қуруқ юк кемаси денгизда зарбага учради.