https://sputniknews.uz/20260921/madaniy-meros-agentlik-qodirov-javob-60617454.html
Маданий меросни асраш миллат танламайди — агентлик Алишер Қодировга жавоб қайтарди
Маданий меросни асраш миллат танламайди — агентлик Алишер Қодировга жавоб қайтарди
Sputnik Ўзбекистон
Агентлик Сармишсой, Миздаҳқон, Шоҳи Зинда, Мингтепа, Бухородаги Қуръон қўлёзмаси ва Бобур кўчасидаги уй бўйича Алишер Қодиров билдирган бир қатор даъволарга фактлар билан жавоб берди.
2026-09-21T16:28+0500
2026-09-21T16:28+0500
2026-09-21T16:28+0500
маданий мерос агентлиги
маданий бойликлар
алишер қодиров
қуръон
ўзбекистон
тарих
маданият
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/09/0e/38923007_0:160:3072:1888_1920x0_80_0_0_a527ef2035711562e08f11650f5fb343.jpg
ТОШКЕНТ, 21 сен — Sputnik. Маданий мерос агентлиги "Миллий тикланиш" партияси раиси Алишер Қодировнинг маданий мерос объектлари ҳақидаги сўнгги танқидларига батафсил жавоб қайтарди.Идора танқиддан қочмаслигини, бироқ жамоатчилик олдида билдирилган даъволар факт ва ҳужжатлар билан текширилиши кераклигини таъкидлади.Агентлик муносабатида Қодиров кўтарган бир қатор масалалар бўйича амалга оширилган ишлар, маблағлар ва техник хулосалар келтирилиб, айрим баёнотлар воқеаларнинг тўлиқ манзарасини акс эттирмаслиги айтилди.Сармишсой бўйича агентлик давлат бюджетидан 4,2 млрд сўм йўналтирилганини маълум қилди. Шу боис идора "миллиардлар сарфланди, аммо ҳеч нарса қилинмади" деган мазмундаги хулосани асоссиз деб ҳисоблади.Миздаҳқонда эса 2017 йилда 800 млн сўмлик таъмирлаш-реставрация ишлари бажарилган, 2024 йилда Мазлумхон Сулув мақбарасига яна 290 млн сўм йўналтирилган. Ражаб Халифа масжид-мақбараси учун 80 минг долларлик грант ҳам жалб қилинган.Шоҳи Зинда бўйича агентлик Қодиров кўтарган "оғиш" масаласига техник ўлчовлар билан жавоб берди. Кириш пештоқи 2022–2023 йилларда Польша мутахассислари иштирокида текширилган. Илгаридан мавжуд оғиш чап томонда 46, ўнг томонда 31 сантиметрни ташкил этган, аммо қайта ўлчовларда янги сезиларли деформация аниқланмаган.Мингтепа бўйича идора хронологияга эътибор қаратди. Қодиров танқид қилган айрим ерлар 2006 йилда боғ ва узумзор учун ажратилган, ёдгорлик эса миллий рўйхатга 2019 йилда киритилган. Кейинчалик 22 нафар ердан фойдаланувчи огоҳлантирилган, Мингтепани муҳофаза қилиш ва музейлаштириш учун 2024–2025 йилларда жами 2,4 млрд сўм йўналтирилган.Агентлик Бобур кўчаси, 7-уй ҳақидаги "рус рассомининг уйи" деган таърифга ҳам алоҳида эътироз билдирди. Идора маълумотига кўра, 1935 йилда қурилган бино меъмор Алексей Шусев номи билан боғлиқ ва унда турли йилларда Ўзбекистон илм-фани ва маданияти вакиллари яшаган. Объектни сақлаш учун республика бюджетидан шу кунгача маблағ сарфланмаган.Идора, шунингдек, 2026 йил биринчи ярмида реставрация ва археологик ишларга 79,4 млрд сўм йўналтирилгани, ишлар турли тарихий даврларга мансуб 60 та объектни қамраб олганини маълум қилди.Қодиров эса аввалроқ Сармишсой, Шоҳи Зинда, Миздаҳқон, Мингтепа ва Қуръон қўлёзмаси бўйича саволларига етарли жавоб берилмаётганини билдириб, масалани парламент сўрови ёки эшитуви орқали кўтаришини айтган эди.
https://sputniknews.uz/20260911/madaniy-meros-60359675.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/09/0e/38923007_171:0:2902:2048_1920x0_80_0_0_1f12197536f15b019b7d1cf0f384f933.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
маданий мерос агентлиги, маданий бойликлар, алишер қодиров, қуръон, ўзбекистон, тарих, маданият
маданий мерос агентлиги, маданий бойликлар, алишер қодиров, қуръон, ўзбекистон, тарих, маданият
Маданий меросни асраш миллат танламайди — агентлик Алишер Қодировга жавоб қайтарди
Маданий мерос агентлиги Алишер Қодировнинг айрим даъволари фактларга мос келмаслиги, баъзи ҳолатларда эса воқеалар хронологияси бузиб кўрсатилганини билдирди.
ТОШКЕНТ, 21 сен — Sputnik. Маданий мерос агентлиги "Миллий тикланиш" партияси раиси Алишер Қодировнинг маданий мерос объектлари ҳақидаги сўнгги танқидларига батафсил
жавоб қайтарди.
Идора танқиддан қочмаслигини, бироқ жамоатчилик олдида билдирилган даъволар факт ва ҳужжатлар билан текширилиши кераклигини таъкидлади.
Агентлик муносабатида Қодиров кўтарган бир қатор масалалар бўйича амалга оширилган ишлар, маблағлар ва техник хулосалар келтирилиб, айрим баёнотлар воқеаларнинг тўлиқ манзарасини акс эттирмаслиги айтилди.
Сармишсой бўйича агентлик давлат бюджетидан 4,2 млрд сўм йўналтирилганини маълум қилди.
Бу маблағларга кириш дарвозалари, ахборот марказлари, петроглифларга олиб борувчи 2,5 километрлик йўлак, автотураргоҳ, ёритиш ва видеокузатув тизимлари барпо этилган. Яна 1,2 млрд сўм ташриф буюрувчилар маркази ва назорат пункти учун ажратилган.
Шу боис идора "миллиардлар сарфланди, аммо ҳеч нарса қилинмади" деган мазмундаги хулосани асоссиз деб ҳисоблади.
Миздаҳқонда эса 2017 йилда 800 млн сўмлик таъмирлаш-реставрация ишлари бажарилган, 2024 йилда Мазлумхон Сулув мақбарасига яна 290 млн сўм йўналтирилган. Ражаб Халифа масжид-мақбараси учун 80 минг долларлик грант ҳам жалб қилинган.
Шоҳи Зинда бўйича агентлик Қодиров кўтарган "оғиш" масаласига техник ўлчовлар билан жавоб берди. Кириш пештоқи 2022–2023 йилларда Польша мутахассислари иштирокида текширилган. Илгаридан мавжуд оғиш чап томонда 46, ўнг томонда 31 сантиметрни ташкил этган, аммо қайта ўлчовларда янги сезиларли деформация аниқланмаган.
Бухородаги қадимий Қуръон қўлёзмаси ҳам, агентликка кўра, "омборга ташлаб қўйилган" эмас. У Арк қўрғонининг фонд сақлаш хонасида сақланмоқда, консервация ва реставрация учун халқаро мутахассисларни жалб қилиш режалаштирилган.
Мингтепа бўйича идора хронологияга эътибор қаратди. Қодиров танқид қилган айрим ерлар 2006 йилда боғ ва узумзор учун ажратилган, ёдгорлик эса миллий рўйхатга 2019 йилда киритилган. Кейинчалик 22 нафар ердан фойдаланувчи огоҳлантирилган, Мингтепани муҳофаза қилиш ва музейлаштириш учун 2024–2025 йилларда жами 2,4 млрд сўм йўналтирилган.
Агентлик Бобур кўчаси, 7-уй ҳақидаги "рус рассомининг уйи" деган таърифга ҳам алоҳида эътироз билдирди. Идора маълумотига кўра, 1935 йилда қурилган бино меъмор Алексей Шусев номи билан боғлиқ ва унда турли йилларда Ўзбекистон илм-фани ва маданияти вакиллари яшаган. Объектни сақлаш учун республика бюджетидан шу кунгача маблағ сарфланмаган.
"Маданий меросни миллат билан эмас, қадрият билан ўлчайлик", — дея таъкидлади агентлик.
Идора, шунингдек, 2026 йил биринчи ярмида реставрация ва археологик ишларга 79,4 млрд сўм йўналтирилгани, ишлар турли тарихий даврларга мансуб 60 та объектни қамраб олганини маълум қилди.
Қодиров эса аввалроқ Сармишсой, Шоҳи Зинда, Миздаҳқон, Мингтепа ва Қуръон қўлёзмаси бўйича саволларига етарли жавоб берилмаётганини билдириб, масалани парламент сўрови ёки эшитуви орқали кўтаришини айтган эди.