Ўзбекистон Олий Мажлиси вакиллари Россиядаги сайловларни кузатди

© Межпарламентская Ассамблея СНГПарламентарии Узбекистана наблюдали ход голосования в Петербурге и Ленобласти
Парламентарии Узбекистана наблюдали ход голосования в Петербурге и Ленобласти - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.09.2026
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон парламентарийлари Санкт-Петербург ва Ленинград вилоятидаги сайлов участкаларида овоз бериш жараёнини кузатди.
ТОШКЕНТ, 21 сен — Sputnik. Ўзбекистон парламентарийлари Россия Давлат думаси сайловларида Санкт-Петербург ва Ленинград вилоятидаги овоз бериш жараёнини кузатди. Бу ҳақда МДҲ Парламентлараро Ассамблеяси хабар берди.
Олий Мажлис Сенатининг Бюджет ва иқтисодий масалалар қўмитаси раиси ўринбосари Қобул Турсунов ва Қонунчилик палатаси депутати Ольга Литвинова Санкт-Петербург, шунингдек, Шлиссельбург, Отрадное ва Кировскдаги сайлов участкаларида мониторинг олиб борди.
Ўзбекистонлик парламентарийлар овоз беришни ташкил этиш, сайлов комиссиялари иши ва сиёсий партиялар вакилларининг иштирокига эътибор қаратди.
Ольга Литвинова саломатлиги туфайли имконияти чекланган фуқаролар учун яратилган шароитларни алоҳида қайд этди. Унинг сўзларига кўра, кузатилган участкаларда пандуслар ўрнатилган ва овоз бериш учун зарур шароитлар яратилган.
Парламентарийлар ёш сайловчиларнинг фаоллигини ҳам қайд этди.
МДҲ ПА вакиллари, шунингдек, Тошкент ва Самарқандда ташкил этилган хорижий сайлов участкаларида овоз бериш жараёнини кузатди. Улар сайловчиларнинг фаоллиги юқори бўлганини маълум қилди.
Глава миссии наблюдателей от СНГ посетил избирательные участки в Москве - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.09.2026
Илҳом Неъматов Москвадаги сайлов участкаларида кузатув олиб борди
Янгиликлар лентаси
0