https://sputniknews.uz/20260920/russia-uqk-obektlar-zarba-60592283.html
Россия УҚК манфаатида фойдаланилган объектлар ва Одесса портига зарба берди
Россия УҚК манфаатида фойдаланилган объектлар ва Одесса портига зарба берди
Sputnik Ўзбекистон
Россия қўшинлари Киев ва Одесса вилоятларида УҚК манфаатларида фойдаланилган логистика объектлари, омбор ва Одесса портидаги кемани дронлар билан нишонга олди 20.09.2026, Sputnik Ўзбекистон
2026-09-20T15:20+0500
2026-09-20T15:20+0500
2026-09-20T15:21+0500
россиянинг донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
дунё янгиликлари
дунёда
киев
одесса
россия мудофаа вазирлиги
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0c/1c/21974009_267:617:2778:2029_1920x0_80_0_0_8eaa4fb5f08b32f06332ebb20ee68ecb.jpg
ТОШКЕНТ, 20 сен — Sputnik. Россия Қуролли Кучлари 20 сентябрга ўтар кечаси Украинанинг логистика марказлари, омборлари ва порт объектларига, шунингдек, Украина Қуролли Кучлари манфаатларига жалб қилинган кемаларга учувчисиз учиш аппаратлари билан зарбалар берди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги маълум қилди.Киев вилоятининг Боярка аҳоли пунктида Fire Point компаниясига тегишли омбор зарарланган. Россия томони маълумотига кўра, у ерда узоқ масофали учувчисиз учиш аппаратлари учун бутловчи қисмлар ва старт тезлатгичлари сақланган.Одесса портида эса қуруқ юк ташувчи кема зарарланган. Россия томони унинг Украинага ҳарбий юк етказиб берганини билдирди. Шунингдек, Одесса шимолида жойлашган "Новая почта" логистика марказига зарба берилган. Баёнотда ушбу объект ҳарбий юкларни сақлаш ва тақсимлаш учун ишлатилгани айтилган.Украина Ҳарбий-ҳаво кучлари маълумотига кўра, шу тунда мамлакат ҳудудига 138 та турли типдаги дрон йўналтирилган. Соат 08:00 ҳолатига уларнинг 101 таси уриб туширилган ёки радиоэлектрон воситалар билан бостирилган. Зарба тушиши 17 та нуқтада қайд этилган.
https://sputniknews.uz/20260917/russiya-kyiv-zarba-60503043.html
киев
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0c/1c/21974009_319:224:2745:2043_1920x0_80_0_0_afc3d55b36ffacd457d5c361a06b17a0.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунё янгиликлари, дунёда, киев, одесса, россия мудофаа вазирлиги
дунё янгиликлари, дунёда, киев, одесса, россия мудофаа вазирлиги
Россия УҚК манфаатида фойдаланилган объектлар ва Одесса портига зарба берди
15:20 20.09.2026 (янгиланди: 15:21 20.09.2026) Россия қўшинлари Киев ва Одесса вилоятларида УҚК манфаатларида фойдаланилган логистика объектлари, омбор ва Одесса портидаги кемани дронлар билан нишонга олди
ТОШКЕНТ, 20 сен — Sputnik. Россия Қуролли Кучлари 20 сентябрга ўтар кечаси Украинанинг логистика марказлари, омборлари ва порт объектларига, шунингдек, Украина Қуролли Кучлари манфаатларига жалб қилинган кемаларга учувчисиз учиш аппаратлари билан зарбалар берди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги
маълум қилди.
Киев вилоятининг Боярка аҳоли пунктида Fire Point компаниясига тегишли омбор зарарланган. Россия томони маълумотига кўра, у ерда узоқ масофали учувчисиз учиш аппаратлари учун бутловчи қисмлар ва старт тезлатгичлари сақланган.
Fire Point Украинада ракета ва дронлар ишлаб чиқарувчи йирик компаниялардан бири ҳисобланади. Компания FP-5 "Flamingo" қанотли ракетасини ишлаб чиқаради, шунингдек, FP-7 ва FP-9 ракеталари ҳамда ракеталарга қарши мудофаа тизими устида ишламоқда.
Одесса портида эса қуруқ юк ташувчи кема зарарланган. Россия томони унинг Украинага ҳарбий юк етказиб берганини билдирди. Шунингдек, Одесса шимолида жойлашган "Новая почта" логистика марказига зарба берилган. Баёнотда ушбу объект ҳарбий юкларни сақлаш ва тақсимлаш учун ишлатилгани айтилган.
Украина Ҳарбий-ҳаво кучлари маълумотига кўра, шу тунда мамлакат ҳудудига 138 та турли типдаги дрон йўналтирилган. Соат 08:00 ҳолатига уларнинг 101 таси уриб туширилган ёки радиоэлектрон воситалар билан бостирилган. Зарба тушиши 17 та нуқтада қайд этилган.