Россияда Давлат думаси сайловлари: "Ягона Россия" рекорд 355 мандат олиши мумкин

© Sputnik / Кирилл Каллиников / Медиабанкка ўтишОглашение предварительных итогов выборов в Госдуму РФ
Оглашение предварительных итогов выборов в Госдуму РФ - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.09.2026
Oбуна бўлиш
Сайловлар ўтказилган участкаларнинг деярли барчасида видеокузатув йўлга қўйилди. Элла Памфилова сайлов участкаларида жиддий қоидабузарликлар мисли кўрилмаган даражада кам бўлганини билдирди.
ТОШКЕНТ, 21 сен — Sputnik. Россия Марказий сайлов комиссияси (МСК) раиси Элла Памфилова Давлат думаси сайловларининг дастлабки натижаларини эълон қилди. Овозларнинг қарийб 95 фоизи қайта ишланганидан кейин "Ягона Россия" 57,83 фоиз овоз билан етакчилик қилмоқда ва 450 ўринли қуйи палатада 355 та мандат олиши мумкин.
Бу партия учун Дума сайловларидаги энг юқори натижа бўлиши мумкин.
Памфилова маълумотига кўра, дастлабки ҳисоб-китоблар бўйича КПРФ 40 та, ЛДПР 25 та, "Янги одамлар" 20 та депутатлик ўрнига эга бўлиши мумкин. Партия рўйхатлари бўйича улар мос равишда 13,81, 8,98 ва 7,96 фоиз овоз олмоқда.
Памфилова сайловлар давомида қонунбузилиш ҳолатлари мисли кўрилмаган даражада кам бўлганини билдирди. Унинг сўзларига кўра, 90 мингдан ортиқ сайлов участкаси фаолият юритган, жиддий қоидабузарликлар ҳақидаги бешта хабардан учтаси тасдиқланган ва улар тезкор аниқланган.
Овоз бериш жараёнида сайлов инфратузилмаси киберҳужумларга ҳам учради. Памфилова маълумотига кўра, уч кун давомида мингдан ортиқ DDoS-ҳужум тўлқини қайд этилган, шундан 124 таси масофавий электрон овоз бериш тизимига қаратилган. ЦИК раҳбари ҳужумларнинг барчаси қайтарилгани ва улар овоз бериш жараёнига таъсир қилмаганини таъкидлади.
Сайловларни халқаро кузатувчилар ҳам мониторинг қилди. МДҲ кузатувчилари миссияси раҳбари Илҳом Неъматов овоз бериш натижаларига таъсир кўрсатиши мумкин бўлган қоидабузарликлар аниқланмаганини билдирди. ШҲТ миссиясига ташкилот бош котиби ўринбосари Пяо Янфань раҳбарлик қилди. Миссия таркибига Ўзбекистон вакиллари ҳам кирди.
Сайловлардаги яна бир интрига "Адолатли Россия" натижаси бўлиб қолмоқда. Партия ҳозирча 4,96 фоиз овоз билан Думага партия рўйхати бўйича кириш учун зарур 5 фоизлик чегарадан сал пастда турибди.
Россияда Давлат думаси депутатлари сайлови 18–20 сентябрь кунлари бўлиб ўтди. МСК якуний натижаларни 25 сентябрдан олдин тасдиқламаслигини маълум қилди.
Работа Информационного центра ЦИК РФ - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.09.2026
Россия Давлат думаси сайловларининг дастлабки натижалари эълон қилинди
Янгиликлар лентаси
0