"Болалар Евровидениеси"га муқобил танлов илк бор Тошкентда ўтказилади

© Sputnik / Медиабанкка ўтишМеждународный конкурс детской песни "Наше поколение". Архивное фото
Международный конкурс детской песни Наше поколение. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.09.2026
Oбуна бўлиш
Танловда 9 ёшдан 16 ёшгача бўлган болалар ва ўсмирлар қатнашиши мумкин.
ТОШКЕНТ, 21 сен — Sputnik. "Бизнинг авлод – 2026" болалар муаллифлик қўшиқлари халқаро телевизион танлови илк бор Ўзбекистонда ўтказилади. Бу ҳақда лойиҳа матбуот хизмати хабар берди.
Танлов Тошкентда бўлиб ўтади. Россия, Бразилия, Ҳиндистон, Кения, Хитой, Қирғизистон, Мадагаскар, АҚШ, Тожикистон, Уганда, Ўзбекистон, ЖАР, Қозоғистон, Арманистон, Беларусь ва Мўғулистондан ёш ижрочилар иштирок этиш учун рўйхатдан ўтган.
Иштирокчилар ўз мамлакатини ва муаллифлик композицияларини халқаро саҳнада намойиш этади. Танлов финали 20 ноябрда бўлиб ўтади.
Танловда 9 ёшдан 16 ёшгача бўлган болалар ва ўсмирлар қатнашиши мумкин. Асосий шарт — янги муаллифлик қўшиғини жонли ижро этиш ёки уни яратишда фаол иштирок этган бўлиш.
Лойиҳа 2023 йилда ташкил этилган. Ташкилотчилар маълумотига кўра, шу вақтдан буён танловда Россия, Хитой, Бразилия, Мадагаскар ва бошқа 20 тадан ортиқ давлат вакиллари иштирок этган. НТВ телеканалидаги трансляциялар аудиторияси 30 миллион нафаргача етган, интернетдаги жонли эфирлар эса миллионлаб марта кўрилган.
Ташкилотчилар "Бизнинг авлод"ни "Болалар Евровидениеси"га муқобил лойиҳа сифатида баҳолайди ва танловда сиёсий мавзулар истисно қилиниб, асосий эътибор истеъдод ҳамда маданий мулоқотга қаратилишини таъкидлайди.
Встреча президента с работниками культуры и искусства. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.06.2026
Ёш истеъдодларга 300 млн сўмгача мукофот: маданият соҳасида янги тизим жорий этилади
Янгиликлар лентаси
0