Россия УҚКнинг Киев, Запорожье ва Одессадаги ҳарбий саноат объектларига зарба берди
12:07 17.09.2026 (янгиланди: 12:12 17.09.2026)

© Sputnik / Максим Блинов
/ Oбуна бўлиш
Бу саноат объектлари Украина армиясин таъминлаш билан шуғулланади.
ТОШКЕНТ, 17 сен — Sputnik. Россия Қуролли кучлари тунда Украина металлургия ва радиоэлектроника саноати, ҳарбий-саноат мажмуаси корхоналари, порт ва транспорт инфратузилмасини таъминловчи энергетика объектларига зарбалар берди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги хабар берди.
Зарбалар юқори аниқликдаги қуроллар ва учувчисиз учиш аппаратлари билан берилди.
Нишонга олинган объектлар:
Киев ва Киев вилоятида:
— турли хил, жумладан РАХ-2Х ўрта масофали дронларни ишлаб чиқариш ва сақлаш цехи;
— "Пегас Армс"нинг узоқ ва ўрта масофали самолёт типидаги дронлар ишлаб чиқариш ва сақлаш цехи;
— дронлар учун бутловчи қисмлар ишлаб чиқариш ва ер усти робот мажмуаларини тайёрлаш корхонаси;
— ҳарбий мақсадларда фойдаланиладиган сервер ускуналари жойлашган "De Novo Data Center" маълумотлар маркази;
— Киев вилоятидаги ҳарбий объектларни энергия билан таъминловчи Бровари аккумулятор энергия сақлаш парки.

Запорожьеда:
— "Запорожсталь" металлургия комбинати;
— радиотехник разведка ва радиоэлектрон кураш комплекслари ҳамда зенит ракеталари учун бутловчи қисмлар ишлаб чиқарувчи "Искра" илмий-ишлаб чиқариш мажмуаси.

Одесса вилоятида:
— "Черноморск" портида ҳарбий юк етказиб берган қуруқ юк кемаси;
— "Измаил" порти ишлашини таъминловчи "Арциз" электр подстанцияси;
— Маяки ҳудудида Днестр дарёси устидан ўтган иккита автомобиль кўприги.

Шунингдек, Одессадан 11 километр шарқдаги денгиз ўтиш йўлида "Одесса" портига Украина Қуролли кучлари учун юк олиб кетаётган яна бир қуруқ юк кемасига зарба берилган.