Ёш истеъдодларга 300 млн сўмгача мукофот: маданият соҳасида янги тизим жорий этилади

© Пресс-служба президента УзбекистанаВстреча президента с работниками культуры и искусства.
Встреча президента с работниками культуры и искусства. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.06.2026
Oбуна бўлиш
Президент учрашувида маданият ва санъатда 21 та ижодий бирлашма ташкил этиш, ижодкорларга янги мукофот ва имтиёзлар бериш режалари маълум қилинди.
ТОШКЕНТ, 1 июн — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёевнинг маданият ва санъат соҳаси ходимлари билан учрашувида ижодкорларни қўллаб-қувватлаш бўйича янги тизим жорий этилиши маълум қилинди.
Президент матбуот хизматига кўра, театр, кино, рақс, опера, фольклор, эстрада, академик ва миллий чолғу, тасвирий ва амалий санъат каби 21 та йўналиш бўйича ижодий бирлашмалар ташкил этилади.
Уларга бир томондан устоз ижодкорлар, иккинчи томондан вазирлар ва компания раҳбарлари ҳамраис бўлади.
Янги тизим доирасида:
устоз санъаткорлар ёшларга касб сирлари ва саҳна маданиятини ўргатади;
вазирлар ва компания раҳбарлари туманлардаги мусиқа мактаблари ва бадиий жамоалар муаммоларини ўрганади;
ҳар бир ижодий бирлашма бўйича маҳалла – туман – вилоят – республика босқичларида танловлар ўтказилади;
ғолиблар гастроль сафарлари, фестиваллар ва халқаро танловларда иштирок этиши учун қўллаб-қувватланади.
Ҳар йили “Миллий ижодкорлар қурултойи” ўтказилади. У 21 та ижодий бирлашманинг йиллик ҳисоботи сифатида ташкил этилади.
Қурултойда йил давомида энг яхши натижа кўрсатган ижодкорларнинг бадиий кечалари ўтказилади ва улар тақдирланади.
Масалан, мусиқа соҳасида камида 10 та қўшиқ ёки мусиқа яратган, халқ артисти ёки хизмат кўрсатган артист унвонини олган, халқаро танловларда ғолиб бўлган, асарлари мамлакат ва халқаро саҳналарда ижро этилаётган қўшиқчи, созанда ва композиторлар рағбатлантирилади.
Адабиёт соҳасида эса юқори эътирофга сазовор бадиий китоб муаллифлари, асарлари 50 минг нусхадан зиёд чоп этилган, ижоди театр ва кинода саҳналаштирилган, шеърлари машҳур қўшиққа айланган шоир, ёзувчи ва драматурглар қўллаб-қувватланади.
Уларга:
йил давомида ҳар ой 5 млн сўмдан қалам ҳақи берилади;
Ўзбекистон бўйлаб самолёт, поезд ва жамоат транспортидан бепул фойдаланиш имкони яратилади;
ихтисослашган тиббиёт марказларида даволаниш харажатлари бюджетдан қопланади;
маҳорат мактаби ва ижод уйлари ташкил этилади.
Ёш истеъдодлар учун: 1 сентябрдан республика танлови ғолибларига 100 млн сўм, нуфузли халқаро танлов совриндорларига эса 300 млн сўмгача мукофот берилади. Уларнинг танловларда иштирок этиш харажатлари тўлиқ қопланади.
Уларнинг устоз ва мураббийларининг ойлик маошига 100 фоизгача устама тўланади. Бу имтиёз ва енгилликлар хусусий ижодий гуруҳларга ҳам татбиқ этилади.
Ҳар йили 100 нафар ёш давлат ҳисобидан хорижий маданият ва санъат даргоҳларида таълим олади.
Шунингдек, ёш истеъдодлар ва продюсерларни қўллаб-қувватлаш учун “Ижодга инвестиция” жамғармаси ташкил этилади. Жамғармага йилига 200 млрд сўм ажратилади.
Шавкат Мирзиёев встретился с работниками сельского хозяйства - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.04.2026
Президент маданият ва санъат ходимларини табриклади: ютуқлар ва режалар очиқланди
Янгиликлар лентаси
0